Кундалик хабарлар - 15 May 2010

  • 04:10Нотариусларда турнақатор навбатлар пайдо бўлди

    Нотариал фаолият билан шуғулланувчи хусусий фирмалар хизматига чек қўйилгач, мамлакатимизнинг давлат нотариуслари эшигида турнақатор навбатлар пайдо бўлди. Хусусан, Тошкент шаҳар 1-нотариал идорасида бўлган мухбирларимизга кўра, мазкур хизмат кўрсатиш муассасасига тонг саҳардан навбатга ёзилиш лозим. Қоғозбозлик ва бюрократия ривожланган ҳозирги Ўзбекистонда нотураиусларга эҳтиёж ниҳоятда катта эди. Шунга қарамай ҳукуматнинг...

  • 03:27КХШТнинг Боқиевни қўллаши ўрисларнинг навбатдаги ўйиними ёки уларнинг орасидан ҳам ола чиқдими?

    Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Бош котиби Николай Борюджа бугун ўтказган пресс-коференцияларидан бирида Белорусь диктатори Александр Лукашенконинг Қирғизистон Президенти Боқиевга қайишаётганини мақтай кетди. Аввалги куни Қирғизистонинг зўровонлик билан тахтни эгаллаб олган муваққат ҳукуматини қоралаган мазкур тузилманинг баёноти кўпчиликни ҳайрон қолдирганди. Россия васийлигидаги мазкур тузилманинг Путин реж...

  • 02:51Тошкентда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилади

    Гидрометерология хизмати хабарига кўра, сўнгги ҳафтада мамлакатимизда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши тахминланмоқда. Ҳали иссиққа мослашмаган, тўғрироғи, жазирамага тайёр бўлмаган маиший хизмат кўрсатиш уйлари, муассасалар, корхоналар ва жамоат транспорти кишиларга қатор ноқулайликлар туғдириши табиий. Ҳаво ҳарорати кундузлари Цельсий шкаласи бўйича +32 даражадан тушмайди.

  • 02:36Тошкент Ислом институти раҳбарлари “Нурчилар” оқимига мансубликда айбланиб, қамалган

    Бундан бир муддат аввал Тошкент вилояти туманларидан бирининг судида Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти собиқ ректори Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов, собиқ проректор Абдураҳмон Ғофуров ҳамда институтнинг собиқ декани Мансурали Араббоевлар устидан яширин маҳкама бўлиб ўтган. Институт раҳбарияти “Нурчилар” оқимига мансубликда айбланиб, узоқ йилларга озодликдан маҳрум қилинишган. Муҳаммад Аюбхон Ғ...

  • 01:18В Алматы начал работу Трансазиатский парламентский форум «Евразийское измерение ОБСЕ» форум

    Сегодня в Алматы начал свою работу Трансазиатский парламентский форум «Евразийское измерение ОБСЕ». В его работе принимают участие представители крупнейших международных организаций, в частности, генеральный секретарь ОБСЕ Марк Перрен де Бришамбо, председатель Парламентской Ассамблеи ОБСЕ Жоао Соареш, генеральный секретарь ПА ОБСЕ Спенсер Оливер, специальный представитель генерального секретаря, глава регионального центра ООН по превентивной дипломатии в Центральной Азии Мирослав Йенча и дипл...

14 May 2010
  • 23:15Туркманбоши-2 ҳам кўппартиялик тарафдори, аммо унинг орзуси Ўзбекистондаги каби “кўппартиялик”

    Туркманистонда СССР замонидан бери биттагина партия бор - Коммунистик партия, мустақилликдан кейин y ўз номини ўзгартририб олган, холос. Энди унинг номи Туркманистон Демократик Партияси. Бу партиянинг лидери аввал Туркманбоши-1 эди, ҳозир Туркманбоши-2. Русларнинг “Новости” агентлиги бугун тарқатган хабарга кўра, Туркманбоши-2 Қурбонгули Бердимуҳаммедов ўз мамлакати ҳозир кўппартияликка тайёрлиги ва давлатнинг аграр сиёсатини халққа тушунтириш б...

  • 21:33“Ҳаракат” хатқутисидан: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳурматли Ислом Абдуганиевич Каримовга мурожаатнома

    Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ушбу мурожаатим орқали сўрайман. Менинг эътирозим тўғрими ёки нотўғрими, мени манзилимга ёзма жавоб беришингизни сўрайман. Мурожаатимдаги эътирозлар Ўзбекистон Республикаси халқи орасида беҳисоблигидан хабардормисиз, ҳурматли Президентимиз Ислом Абдуганиевич Каримов! Прокуратура, ҳурматли ҳуқуқшуностлар (адвокатлар) бу менинг эътирозим тўғри ёки нотўғриликларини тасдиқ...

  • 20:09Қирғизистонда кутилмаган нарса йўқ, кутилганидек, фуқаролар уруши бошланди, холос

    Бугун Қирғизистоннинг жанубидаги Ўш, Жалолобод ва Боткент вилоятларида ноқонуний Вақтли ҳукумат ва жорийдаги президент тарафдорлари ўртасида фуқаролар уруши бошланди, деб айтиш мумкин. Бу уччала вилоятда икки ҳокимиятнинг тарафдорлари нафақат муштлашишга, балки, бир-бирларига қарши қурол ишлатишгача боришди. Қирғиз агентликларининг хабарлраига кўра, 3-5 киши нобуд бўлди, 100 га яқин киши ярадор. Ҳамма нодемок...

  • 14:18Қирғизистоннинг жанубида кеча нотинч эди, бугун эрталаб ҳали тинчлик

    Кеча Ўш, Жалолобод ва Боткент вилоятларида президент Қурмонбек Боқиевнинг тарафдорлари митинглар уюштиргани, улар Жалолободда ўз ҳокимини тайинлагани ҳақидаги маълумотлар фронт хабарларини эслатарди. Халқнинг кучи билан ҳокимиятга келганини айтишни яхши кўрадиган Вақтли ҳукумат раҳбарлари асабийлашиб, кечаги митингчиларга нисбатан ҳоқоратомуз сўзлар ишлатишгача боришгани кўрсатмоқдаки, улар митинг ўтказишни фақат...

  • 13:47Афғонларнинг кўкнорилари оммавий касаллик қурбони бўлишида ўзбекларнинг қўли борми?

    Афғонистондаги кўкнори боғчалари жиддий касаликка дучор бўлди, дейди БМТнинг гиёҳвандчилик ва у билан боғлиқ жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг раҳбари Антонио Мария Коста. Бу бошқарманинг маълумотларига кўра, Афғонистондаги кўкнори боғчаларининг ярми пўстлоғидан касал бўлган ва шу сабабли гиёҳнинг (опиумнинг) нархи 50 фоизгача кўтарилиб кетган. Афғонистонда дунё гиёҳининг 92 фоизи ишлаб чиқ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону