Кундалик хабарлар - 02 July 2011

  • 06:12Бокуда Турк дунёси математик жамиятининг IV конгресси ишламоқда, ўзбеклар у ерда йўқ

    Озорбайжон, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон олимлари иштирок этаётган бу тадбирда ўзбеклар йўқлиги оддий ҳол. Ислом Карим Турк Дунёси тушунчасининг ҳам душмани бўлгани сабабли, ўзбеклар сўнгги йилларда Турк Дунёси билан боғлиқ бўлган ҳар қандай анжуманларни, улар хоҳ сисёсий, хоҳ илмий бўлсин, бойкот қиладилар. Бугун Конгресс қатнашчиларини Озорбайжон президенти Илҳом Алиев қабул қили...

  • 05:31Гуржистон парламенти Кутаисига кўчади, Ўзбекистонда ҳам шу каби муаммо борми?

    Бугун гуржиларнинг парламенти ўз қарори билан 2012 йил ноябрь ойида бўладиган парламент сайловларидан кейин парламентнинг қароргоҳи Кутаиси шаҳрига кўчиши ҳақида қарор қабул қилди. Ҳозир Кутаисида парламент учун янги бино қурилмоқда экан. Парламентдаги мухолифатчилар бундай қарорга қарши. Улар бу масала бўйича овоз беришга қатнашмадилар ҳам. Уларнинг фикрича, парламентнинг пайтахтдан узоқлаши...

  • 04:12Ўзбекистонга тишини кўрсатган немис депутатларига виза йўқ

    Мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлиги Германия парламентининг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси аъзоларига виза бермаслигини маълум қилибди. EurasianTransition нашрининг маълумотига кўра, мазкур қўмита аъзоларининг шу йил ноябрга Ўзбекистонга белгиланган сафари қолдирилган. Бунга сабаб қилиб Ўзбекистон парламентининг бу вақтда ҳар икки палатаси вакиллари бандлиги кўрсатилган. Ҳолбуки, дейди Германия Яшиллар партияси аъзоси ...

  • 03:47Қозоғистон бош вазири Карим Масимов Владимир Путин билан телефонда гаплашибди

    Бу мамлакатнинг расмий ахборот агентлиги Казинформ тақатган хабарда икки бош вазир Божхона Иттифоқи билан боғлиқ масаларнинг муҳокама қилишган. Хабар бош вазирнинг Twitter блогига ўзи ёзган маълумотига асосланган. Муҳим бўлгани шуки, дейди мухбиримиз, уйғур аслли Қозоғистон бош вазир Карим Масимов ўз мамлакатининг раҳбарларидан бири сифатида ҳар доим сиёсий саҳнада кўриниб туради. Ҳар куни унинг фаолиятини кўр...

  • 03:27Дафн пули ҳақидаги қарор кучга кирибди

    Этни жунжиктирадиган бу хабарни Олам.уз нашри тарқатган. Маълум бўлишича, дафн маросимидан сўнг ўлик эгаларига чиқим учун бериладиган пул миқдори мамлакат ҳукуматининг 174-сонли Низомига мувофиқ белгиланаркан. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармалари ҳисобидан қопланадиган бу пул мамлакат фуқароларига, Ўзбекистонда яшаётган фуқаролиги бор-йўқ, барчага берилади.

  • 02:43Ўзбекистонда вазир алмаштириш пайпоқ алмаштиришдек гап...

    Шу йилнинг 3 мартида “Режимбошининг кадр алмаштиришида ҳар галгидек мантиқ йўқ” номли хабар чоп этгандик. Хабарда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири этиб тайинланган Авазжон Мараҳимовнинг Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари бўлиб келгани, вазирлик раҳбари коррупцияда айбланиб жавобгарликка тортилса ҳам унинг ўринбосарига яна-да маъсулиятли рутба - Халқ таълими вазири мансаби берилгани ҳақида айтгандик. ...

  • 02:20АҚШ элчиси Оқсаройда қабул қилинмади, АҚШ мустақиллигининг 235 йиллиги нишонланди

    Одатда янги элчилар Оқсаройда қабул қилинади. Аммо бундай шарафдан бебаҳра қолган АҚШнинг мамлакатимизга тайинланган янги элчиси Жорж Крол бугун Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирлигида мулозимларга ишонч ёрлиғини топшириш билан чекланди. Кечқурун эса, АҚШ мустақиллигининг 235 йиллиги муносабати билан элчихонада ўтказилган тантанали кечага бош бўлди. АҚШ элчилигида нишонланган байрамда Ўзбекистон ҳукумати аъзолари, хусуса...

  • 01:38Париж суди Лола Каримованинг даъвосини рад қилди, Исом Каримнинг диктаторлиги тасдиқланди

    Бугун Париж Олий суди Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг қизи Лола Rue89 нашрига нисбатан даъвосини қондирмаган.Бу ҳақда хабар қилаётган оммавий ахборот воситалари, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги вакили бўлган бу хонимнинг француз журналистлари ўзини "диктаторнинг қизи” деб атаганидан жаҳли чиққани ва судга шикоят қилганини таъкидламоқда. Модомики, суд Ислом Каримни диктатор эмас, деб топганида француз журналисти ва Rue89 нашр...

  • 01:02 “Ҳаракат” хатқутисидан: “Икки мард аёлнинг очлик акцияси - тўртинчи кун...”

    Очлик акциясининг тўртинчи куни С. Амонова ва М. Эшонқуловалар учун эрталабдан кўнгилли бошланди. Эрталабки соат 8.30 да Хьюман Райтс Уотчнинг вакили Стив Свердлов билан скайп орқали бўлган суҳбат уларнинг кўнглига анча далда берди. Шунингдек, Мира Ритман ҳам кун давомида 2-3 бора қўнғироқ қилиб журналистларнинг соғлиғини сўраб турди. Айниқса, Миранинг “Сизлар ҳамиша Хьюман Райтс Уотчнинг назоратидасизлар. Сизларни таш...

01 July 2011
  • 19:07“Ҳаракат” хатқутисига келган фашистзабонлигимиз ҳақидаги мактуб ва унга жавоб

    Бизга келган хатни келган шаклида ўқувчиларимиз ҳукмига ҳавола қиламиз. * * * Хурматлик "Харакат" мулозимлари! Нега 30.06 куни собик Окдарё тумани прокурори хакидаги маколангизда ва ундан илгариги бир неча маколаларда айрим инсонларни тожик миллатига мансублигига кайта-кайта ургу берасиз? Сизлар гирт миллатчи ва фашистзабон инсон экансизлар! Миллат ажратган бемакулларни падарига лаьнат булсин!!! М.Мансур * * * “Ҳаракат...