Кундалик хабарлар - 03 September 2011
03:40Навоий асарлари тўплами чоп этилди, муаллифлар қалам ҳақидан рози эмас
Бир муддат муқаддам Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи Алишер Навоий асарларининг тўла асарлар тўпламини қайта чоп этгани ҳақида расмий хабарлар тарқатилганди. Янги нашрни кўздан кечирган мухбирларимизга кўра, тўплам бежирим дизайн, сифатли қоғоз ва қалингина муқоваси билан ҳам диққатни ўзига тортади. Улуғ бобомиз асарларидаги сўз ва ибораларга муайян тартибда изоҳ ҳамда шарҳ б...
- 02:42Қозоғистон телеканали ўрисча чиқишларни тўхтатди, Ўзбекистонда эса...
Кечадан бошлаб “Қозоғистон” миллий телеканали ўрисча чиқишларни тўхтатди. Тўла қозоқ тилида эфирига ўтган канал ўрисча эшиттиришлар студиясини намойишкорона ёпгани, ўрис журналистларни ишдан бўшатилгани, мазкур ислоҳот Нурсултон Назарбойнинг шахсий кўрсатмаси экани ҳақидаги хабарни "Интерфакс-Казахстан" агентлиги тарқатган. Ўзбекистон телерадиокнанали тизимида эса рус тилидаги кўрсатув ва эшиттиришдар сони ортмоқда. Мамлакат аҳ...
- 02:08Евромбудсманлар ўзбекистонлик лўттибоз ҳамкасблари билан тажриба алмашмоқда
Бугун Ўзбекистон Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Сайёра Рашидова Халқаро Омбудсман Институтининг Европа бўлими директори Рафаэл Рибо ва Каталония Омбудсмани Юдит Макай бошчилигидаги ҳуқуқ ҳимоячиларини қабул қилди. Ўтказилган музокараларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш, Омбудсман тажрибаси ва инсон ҳуқуқларига оид вазият борасида с...
01:25Муҳаммадбобур Малик пайғамбар ёшда!
Бугун АҚШда муҳожирликда яшаётган Муҳаммадбобур Малик 63 ёшга тўлди. Оиласи бағрида пайғамбар ёшини тўй қилаётган дўстимиз хонадонига файз-барака, тинч-тотувлик тилаймиз. Етарли сиёсий тажриба ва салоҳиятга эга бўлган давлат арбобининг халқимиз эрки ва ҳуррияти йўлидаги ишларида омад ёр бўлсин.
- 00:33Футболчиларимиз тожиклар устидан ғалаба қозонди
Футбол бўйича XIV Жаҳон чемпионатига саралаш учун бугун Регар (Турсунзода) шаҳрида ўтказилган учрашувда футболчиларимиз тожиклар термасини энг кичик ҳисобда (1:0) мағлубиятга учратди. 6 сентябрь куни Тошкентда Япония термасига қарши майдонга тушадиган футболчиларимиз сўнгра Шимолий Корея жамоаси билан ўйнайди. Агар спортчиларимиз саралаш мусобақаларидан ўтиша олса, футболимиз тарихида илк марта 2014 йилда Бразилияда ўтказиладиган футбол чемпионатига йўл олади....
- 22:49Ўзбекистон руслар тарафидан ўралмоқда: Россиянинг ҳарбий базаси Тожикистонда яна 49 йил қолади, навбат Қирғизистонда
“Душанбе тўртлиги” саммитида қатнашиш учун Тожикистонга келган Россия президенти Дмитрий Медведев тожик ҳамкасби билан муҳим бир масалада келишиб олибди. “Новости” агентлигининг билдиришича, русларнинг Тожикистондаги ҳарбий базаси яна 49 йил шу ерда қолади. Икки президент ўз мамлакатларидаги тегишли вазирликларга бу хусусда янги шартнома лойиҳаси тайёрлаш топшириғини беришибди. Шартнома 2012 йилнинг баҳорида имзоланиши керак...
- 21:11Жалолободдаги ўзбек мактабларида қирғиз тили ўқитилади, Ўзбекистондаги лотин алифбоси муаммо яратмоқда
Бу ҳақда шу вилоят ҳокимлиги расмийсига асосаланиб хабар берган қирғизларнинг АКИpress агентлигига кўра, қирғиз тили Ола-Бўка ва Бозор-Қўрғон туманларидага ўзбек мактабларида ота-оналарнинг илтимоси билан ўқитилади. Ота-оналар Ўзбекистонда лотин алифбосига ўтилгани ҳам уларни шундай қадам қилишга ундаганини гапиришибди. Қирғизистон ҳудудида яшаётган ўзбек болалари қирғиз тилини мактабд...
20:24Бухарские евреи США празднуют 20-летие независимости Узбекистана
Представители узбекской диаспоры в США в Нью-Йорке, в этом году по особому отметили празднования 20-летнего юбилея Независимости Узбекистана. Как сообщает корреспондент 12.uz в США Мавлон Шукурзода, в честь этого праздника, 31 августа в центре Нью-Йорка - Манхэттене (Bowling Green Park) на 18-метровый флагшток поднят десятиметровый флаг Республики Узбекистан. Ежегодно поднятие флага Узбекистана ко Дню Независимости в центре Нью-Йорка стало традицией для узбекского сообщества в Америке. "Ежегодно...
19:45Ғарб Ливиянинг янги ҳукуматига ҳамма йўлларни очмоқда
Бугун Парижда ўтказилган “Ливия дўстлари” номли давлатлар вакилларининг конференцияси Муаммар Каддафий режимини ағдариб, ҳокимиятни ўз қўлига олган Ўтиш даври Миллий Кенгашининг (ЎМҲ) позицияларини мустаҳкамлаш билан шуғулланди. Хусусан, Каддафий режимига оид бўлиб, Ғарб банкларида сақланаётган $15 млрд янги ҳукуматга берилди. Конференцияда 63 мамлакат, хусусан, Россия ва Хитой вакиллари ҳам иштирок этишган бўлса ҳам, Ливия мас...
19:16“Душанбе тўртлиги” учинчи йиғилишини тамомлади
Бугун Тожикистон пойтахтида “Душанбе тўртлиги” деб ном олган Тожикистон, Россия, Афғонистон ва Покистон давлатлари раҳбарларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Имомали Раҳмон, Дмитрий Медведев, Ҳамид Карзай ва Асиф Али Зардорий Марказий Осиёда хавфсизлик масалалари ва бу минтақада ҳамкорликнинг келажагини муҳокама қилишди ва учрашув натижалари бўйича Қўшма баёнот имзолашди. Йиғилишнинг кун тартибидаги асосий масала Қир...