Кундалик хабарлар - 08 November 2011

  • 03:32Тошкентда номигагина ер силкинди

    Бир неча соат аввал, аниқроғи соат 17 да Тошкентда кучсиз ер силкиниши содир бўлди. Рихтер шкаласи бўйича 2 баллни ташкил этган зилзилани ҳатто кўпчилик сезгани ҳам йўқ, аммо Тошкент сейсмик станциясининг бу борадаги маълумотлари эълон қилинди. Унга кўра, пойтахтдан 500 километр олисдаги Ҳиндукуш тоғларида (ҳодиса маркази бўлгани учун) 5,5 баллик силкиниш аниқланган.

  • 03:17Венгрия Президенти Пал Шмитт Тошкентда

    Юртимизга расмий ташриф билан келган Венгрия Президенти, икки марта Олимпия чемпиони Палл Шмитт турли доираларда учрашувлар ўтказмоқда. Расмий хабарларга кўра, Оқсаройда қабул қилинган Шмитт Парламент, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бизнес доираларда учрашувлар ўтказади. Маҳаллий матбуот эса ташриф давомида икки давлат ҳамкорлигининг истиқболларини белгиловчи қўшма баёнот қабул қилинишига урғу берган. Моҳир u...

  • 02:46Ўзбекистонда раҳбар шахслар компьютерда ишлашни билиши лозим

    Бу ҳақда Gazeta.uz нашри маълум қилди. Ҳукуматнинг шу йил 27 октябрдаги қарорига мувофиқ, вазирлар, ҳокимлар ва бошқа давлат муассасалари раҳбарлари, жами 54 номдаги лавозим соҳиблари компьютер билан ишлашни ўрганиши лозим. Раҳбарлар кейинги икки ойда аттестациядан ўтказилади. Компьтерда ишлаб кўрмаганлари эса 3 йил давомида ўқитилади, дейди мухбиримиз.

  • 02:05Фарғона влояти ҳокими ишдан олинди

    Президент Ислом Каримнинг бугунги Фармони билан Фарғона вилояти ҳокими Ҳамиджон Неъматов лавозимидан четлатилди. Вилоятга Шуҳрат Ғаниев ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Оқсаройга яқин манбалар тез орада Наманган вилояти ҳокими Баҳодир Юсупов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Туробжон Жўраевнинг ҳам алмаштирилишини таъкидламоқда.

  • 01:20Собиқ МХХчи, ҳозир фирибгарга айланган Икром Ёқубов Англиядан депортация қилиниши мумкин

    Бир қатор оммавий ахборот воситалари ўзини Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг собиқ зобити деб танитиб келган Икром Ёқубовнинг Британия суди томонидан жавобгарликка тортилгани ҳақида ёзмоқда. Сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси билан қўл олинган лўттибозга кўра, бу ҳужжат ўзига Англиянинг махсус органлари тарафидан Лиссабонга ўта махфий топшириқ билан юборилаётган пайтда берилган эмиш. Лекин, Британия полицияси мамлакат махфий хиз...

06 November 2011
05 November 2011
  • 20:06Из почтового ящика «Харакат»: Не уж-то Таджикистан вновь стремится в состав Узбекистана?

    Вопросом аналогичного содержания задаешься, наблюдая за выходками властей Таджикистана. Стараешься не говорить близкому соседу (который, согласно пословице лучше дальнего родственника) о его упущениях, потому как попробуй сказать ему об этом, тот час будешь обвинен в «противлении, торможении развития Таджикистана» и «неравнодушии к высоким достижениям таджикской государственности». Но не всегда удается промолчать. Потому как во множестве случаев абсурднейшие решения властей Таджикистана вовле...

  • 18:33Олимпиядачиларимиз учун хитойликлар тиккан спорт формаси рад этилгани яхши

    Маълумки, 2012 йил Лондонда ХХХ Олимпия ва ХIV Паралимпия ўйинлари бўлади. Ўзбекистон терма жамоаси бу ўйинларга тайёргарчилик кўраётгани табиий. Уларга расмий спорт кийимлари тайёрланаётгани ҳам табиий. Аммо, спорт формаларини тайёрлаш Хитой ширкатига берилишини табиий деб бўлмайди. Аммо, шундай бўлибди ва хитойларнинг ERKE Group ширкати спорт кийимларини тайёрлаб, Тошкентда тақдимот маросими ўтказибди. Расмда формаларга қаранг. Уни кийиб олган ёш йигит ва қизларимиз ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону