Кундалик хабарлар - 19 November 2011
- 03:07Пойтахтдаги Нафис санъат мактабида қутуриш касаллиги аниқланди
Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган махсус мактаб интернатининг 8-синф ўқувчиси, самарқандлик А.А. (исми шартли равишда берилмоқда - Ҳаракат) қутуриш касаллиги туфайли оламдан ўтди. 5 кун давомида шаҳардаги юқумли касалликлар шифохонасининг алоҳида палатасида сақланган беморнинг ўлими СЭС ходимлари, мактаб интернати жамоасини ваҳимага солиб қўйди. Мактаб интернат ўқувчилари,...
- 02:15Парламентнинг қўшма мажлиси 5-6 декабрь кунлари ўтади
Бу ҳақда Парламент қуйи бўлими – Қонунчилик палатасининг матбуот маркази маълум қилган. Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлисида кўриладиган масалалар кун тартиби ҳақидаги маълумотлар бугунги хабарларда йўқ, дейди мухбиримиз. Мажлисдан фуқаролар катта ўзгаришлар кутаётгани йўқ, аммо кўпчиликни Амнистия масаласи қизиқтиради. Боиси кейинги йилларда қамоқ, жавобгарлик сингари сўзлар кириб бормаган хонадон ...
01:01Евросиё Иқтисодий Иттифоқи тузиш йўлида ҳал қилувчи қадамлар отилди, Ўзбекистон нима қилади?
Бугун Москвада Россия, Белорусия ва Қозоғистон президентлари Дмитрий Медведев, Александр Лукашенко ва Нурсултон Назарбой бу уч мамлакатни бирлаштирувчи Евросиё Иқтисодий Иттифоқи яратиш хусусида декларация ва бу йўналишдаги биринчи амалий қадам сифатида Евросиё Иқтисодий Комиссиясини тузиш ҳақидаги Шартномани имзоладилар. Комиссиянинг биринчи тўрт йилга раиси этиб Россиянинг саноат ва савдо вазири Виктор Христенко тайинланди. Дмитрий Медведев да...
- 22:20Ўзбекистонда илк иссиқлик электр станцияси қурилади
Сурхондарё вилоятининг Шарғун кўмир кони негизида бунёд этиладиган иссиқлик электр станциясининг қуввати 300 МВт бўлиб, унинг қурилиши ҳақида “Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик жамияти маъмурияти маълум қилган. 2016-2020 йилларда амалга ошириладиган бундай йирик иншоотдан мақсад мамлакат жанубини стабил энергия билан таъминлашдин иборат. Шунингдек, Афғонистон ва Покистонга энергия экспорти ҳам кўзда тутилган. Эслатиб ўтамиз, иссиқ...
- 21:43Сарҳадини симтўрлар ажратиб турган қардошлар орасида ўзаро товар айрибошлаш ҳажми ортмоқда
Бу ҳақда Туркманистоннинг мамлакатимиздаги элчиси Султон Пирмуҳамедов маълум қилган. Дипломатга кўра, шу йилнинг 9 ойи давомида Туркманистонда ишлаб чиқарилиб, Ўзбекистонга экспорт қилинаётган маҳсулотлар ҳажми 3,5 барварга ортибди. Ўзаро товар айрибошлаш ҳажми ва савдо айланмаси ҳажми 359 миллион АҚШ долларини ташкил қиларкан, ўзбек-туркман халқларини ҳамон симтўрлар, ўзаро борди-келдида эса виза тартиби ажратиб...
21:04Ўзбекистон байроғи қабул қилинганига 20 йил тўлди
Ўзига хос юбилей муносабати билан маҳаллий матбуот, телевиение ва радиода қатор чиқишлар қилинмоқда. Одатий мадҳиябозлик ва юртбоши шаънига айтилаётган алёрлар орасида бирорта пичоққа илинарли гап йўқ. Ўзида мовий осмон, тинчлик, табиат инъомлари ва мустақиллик учун тўкилган қонларни ифода этувчи ранглар уйғунлиги, ой ва юлдузлар тасвири, афсуски, халқимизни ҳақиқий ҳуррият йўлига олиб чиқ...
- 20:37Жинсий зўровонлик қурбони бўлган Райҳон Соатова қамоқдан чиқди, манзил-колонияга ўтказилди
Кеча Зангиотадаги аёллар қамоқхонасида сақланаётган Райҳон Соатова Жиззах шаҳридаги манзил колонияга ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг бугун тарқатилган 43-сонли релизида айтилади. Жамоатчиликка оммавий ахборот воситалари хабарларига асосан таниқли бўлган Райҳон 2009 йилнинг 9 майида жинсий зўровонлик қурбони бўлган. У Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБ тергов и...
- 14:45Путин-Медведев жуфтига ишонч йўқолмоқда
Россияда сўровномалар ўтказиш билан танилган машҳур Левада-Центрнинг билдиришича, сўнгги ой ичида Президент Дмитрий Медведев ва Бош вазир Владимир Путиннинг рейтинглари жиддий ўлчовда тушиб кетган. Масалан, сентябрь ойида Дмитирий Медведевнинг фаолиятини маъқулловчилар фоизи 62 бўлган, октябрда эса 57 га тушган. Владимир Путин учун бу рақамлар – 68 ва 61. Декабрь ойида Россияда бўладиган парламент сайловлари олдидан бўлган бу ўзгаришлар ҳокимият учун хавфлидир. Та...
- 13:27Украинада янгилик – парламент аъзоларининг ярми бир мандатли округлардан сайланади
Кеча бу мамлакатнинг парламенти Олий Рада сайлов системасини ўзгартирди. Шу пайтгача парламент аъзоларининг юз фоизи партиявий рўйхатлар бўйича сайланар эди. Энди депутатларнинг 50 фоизигина партиялар рўйхати бўйича, қолган 50 фоизи бир мандатли округлардан сайланади. Олий Радада 450 нафар депутат бор, демак, энди уларнинг 225 нафари партиялардан, қолган 225 нафари бир мандатли округлардан сайланади. Бундан ташқари, партияларнинг парламентга кириши учун қўйилган 3 фоиз...
08:22Кеча Dow Jones яна тушди, сабаблар кўп
Маълумки, Нью-Йорк фондлар биржасини кўпинча унинг биноси жойлашган Уолл Стрит (Wall Street – Девор кўчаси) билан ҳам тарифлашади. Айнан шу сабабдан ҳозирги молиявий кризисга қарши 2 ойдан бери Нью-Йоркда намойиш ўтказаётганларнинг шиори - “Уолл Стритни эгаллаймиз”. Кеча ҳам, турли хабарлага кўра, юзлаб, балки, минглаб кишининг иштиркидаги намойиш давом этди. Полиция билан тўқнашувлар бўлди, тахминан 100-200 киши ҳибсга олинди. Намойишчиларн...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Ганиев Холикназар
Добавить сведенияЧитать дальше...