Кундалик хабарлар - 17 December 2011
- 13:02Из почтового ящика «Харакат»: Правительство Узбекистана работает на Китай
15 декабря в Газли (Бухарская область Узбекистана) состоялась торжественная церемония, посвященная началу строительства третьей нитки узбекского участка газопровода Центральная Азия-Китай. Узбекская сторона в лице НХК «Узбекнефтегаз» о церемонии умолчала, видимо, опасаясь очередного витка недовольства населения страны, шестьдесят процентов которого вообще не имеет природного газа, а остальные получают его в дозированном объеме. Согласно сообщению китайской национальной нефтегазовой корпорации...
07:49Яна бир диктатор кўппартияликка ўтмоқчи, Ўзбекистонга ўхшаб бўлса керак
Туркманбоши-2 лақаби берса бўладиган Туркманистон Президенти Қурбонгули Бердимуҳамедов Туркманистон Демократик Партиясининг 20 йиллиги, аслида, собиқ КПССнинг Туркманистон бўлими номини ўзгартирилишининг 20 йиллиги муносабати билан ўтказилган қандайдир мажлисда нутқ сўзлаб, ўз мамлакати кўппартияликка ўтиши мумкинлигини гапирибди. Шу сабабдан, дебди у масхарабозликни давом эттириб, Туркманистон Демократик Партияси рақобатли шароитда ҳам ҳамма...
- 07:16Dow Jones кеча ўзгаришсиз қолди дейиш мумкин
Ўтган куни 45 поғана юксалган Dow Jones индекси кеча аслида бироз тушди. Аммо, тушиш шунчалик озки (2 поғона ёки 0.02%), вазиятни ўзгариш бўлмади, деб баҳолаш мумкин. Энди унинг қиймати 11866 га тенг. Халқаро Валюта Фондининг раҳбари Кристин Лагарднинг жаҳон ўтган асрнинг 30-чи йилларидаги каби депрессия остонасида, ҳеч ким четда қололмайди, деб кечагина қилган огоҳлантиришидан кейин Dow Jones индексининг ўпирилиб тушишини кутиш...
- 06:25Акбарали Орифнинг онаси вафот этган
Бироз кечикиб олинган хабарга кўра, “Бирлик” Партиясининг Андижон ташкилоти раиси, ҳозирда Данияда муҳожирликда яшаётган Акбарали Орифнинг онаси Энахон ая бир ойча аввал 82 ёшида Шаҳрихонда оламдан ўтган. Табиий, Акбарали Ориф бундан хабардор бўлган, аммо бу ҳақда ҳеч кимга гапирмаган экан. Узоқ юртларда юриб севимли онадан айрилиш, она ёшини яшаган аёл бўлса ҳам, қанчалик оғир жудолик эканини ҳамма тушунади. Акбарали Орифга ч...
03:58Гуржистон яшил чироқ ёққач, Россия ЖСТга аъзо бўлди
Бугун Жаҳон Савдо Ташкилотининг Женевада икки йилда бир ўтказиладиган юксак органи - Вазирлар мажлисида Россияни бу ташкилотга аъзо қилиш қарори олинди. Маълумки, йиллардан бери Россия бу ташкилотга Гуржистон қарши бўлгани учун киролмаётган эди Яқинда асосан Ғарбнинг босими остида Гуржистон яшил чироқ ёқиб, Россиянинг ЖСТга аъзо бўлишига йўл очган эди. Бугун қарор расмийлаштирилди, холос. Маълумки, расман 1955 йилда тузилган ЖСТнинг 153 аъз...
- 03:33Қирғизистонда тўрт партия коалицияга бирлашди, Бош вазир ва парламент раислигига номзодларини белгилади
Бугун Қирғизистон Юқори Кенгашига кирадиган тўрт фракция – Социал-демократик, Республика, Ор-Номус, ва Ота-Макон партияларининг фракциялари коалиция тузиш ҳақида шартнома имзоладилар. Бу коалиция асосан Қирғизистон шимоли ва, балки, ўзбекларнинг ҳам иштирокида сайланган депутататлардан иборат. Уларнинг сони 92.Қирғизистон жанубида кучли мавқега эга бўлган ва парламентда 28 ўринга эга бўлган Ота-Юрт партияси мухолифатда бўлад...
- 02:40ЕХҲТ вакилининг Тошкентдаги миссияси битди: дабдабанинг дабдаласи
Бироз кечикиб олинган хабарга кўра, Тошкентдаги Бизнес Маркази биносида Европада Хавфсизик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистон ваколатхонаси раҳбари Иштван Вентцел билан хайрлашув маросими ўтган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдулазиз Комилов бошқарган маросимда тишсиз ташкилотнинг тишсиз раҳбари Вентцелнинг шахси улуғланиб, унинг Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятига таҳсин ўқилибди. Масалага ҳукумат манфаати нуқтаи назари...
- 02:08Ўзбекистон тожикларни оч қолдириши мумкин
Бу ҳақда БМТ қошидаги Жаҳон озиқ-овқат дастури Тожикистон ваколатхонаси директори Алзира Феррейра ваҳимали гаплар тарқатмоқда. Унинг иддаосича, Ўзбекистон ҳукуматининг ўз ҳудудидан ўтувчи тожик поездларини тўхтатиб қўяётгани озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллигига сабаб бўларкан. У ана шундай озиқ маҳсулотлари ортилган 23 поезднинг Ўзбекистон ҳудудида ушлаб турилганини гапирган. Исло...
- 01:34Ташқи ишлар вазирлигида АҚШнинг ҳарбий ва Франциянинг дипломатик делегациялари қабул қилинди
Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Қуролли Кучлари Тарнспорт қўмондонлиги қўмондони Уильям М.Фрейзер бошчилигидаги делегация қабул қилинган. Вазирлик матбуот хизмати томонидан таратилган қисқагина хабарда ўзаро ҳамкорликка оид аҳдлашувларни мустаҳкамлашга доир масалар кун тартибига чиқибди. Ташқи ишлар вазирлигида вазирликда Франция Ташқи ишлар вазирлигининг Континентал Европа Департаменти дирек...
- 00:54Ўзбекистонда аънанавий антитеррор амалиёти бошланди
Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўринбосари Миркомил Мирфайзиев маълум қилган. Тадбир доирасида вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистондаги ҳар бир гўша тафтиш қилинади, хавфли туюлган ҳар бир ашё игнанинг кўзидан ўтказилади. Амалиётнинг асосий мақсадларидан бири фуқароларнинг паспорт режимига амал қилиши, хавфсизлик ва осойишталикни таъминлашдан иборатдир. Ҳозирнинг ўзида тадбирнинг муайян қисм...