Кундалик хабарлар - 28 January 2012
18:11Олмотада мухолифатнинг рухсатсиз митингига минг киши келди
Қозоғистоннинг расмий давлат агентлиги Казинформ бу ҳақда ҳеч қандай хабар бермади, Интерфакс-Қозоғистон ҳар ярим соатда бир жумлали хабарлар бериш билан чекланмоқда. Россия агентликлари тафсилотли хабарлар тарқатишди. Бу хабарларга кўра, Оломотадаги Республика Саройидан сал нарирорқдаги “Қозоғистон” кинотеатри олдида, мухолифат партиялари тарафидан ташкил қилинган рухсатсиз митинг ўтказилмо...
07:42Туркиянинг аҳолиси 75 миллионга яқинлашди
Туркия Давлат Статистика Кўмитасининг кеча эълон қилган маълумотларига кўра, мамлакатнинг аҳолиси 2011 йилнинг 31 декабрь куни 74 млн 724 минг 269 киши бўлибди. Уларнинг 50,2 фоизи эркакалар, 49,8 фоизи аёллар. Бир йиллик ортиш 1 млн атрофида бўлган. Аҳолининг ярми 30 ёшдан кичик, ўртача ёш 29,7. Эркакларнинг ўртача ёши 29,1 ва аёлларда 30,3. Аҳолининг 18,2 фоизи (13 млн 625 минг киши) Истанбулда яшайди. Ҳайрат, яъни ҳар 5 кишининг бири истанбулли. Ан...
07:11Аввалгисидан фарқли ўлароқ, бу ҳафта Dow Jones бироз тушди
Ўтган ҳафта 278 поғанага кўтарилган Dow Jones индекси, кеча охирги иш куни тамом бўлган жорийдаги ҳафтада гоҳ бир оз кўтарилиб, гоҳ бир оз пастга тушиб турди. Умумий натижа – тушиш бўлди. Хуллас, бу ҳафта 60 поғона (ярим фоиз атрофида) пастга тушган Dow Jones энди 12660 га тенг. Бу ҳафта АҚШ иқтисодига оид яхши хабарлар бўлди. Ялпи Умумий Маҳсулотнинг 2011 йил 4-чи чорагидаги 2,8 фоизли ўсиши сўнгги 1,5 йил ичида энг яхши н...
- 22:05“Эзгулик”нинг йиллик ҳисоботи Ғарб элчиликларининг вакиллари иштирокида тақдим этилди
Бугун Тошкентда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти 2011 йилда мамлакатда инсон ҳуқуқлари вазиятига доир йиллик ҳисоботини жамоатчилик эътиборига тақдим этди. Тақдимот маросимида ЕХҲТ, АҚШнинг Миллий Демократик Институти ҳамда Европа Иттифоқи ваколатхонаси раҳбарлари, шунингдек, АҚШ, Германия, Франция, Буюк Британия, Швейцария, Польша, Италия, Чехия, Латвия давлатларининг дипломатик ко...
21:45“Ҳаракат” хатқутисидан: "Озодлик" радиоси Президенти ва "ББC" радиоси бошлиғига Очиқ хат
"Озодлик" радиоси Президентига "ББC" радиоси бошлиғига, Очиқ хат Россия, Белоруссия ёхуд бошқа мамлакатларнинг муҳолифати, ўз юрти матбуотида айтолмаган сўзини, ўз тилларида бериладиган "Озодлик" ва "ББC" радиоларида бемалол айта оладилар. Ўзбек муҳолифати бу имкониятлардан маҳрум. Муҳолифатнинг 99 фоизининг вакиллари бу радиоларда бир оғиз ҳам гапира олмайдилар. Фақатгина муҳолифатни...
- 20:16“Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг 20 йиллиги ҳам байрамми? Ўзбекнинг байрам қиладиган бошқа кунлари йўқми? Бор!
Бугун Ўзбекистон президенти Ислом Карим “Ўзбекистон ҳаво йўллари” компаниясининг ходимларига компаниянинг 20 йиллиги муносабати билан махсус табрик йўллади, бу соҳа ходимларининг тахминан 20 кишилик гуруҳини турли унвон, орден-медаллар билан табриклади. Табиий, бутун мамлакат халқи каби, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” компаниясининг ходимлари ҳам меҳнат қилишмоқда, нималаргадир эришишмоқда, уларнинг илғорлари...
05:05АҚШ элчиси Жорж Крол журналистлар билан учрашди
Кеча АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилигида ўтган учрашувда Крол жаноблари ўзининг дипломатик фаолияти, АҚШ–Ўзбекистон муносабатлари истиқболлари ҳақида гапирди. 50 дан ортиқ расмий ахборот воситаларининг вкиллари ва мустақил журналистлар иштирокидаги анжуманда элчи Ўзбекистонни, унинг салоҳияти ва муаммоларини бирмунча яхши билишини намойиш этди. Тури мавзулардаги саволларга тез ва бийрон жавоб қайтарган дипломат АҚШ–Ўз...
04:07Навоий ТКМК директори Қувондиқ Санақулов жиноий жавобгарликка тортилган
4 кун аввал Навоий тоғ кон металлургия комбинати директори, сенатор Қувондиқ Санақуловнинг ҳибсга олингани борасидаги маълумотни мухбирларимизга Навоий вилояти ҳокимлигининг ўртамиёна мулозимларидан бири етказди. Маълум бўлишича, Санақулов анъанавий коррупциявий жиноятларда айбланмоқда. Бир неча мустақил манбалар орқали тасдиқланган бу хабарни, табиийки, расмий йўллар билан олишнинг имкони йўқ. Бундан ташқари ишнинг ...
- 03:48Сенсация: Солиқчи Беҳзод Мусаев АҚШдан бошпана олган
Ўз манбамиздан олинган хабарга кўра, Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Беҳзод Мусаев Қўшма Штатлардан сиёсий бошпана олган. Солиқ ва иқтисодий билим асослари соҳадасиги ўзаро тажриба алмашиш бўйича дастур доирасида АҚШда бўлган солиқчи Ўзбекистонда ўзига нисбатан хавф сезаётганини айтиб, океан ортида қолишни афзал билган. Унинг кейинги тақдири борасида маълумотлар йўқ. Мухбиримизнинг Мусаев борасидаги теле...
- 03:28“Ҳаракат” хатқутисидан: Сурхандарё туманларининг “тадбиркор” ҳокимлари
Коррупциянинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига монанд равишда ўсишини Тошкентдан 1000 километр узоқликда жойлашган Сурхондарё мисолида ҳам кўриш мумкин. Президент Давлат қурилиш академиясини битирган Алишер Норқобилов 4 йил Қизириқ туманига ҳокимлик қилди. Шу йиллар мобайнида туман иқтисоди батамом издан чиқди. Чунки ғалла-пахта тайёрлаш шартномалари муттасил равишда бажарилмади. Ҳоким ўзига уй қуриш у...