Кундалик хабарлар - 23 February 2012

  • 04:34Актриса Тамара Шокирова оламдан ўтди

    Бугун, таниқли актриса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тамара Шокирова оғир касаллик туфайли оламдан ўтди. 50 га яқин кинофильмда бетакрор роллар ижро этган актриса 56 ёшда эди. Афсонавий кинорежиссёр Наби Ғаниевнинг келини, хонанда Райҳон Ғаниеванинг онаси бўлган бу аёл узоқ йиллик саратон хасталигини бошдан кечирди. Уни Аллоҳ раҳматига олсин!

  • 03:45АҚШ аскарлари тарафидан Қуръоннинг ёқилишига норозилик билдирган афғонлардан 6 таси ўлган, чала муллалар номоз ўқиш билан овора

    Ўтган йили бир америкалик пастор Қуръоннинг бр нусҳасини ёққандан кейин норозилик намойишига чиққан афғонлардан 6 нафари ўлган эди. Энди яна шундай бўлмоқда. Шу кунларда АҚШнинг Қобул яқинидаги ҳарбий базасидан олиб чиқилган ахлат ичида ярим ёқилган Қуръон нусхалари топилгач, афғонлар яна намойишларга чиқдилар. АҚШ Қуролли кучлари қўмондонининг кечирим сўраши ҳам, Аф ...

  • 03:14АҚШ мулозими Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинган

    Бу шахс АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Марк Гроссманнинг ўринбосари Элизабет Жонсдир. У бошчилигидаги делегация билан учрашувда ўзаро ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинибди. Минтақавий ва халқаро муаммолар борасида фикр алмашилибди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тарқатилган маълумотдан бундан ортиқ нарса билиш қийин. Аммо, тахмин қилиш қийин эмаски, томонлар Афғонистонг...

  • 02:56Пойтахтдаги қаҳратон совуқ жабрланувчилари ҳақида илк хабарлар пайдо бўлди

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, пойтахтда уч одам танасининг қисман музлаши сабабли тиббий тез ёрдам хизмати билан шифохонага келтирилгани ҳақида маълумотлар тарқатилди. Маълум бўлишича, сўнгги 1,5 ой давомида кузатилган совуқ об-ҳаво шароити туфайли шу уч кишидан бошқа пойтахтда бошқа жабрланганлар бўлмаган. Бироқ бир қанча дайди, бошпанасиз кимсаларнинг қурбон бўлгани ҳақида норасмий ...

  • 02:19Москвада 3 нафар мардикор бинонинг 13-қаватидан қулади, уларнинг бири ўзбек

    Ўтган куни Янги Арбат кўчасида қурилаётган тиббиий марказнинг 13-қаватидан қулаган мардикорлар бахтли тасодиф туфайли 11-қават балконига тушибди. Бу ҳақдаги этни сескантирадиган хабарни тарқатган Интерфакс ахборот хизмати мардикорларнинг бири ўзбекистонлик, қолган иккиси эса Татаристон фуқаролари эканига урғу берган. Икки татарнинг умуртқа поғанаси шикастланиб, қовурға ва оёқлари синган, бош мия суяги жаро&...

  • 01:35Тошкентда бир ойда 119 та ёнғин содир бўлди

    Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин Хавфсизлиги Бошқармаси томонидан эълон қилинган хабарда шу йилнинг январь ойида пойтахтда 119 та ёнғинлар содир бўлгани ва бундан 39,5 миллион сўм миқдорида зарар кўрилгани айтилади. Ёнғинларнинг аксарият қисми Олмазор, Ҳамза ва Мирзо Улуғбек туманлари ҳиссасига тўғри келаркан. Офат содир бўлиши сабабларининг асосий қисми носоз газ ва эелектр мсоламаларидан фойдаланиш, ёнғин хавфсизлигига...

  • 01:02Табиий офатдан Каттақўрғон ва Пайариқ туманлари қишлоқлари ҳам зарар кўрган

    Кеча Жиззахнинг Ғаллаорол туманида юз юерган табиий офат — тошқиндан Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани Мойбулоқ қишлоғи ҳамда Пайариқ туманининг Олмазор (собиқ Калилин) қишлоқлари ҳам жиддий талофат кўргани айтилмоқда. Қурбонлар борлиги ҳақида ваҳимали гаплар юрибди, лекин жойлардаги фавқулодда вазиятлар бошқармалари ҳодисага изоҳ беришдан қочмо&#...

  • 00:38Ўзбекистон режими ҳаддидан ошмоқда: Тошкент қамали янада мустаҳкамланди

    Бугун маҳаллий матбуотда эълон қилинган хабарларга кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятида прописка тизмини шакллантириш юзасидан ўтган йилнинг октябрида чиққан қонун бўйича йўриқнома амалга киргани таъкидланади. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган йўриқнома, фуқароларнинг Тошкент шаҳри ва вилоятига эркин прописка қилинишини бирмунча чеклайди. Яъни, бу ҳудудда эркин яшамоқчи бўлган юртдошимиз 16...

22 February 2012

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону