Кундалик хабарлар - 11 April 2012
- 02:43ЕХҲТ вакили Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди
Бугун тарқатилган расмий хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасида иш бошлаган Дьердь Сабо қабул қилинган. Тиши йўқ бу ташкилотнинг янги элчиси ҳамда вазирлик мутасаддилари ўзаро ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама қилишибди. Умумий гаплардан иборат хабарда конструктив ҳамкорлик ва ошкораликка асосланган алоқаларни кучайтиришга ке...
02:32Қирғизистон мухолифатининг Жалолободдаги митинги ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилди, ўзбеклар кўринмайди
1 ва 31 март кунлари Ўш ва Боткентда митинглар ўтказган Қирғизистон мухолифати, тўғрироғи, жанубий қирғизлар, бугун учинчи митингларини Жалолободда ўтказишди. Митингда нутқ сўзлаган “Ота-Журт” партиясининг лидери Қамчибек Ташиевга кўра, шаҳарнинг марказий майдонига 40 мингдан ортиқ одам тўпланган. Табиий, агар у ҳақ бўлса, бу жуда катта намойишдир. Митингчиларнинг асосий талаби - аввалги митингларда ҳам бўлгани каби...
02:09Красноярск аҳолисининг сони бўйича миллионлик шаҳар бўлди
Бугун кечқурун туғилган чақалоқ шаҳарнинг ахолисини бир миллионга олиб чиққани Россия ахборот воситалари тарафидан эълон қилинди. Шундай қилиб, Красноярск бу мамлакатда мавжуд бўлган 12 миллионер шаҳарлар рўйхатига қўшилди. Мана шу пайтгача миллионер бўлган шаҳарлар - Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Екатеринбург, Нижний Новгород, Самара, Омск, Қозон, Челябинск, Ростов-на-Дону, Уфа ва Волгоград. Аҳолиси кам...
- 01:55Хорижий инвестициялар жалб этишни рағбатлантиришга қаратилган Президент Фармонидан катта фойда бўлмайди
Бугун кечқурун Президент Ислом Каримнинг “Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Айниқса кириш қисми баландпарвоз гаплар билан тўлатилган бу Фармоннинг ижобий жойлари йўқ эмас. Масалан, келажакада турли солиқларга оид Ўзбекистон қонунлари ўзгарса, чет эллик инвестиция 5 млн доллардан кўп бўлган корхоналар 10 йил ичида э...
- 05:18Эмомали Рахмона и Ислама Каримова призывают к переговорам
Филиалы большинства легально функционирующих в Согде политических партий приняли обращение к главам Таджикистана и Узбекистана с призывом начать переговоры по урегулированию кризиса межгосударственных отношений. Обращение подписали руководители большинства партийных отделений, за исключением НДПТ. В обращении выражается серьезная озабоченность в связи с частичной транспортной и газовой блокадой со стороны Узбекистана. Представители таджикских политических партий отмечают, что от кризиса межго...
04:23Гулнора Карим эски зообоғни ўзиники сифатида янгидан очтирди
Бугун Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан тақатилган хабарга кўра, “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси томонидан Тошкентда экологик парк барпо этилди. Унинг очилиш маросмида иштирок этган ҳукумат вакиллари, давлат ва жамоат арбоблари аввало Ислом Карим шаънига, сўнгра боғ бунёдкори Гулнора шаънига илиқ гаплар айтган. Боғ асосан уч қисмдан иборат бўлиб, велосипедлар ва скайбордчилар учун махсус йўлакча, турли аттракционла...
03:36Гуржистондаги Сталин музейи сталинизм қурбонлари музейига айлантирилади, бу анъанани Ўзбекистонга ҳам кўчириш керак
Бу мамлакатнинг Маданият ва ёдгорликларни ҳимоя қилиш вазирлиги 1937 йили Лаврентий Бериянинг ташаббуси билан Гори шаҳрида очилган Сталин музейини эртага сталинизм музейига айлантириш ниятини бугун очиқлади. Тахмин қилиш қийин эмаски, бу музей сталинизм қурбонларига бағишланган музейга айланади. Эртага режалаштирилган тадбирда мамлакат парламентининг депутаталари, вазирлик расмийлари, дипломатик корпус аъзолари, бир қатор университетларнин...
- 02:44Фарғонада 3 нафар эгизак дунёга келди
Бугун тонгда Фарғона вилояти туғруқхонасида 3 нафар эгизак дунёга келди, деб хабар қилди “Озодлик” радиоси. Фарғонанинг Бағдод туманида 30 ёшли она дунёга келтирган уч ўғилнинг соғлиғи яхши, она ҳам қониқарли аҳволда. Уч эгизакнинг отаси туманда оддий фермер хўжалиги ишчиси экан. Камдан кам рўй берадиган бундай ҳодисалар шу йилнинг биринчи чорагида Фарғонада икки марта такрорланибди. Қа...
- 02:18Шаҳрисабзда газ «заправка» портлади
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти Қашқадарё вилояти бўлими фаоли Ҳасан Чориевнинг мухбиримизга билдиришича, кеча соат 17.40 лар атрофида Тошкент- Термиз М 39 трактининг Шаҳрисабз тумани Янгиқишлоқ аҳоли пункти ҳудудидан ўтувчи магистрал йўл ёқасида жойлашган автомобилларга метан газ қуйиш шаҳобчасида портлаш содир бўлди. Ласетти русумли автоуловига ўрнатилган газ баллони портлаши натижасида шаҳоб...
01:13Гурбангули Бердимуҳамедов президент эмас, пойгачи бўлгани яхши экан
Ашхабодда ўтказилган автопойгаларда туркманбоши Гурбангули Бердимуҳаммедов ғолибга айланди. Туркман матбуотининг ёзишича, у мусобақага қиймати бир ярим миллион доллардан ошувчи Туркияда ишлаб чиқарилган яшил спорт машинасида келди ва дастлаб томошаталабларни қутлади. Сўнгра доира рекордини ўрнатиб, мусобақа ғолиби бўлди. Пойга ташкилотчилари президент минган машинани Миллий спорт музейига қўядиган бўлибди. Кўпчилик туркманбошини президент...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Эргашев Урмонжон
Добавить сведенияЧитать дальше...
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведенияЧитать дальше...