Кундалик хабарлар - 26 May 2012
02:45Ўзбекистонга қора булутлар келмоқда
Бу ердa “қора булут” иборасини мажозий эмас, ўз маъносида ишлатмоқдамиз. Синоптиклар эрта-индин мамлакатимизда об-ҳавонинг беқарор бўлиши, момоқалдироқ бўлиб, жала қуйишини тахмин қилишмоқда. Ҳатто айрим туманларда, хусусан Самарқанднинг Каттақўрғон, Иштихон ва Қашқадарё ва Сурхондарёнинг тоғли туманлари аҳолиси ўртасида қисман саросималик бор. Боиси бир неча кун аввал ёқ...
- 02:22Португалия Ўзбекистон билан дипломатик муносабатларни йўлга қўймоқчи
Бу борада бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида гаплашилган. Португалиянинг Москвадаги қароргоҳидан туриб, Ўзбекистонда дипломатик фаолиятини бошлайдиган элчи Пелру Нуну Бартоли Президент Ислм Каримга йўлланган ишонч ёрлиғини топширган. Расмий хабарларда айтилишича, икки давлат муносабатларида БМТ, ЕИ ва ЕҲҲТ сингари халқаро тузилмалардаги шерикчилик асосий ўрин тутади. Элчи эса Португалия томонини сиёсий манфаатлардан ташқари асосан Навоий ...
01:56Европарламент Озорбайжон режимини қоралади, Илҳом Алиев аламини мухолифатдан олмоқчи
Кеча Европарламент Озорбайжон ҳақида махсус резолюция қабул қилиб, мажуд ҳокимиятни фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларни топташда айблади. ЕИнинг қонуни чиқарувчи органи Озорбайжонни ҳуқуқ соҳасида ислоҳотлар ўтказишга, мамлакт қонунларини халқаро стандартларга мослаштиришга, фуқароларнинг фикр билдириш ва йиғилишлар ўтказиш ҳуқуқни поймол қилмасликка ча...
- 01:33Ўзбекистондаги бош расмий нашрнинг етакчи хабари: 11 та электровоз сотиб олинади
“Халқ сўзи” газетасининг бугунги бош хабари Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ҳамда Хитой Халқ Республикасининг “Эксимбанк”и ўртасида имзоланган электровоз сотиб олиш ҳақидаги битим ҳақида. Унда таъкидланишича, “Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акциядорлик компанияси бу йил ҳисобидан жами 11 та юк электровози сотиб олади. Янги электровозлар қатор қулайликларга эга бўлиб, уларни ишлаб чиқаришда Ўзбекистон ...
- 01:21Гулнора Карим Монако шаҳзодаси ва АҚШнинг собиқ президентига ҳомийлик қилди
Бир қатор евронашрлар тарқатган маълумотларга кўра, 23 май куни президентимизнинг тўнғич қизи Гулнора етакчилик қиладиган GULI бренди Монако шаҳзодаси Альберт жамғармаси ва АҚШнинг 42-президенти Билл Клинтон жамғармаси тарафидан Монте-Карлода ўтказилган гала-кечага расман ҳомийлик қилибди. Диана Крюгер, Роуз МакГоун, Хофит Голан, Chopard вице-президенти Каролина Шойфеле, актёр Билли Зейн, жаз қўшиқчиси Каро Эмеральд си...
00:28Умумжаҳон ва анъанавий динлар лидерларининг IV Қурултойи шу кунларда Остонада иш бошлайди
Қозоғистоннинг пойтахти бундай қурултойга тўртинчи марта мезбонлик қилишга тайёрланмоқда. Казинформ агентлигининг билдиришича, 30-31 май кунлари бўладиган Қурултойда жаҳоннинг 45 мамлакатидан 70 делегация қатнашиши кутилмоқда. Фахрий меҳмон сифатида Москва ва Бутун Русия Партиархи Кирилл ҳам таклиф қилинган. Биринчи Қурултойи 2003 йил 23-24 сентябрда ўтказилган бу анжуманнинг ташаббусчиси Қозоғистон Презид...
- 23:58Таджикские и узбекские учебники изъяты из школ Кыргызской Республики
В Кыргызстане из школ изъяты все учебники с символикой Узбекистана и Таджикистана, сообщил 24 мая журналистам министр образования и науки республики Канат Садыков. "В 2007-2008 году приняли решение, не знаю на основании чего, о закупке учебников из соседних республик. Поэтому в обороте в свое время оказались книги с символикой Узбекистана и Таджикистана. Таким образом решать вопрос обеспеченности современной литературой нельзя, следует полноценно использовать государственный бюджет. Сейчас...
21:43Куласизми, йиғлайсизми: “Тошкент” биржасида бир кунда 7 дона (!!) олиш-бериш оперцияси бўлибди
Uzreport.com сайтининг хабарига кўра, 22 май куни “Тошкент биржасида 7 дона битим имзоланиб, умумий қиймати 568,5 млн сўм бўлган 3,6 млн дона акция сотилган. Агар шунча акция сотилган бўлса, ҳисоблаш қийин эмаски, уларнинг умумий қиймати 300 минг АҚШ доллари атрофида. Яна ҳисоблаш мумкинки, ўртача ҳар бир акциянинг қиймати 157,9 сўм. Яъни, бугунги расмий курс бўйича - 12 АҚШ центи. Қаранг, Ислом Карим раҳанамолигида гўёки ...
19:20Давлат Департементи анъанавий йиллик “Давлатлар бўйича Инсон Ҳуқуқларининг амалиёти” номли ҳисоботини эълон қилди, унда камчиликлар ҳам йўқ эмас
АҚШ Давлат Депараментининг Демократия, Инсон Ҳуқуқлари ва Меҳнат бюроси томонидан тайёрланган 2011 йил бўйича ҳисоботи Давлат Департементининг расмий сайтида кеча эълон қилинган. Ҳар доимгидек, Ўзбекистонни авторитар давлат деб баҳолашдан бошланадиган бу ҳисоботнинг айниқса бизнинг сайт ўқувчилари учун янгилик жойи йўқ. Чунки, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари оммавий равишда топталиши, автортар деб айтил...
17:55Франция президенти кутилмаганда Афғонистонга келди
Франция президенти кутилмаганда Афғонистонга келди Шу йил 15 майда президентлик курсисига ўтирган Франция Президенти Франсуа Олланд бугун эрталаб кутилмаганда Афғонистонга келди. Мудофаа ва ташқи ишлар вазирлари ҳамда бир қатор юксак лавозимдаги армия генераллари билан келган Президент Франсуа Олланднинг мақсади - Афғонистонда олиб борилаётган террорга қарши урушда иштирок этаётган Франция ҳарбийлари билан кўришиш. Унинг учрашувлари ҳ...