Кундалик хабарлар - 05 June 2012

  • 03:20Путин Тошкентга келиб, кетиб ҳам бўлди, Ўзбекистон ахборот воситалари жим

    Русларнинг расмий “Новости” агентлиги Россия Президенти Владимир Путин бугун кечқурун Тошкентга келгани, қисқа ташрифнинг формати буни талаб қилмаса ҳам, уни Ислом Карим шахсан аэропортда кутиб олганини бир соат аввал эълон қилиб бўлди. Ўзбекистоннинг ҳатто расмий хабар агентлиги ЎзА эса, ҳалигача жим. Русларнинг кейинги хабарларига кўра, икки президент Ислом Каримнинг “Кўксарой” қароргоҳида суҳбат қ...

  • 03:04Марказий Осиёни жазирама тафтига олмоқда

    Ёзнинг илк кунлариданоқ ҳаво ҳарортанинг кескин кўтарилиши ўзига хос рекордни юзага келтирди. Масалан, шу кунларда Туркманистонда 40,4 даража, Чимбойда (Ўзбекистон) – 39,0 даража, Қизил Ўрдада (Қозоғистон) 37,4 даража иссиқ қайд қилинган. Фқат бугун тушдан сўнг ҳаво ҳарорати Ўзбекистонда салқинлаб, ёмғир ёғиши кутилмоқда.

  • 02:41Футбол бўйича терма жамоамиз Эронга ютқазди, бош мураббий алмаштирилди

    2014 йили Бразилияда ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига саралаш ўйинлари доирасида кеча Тошкентда Ўзбекистон – Эрон терма жамоалари учрашуви бўлди. Ўйиннинг сўнгги 10 сониясида дарвозамизга тўп кириб, 0:1 ҳисоб билан мағлубиятга учрадик. Шундан кейин жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов лавозимини топширди, янги мураббий этиб, таниқли футболчи Миржалол Қосимов тайинланди.

  • 01:50Тошкентда яна 13 нафар диндор ҳибсга олинди

    Бу борада Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти хабар тарқатган. Жамиятга мурожаат қилган Тошкент шаҳар Олмазор тумани Бешқўрғон кўчаси 32-уйда яшовчи Мурод Муҳаммадхонов шу йилнинг 17 майида 28 яшар ўғли Дилшод ҳамда маҳалланинг яна 12 нафар йигити “Ваҳҳобий” диний радикал оқимига мансубликда айбланиб, ҳибсга олинганини маълум қилибди. Жамият релизида айтилишича, Ўзбекистон Ички ишла...

  • 00:02Икки институт бирлашaди: Маданият + санъат = Санъат ва маданият

    Президент Ислом Карим Қарорига кўра, Тошкент Давлат маданият институти ва Ўзбекистон Давлат санъат институти базасида Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти ташкил этилади. Расмий хабарларга кўра, Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти театр, кино, телевидение, халқ ижоди ривожланишининг замонавий талабларига, аҳолининг мунтазам равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларига жавоб берадиган кадрлар тайёрлаш мақсадида ташкил эти...

04 June 2012
  • 12:53Паркентда диний сабаблар билан ўқитувчилар ишдан ҳайдалмоқда, фермерлар ҳибсга олинмоқда

    Мустақил Ҳуқуқ ҳимоячилари Ташаббус Гуруҳининг раҳбари Суръат Икромов бугун тарқатган хабарда айтилишича, Тошкент вилоятининг Паркент туманида бир қатор мактаб ва лицейларнинг 14 нафар ўқитувчиси мажбурий равишда “ўз ихтиёри” билан ишдан бўшатилган. Уларнинг 3 нафари аёллар. Сабаб – аёлларнинг эрлари, бошқаларнинг яқин қариндошлари диний сабаблар билан ёки қамалган ёки қидирувда. Маълумотлар ишончли манбала...

  • 06:12Озорбайжон Халқ Фронти раҳбарлигидаги ҳокимиятга қарши ички исён бошланганига бугун 19 йил бўлди

    Озорбайжон Халқ Фронти 1992 йил 15 майда оммавий намойишларнинг кучи билан ўша пайтдаги Президент Аёз Муталибовни Бокуда қочиб кетишига эришгач, аввал Миллий Мажлис номи остидаги парламент вазифасини бажарадиган феълан ноқонуний орган яратилди, 7 июнда ўтказилган президент сайловида Халқ Фронти лидери Абулфайз Элчибей ғалаба қозонди. Аммо, Озорбайжон Халқ Фронти катта хато қилиб, дарҳол параламент сайловлари ўтказмади ва ноқонуний Ми...

  • 03:45Истанбулда Ражаб Эрдўғонга аборт тарафдори аёллардан биринчи зарба

    Дунё Марсга одам учириш билан машғул экан, Туркиядаги исломий илдизли ҳукмдор партия – Адолат ва Тараққиёт Партияси ҳижоб билан машғул эканлигини кўп ёздик. Бу партиянинг раиси, Бош вазир Ражаб Эрдўғон шу кунларда Туркиянинг кун тартибига янги масала олиб кирди. Бу – аёллар ҳомиладорлигини кесиш учун аборт ва туғаётганда кесарево кесими қилиш масаласи. Ражаб Эрдўғонга кўра, бу иккала амалиёт жуда зарур ҳолатлард...

03 June 2012
  • 10:54Жиззахда фотокўргазмами ёки риёкорлик?

    Жиззахда ёш фоторассом Назира Боймуҳамедованинг “Она юртим – ота маконим” деб номланган фотокўргазмаси бўлгани ҳақида хабар берган ҳукуматнинг қўғирчоқ сайтларидан бири 12.uz шундай ёзади: “Назира Боймуродованинг кўпчлик асарлари бахтиёр оилалар, ҳаётимизнинг гуллари бўлмиш болаларнинг ҳаёти, уларнинг қизиқадиган нарсаларига бағишланган.” Фотароссомнинг ўзи эса, мухбирга шундай деган эмиш: “Тоза осмони бор ва қуёш ...

  • 05:42Из почтового ящика «Харакат»: В Душанбе мечтают об эскалации конфликта?

    Материал Наима Холова, размещенный на сайте «Центр Азия», наводит на грустные размышления. В принципе, смутные подозрения, что в Таджикистане за последние годы понятие культуры атрофировано, существовало всегда. А после прочтения публикации они переросли в уверенность… Заголовок «Конфликт между Таджикистаном и Узбекистаном. Еще одна горячая точка в СНГ» говорит о том, что господин Холлов либо просто не жил в Таджикистане в годы гражданской войны «вовчиков» и «юрчиков», либо отсиделся в глубок...