Кундалик хабарлар - 16 June 2012
22:47Хитойда биринчи космонавт аёл фазога учди
Синьхуа агентлиги бугун Пекин вақти билан соат 18:37 да Хитойнинг Гансу вилоятидаги Цзюцюань космодромидан "Шэньчжоу-9" фазовий кемаси парвоз қилгани, унда уч комонавт Цзин Хайпэн, Лю Ван ва Лю Ян борлиги, 33 ёшли Лю Ян биринчи хитойлик аёл космонавт эканлигини билдирди. Фазовий кема "Чанчжэн" ракета-ташувчи ёрдамида орбитага чиқди. Бу фазога учирилган 165-чи "Чанчжэн" ракета экан. Шу соатларда "Шэньчжоу-9" кемаси фазога аввал учирилган “Тяньгун-1" модули билан туташади ...
- 21:41Ҳамма нарса “Ҳаракат”да бошланади: Турк дунёси янги алфавитга муҳтож
“Ҳаракат” агентлиги Ўзбекистонда қабул қилинган лотин алфавитининг келажаги йўқлиги, бутун Турк дунёси учун ягона ва умумий алвафит яратилиши кераклиги ҳақидаги мавзуни бир неча марта тилга олди. Биз ҳамма нарса бизнинг таклифимиз бўлади, деб иддао қилмоқчимиз. Амма, кўпинча айнан шундай бўлаётганини ҳеч ким инкор қилолмайди. Бундан ҳам муҳими, биз кўтарган мавзулар бошқалар тарафидан ҳам кўтарилмоқда...
17:17Рус демократларининг бирлашиш “ўйинлари” янги босқичида
Бугун Москвада Россия Республикачилар Партияси ва Россия “Яблоко” Демократик Партияларининг қурултойлари бўлади. Маълумки, Григорий Явлинский аввал раиси, ҳозир эса, норасмий лидери бўлган Россия “Яблоко” Демократик Партияси рўйхатда ўтган, Путин билан демократларга хоинлик қилиш эвазига “ўйинлар” ўйнаб, ўз расмий мақомини сақлаб келмоқда. Путин бу партиядан демократик мухолифатни парчалаш учун усталик билан фойдаланмоu...
07:10Dow Jones индекси иккинчи ҳафта ўсмоқда
Сўнги ойларда биринчи марта Dow Jones индекси кетма-кет икки ҳафта ўсмоқда. Ўтган ҳафта ўсиш 161 поғона бўлган бўлса, охирги иш куни кеча битган ҳозирги ҳафтада 213 поғана ўсиш бўлди. Энди унинг қиймати 12767 га тенг. Психологик муҳим бўлган 13 минглик тўсиқ келаси ҳафта кечилиши мумкин. Reuters агентлиги экспертларига кўра, бу ҳафтадаги ўсишнинг сабаби – якшанба куни Юнонистонда бўладиган қайта парламент сайлов...
- 06:07БМТнинг Ўзбекистондаги вакили миссиясини тугатди
Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон ҳукуматига алоҳида эҳтиромини изҳор этган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Координатори, БМТ Тараққиёт дастури Доимий Вакили Анита Нироди дипломатик миссиясини якунламоқда. Хайрлашув олдидан ҳукумат вакиллари унинг мамлакатимиздаги координаторлик фаолиятига юксак баҳо берибди. Айни пайтда Нироди хоним ҳам такаллуфни ўрнига қўйган кўринади. Аммо нуфузли ташкилотнинг вакили сифа...
- 01:16Ислом Карим Сурхандарё вилоятига ўзи тайинлаган вақтинча ҳокимни доимий қилди
Бугун Термизда халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чақирилиб, унда ташкилий масала кўрилган. Сессия ишида қатнашган Президент Ислом Каримнинг тависиясига биноан сенатор Нормўмин Чориев вилоят ҳокими этиб сайланган. У 2011 йилнинг 1 декабрида Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. “Ҳаракат” нашри ўз вақтида Сурхондарёнинг янги ҳокими Чориев ҳақида “Яшавор, сенато...
00:48США позволят 800 тысячам нелегальных иммигрантов остаться в стране
Власти США откажутся от депортации около 800 тысяч нелегальных мигрантов. Об этом сообщает Associated Press. Изменения в миграционном законодательстве США коснутся около 800 тысяч законопослушных иммигрантов моложе 30 лет, приехавших в страну в возрасте до 16 лет, проживших в США не меньше пяти лет подряд и окончивших школу (high school) либо отслуживших в армии. Согласно новым правилам, иммигранты смогут, не опасаясь депортации, получить разрешение на работу на два года, которое можно будет пр...
- 00:43“Ҳаракат” хатқутисидан: “Жиноятни яшириш ҳам жиноят”
Биз нечоғлик норози бўлмайлик, кичик балиқчаларни катта наҳанглар еб қўяверади ... “Битиклар” – Ҳамроз “Ҳаракат” сайти орқали 14.04.2012 йилда журналист Элбек Раҳматнинг Тошкент шаҳрининг, Юнусобод туманида жойлашган 5 - сонли болалар касалхонаси бош врачи М.В.Табибова раҳбарлигида содир этилаётган ноқонуний ишлар тўғрисида «БОЛАЛАР КАСАЛХОНАСИДАГИ НОЛАЛАР» сарлавҳали мақоласи тарқатилган эди. Ушбу хаба...
- 00:19Яна икки ҳоким ҳибсга олинди
Ҳокимларнинг қамалиш ҳақидаги хабарларни “Озодлик” радиоси ўз манбарига асосланиб тарқатди. Қамалганлардан бири Бухоро шаҳар ҳокими Ҳайит Комилов бўлиб, иқтисодий жиноятларда айбланмоқда. МХХнинг Бухоро вилояти бошқармаси тезкор вакиллари томонидан қамоққа олинган ҳоким сохта қарорлар асосида ер сотган экан. Айнан ер сотиш билан қамоққа олинган иккинчи ҳоким - Су...
- 22:1716 июнь куни биринчи бор космосга хитойлик аёл парвоз қилади
16 июнь куни Тошкент вақти билан соат 19:37 Хитойнинг Гансу вилоятидаги Цзюцюань космодромидан "Шэньчжоу-9" космик кемаси парвоз қилади. Бу ҳақда жума куни Синьхуа агентлиги хабар берди. Кема экипажи уч кишидан иборат. Уларнинг орасида Лю Ян исмли аёл ҳам бор, у космосга парвоз қиладиган биринчи хитойлик аёлга бўлади. Айни пайтда старт олдидан охирги тайёргарликлар олиб борилмоқда. Ишга тушириш майдончаси ва назорат тизими тайёр ҳолатда турибди....