Кундалик хабарлар - 07 July 2012

  • 03:33НАТО юкларининг Ўзбекистон орқали транзити давом этади

    Бу ҳақда Калининградда ўтаётган МДҲ мудофаа вазирларининг анжуманида Ўзбекистон Мудофаа вазирининг ўринбосари Рустам Ниёзов маълум қилди. Унинг айтшича, Термиздаги авиабазадан НАТО кучлари Афғонистон масаласида фойдаланишда давом этади. Бу борадаги Ўзбекистон ҳукуматининг қарори БМТ қарорлари билан уйғундир. Табиий, Рустам Ниёзовнинг гапларида ҳеч қандай янгилик йўқ. Ҳатто Ислом Каримнинг хўжайини Владимир Путин НАТО ...

  • 03:07Андижонлик полвон аёл тош кўтариш бўйича чемпион бўлди

    Германияда ўтган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Муҳтарама Алиева 60 килограмм вазн тоифасида 16 килограммли тошни 50 марта кўтариб жаҳонда тенгсизлигини намойиш қилди. Учинчи бор жаҳон чемпиони номига сазовор бўлган андижонлик бу аёл: “Мусобақага жиддий тайёргарлик кўрганим, тажриба ва маҳоратимни ошириш борасида астойдил иш олиб борганим навбатдаги чемпионликни қўлга киритиш имконини берди. Ушбу ғалабамни Ватанимиз мустақиллигинин...

  • 02:30Обид қорига суиқасд қилган шахс швед полициясига маълум

    Аммо Швеция прокурори Кристер Питерсен Ўзбекистон фуқароси бўлган 34 яшар бу шахснинг исми-шарифини бугунги ўтказилган пресс-конференцияда эълон қилмади. Прокурорнинг айтишича, у яшаган меҳмонхоналар, ижарага олган автомобиллар ва қурол аниқланган. Прокурорда унинг исми-ширифи, расми бор. Унга суиқасдда кўмаклашган ҳамюртларимиз Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминовага нисбатан расман айбловлар эълон қилингани конференцияда маълум бўлди. “Бугу...

  • 01:44Ислом Карим сентябрда Кореяга боради

    Албатта, Жанубий Кореяга. Бу ҳақда Korea Times газетаси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга иқтибосан хабар қилди. Комиловнинг таъкидича, ташриф чоғида Ислом Карим Корея Президенти Ли Мён Бак билан музокаралар ўтказади. Томонлар икки томонлама муносабатларнинг ривожланиш истиқболларини муҳокама қилади. Жанубий Кореяга еттинчи марта давлат ташрифини амалга ошираётган Кореяни ҳар томонлама муносиб шерик ва ҳамкор давл...

  • 01:37Ўзбекистон Олий Cудининг собиқ раиси Бахшулло Наврўзов оламдан ўтди

    Тошкентда Ўзбекистон ССР Олий Cудининг собиқ раиси Бахшулло Наврўзов тупроққа берилди. Сўнгги 26 йилда Шайхонтоҳур тумани адвокатлар ҳайъатига раҳбарлик қилган Наврўзов 78 ёшда эди, унинг юрак хуружи туфайли оламдан ўтгани айтилмоқда. Шўро йилларида 12 йил Ўзбекистон ССР Олий Судига раислик қилган Бахшулло Наврўзов даврини сурди. У Социалистик Меҳнат Қаҳрамони, Шўра замониинг сўнги ва мустақилликнинг биринчи 15 йил...

06 July 2012
  • 21:06АҚШ Конгрессининг делегацияси Душанбеда бўлди, “Манас” ўрнига альтернатива сифатида Тожикистон борлиги гапирилди

    1 июль куни АҚШ Мустақиллик куни муносабати билан бу мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонасида қабул маросими бўлгани, элчи Жорж Крол Ўзбекистонга АҚШ Конгрессининг делегацияси келишини билдирганини аввал хабар қилган эдик. Қозоқларнинг Казинформ агентлиги Президент Нурсултон Назарбой икки АҚШ конгрессмени Дэн Бертон ва Грегори Микс билан 2 июлда учрашгани ҳақида хабар берган эди. Тожик агентликлари бу икки конгрессмен Тожикистон Президе...

  • 20:27Қирғизистондаги ўзбекларнинг пойтахтида Россия Федерал Миграция Хизматининг ваколатхонаси очилади, Ўзбекистондачи?

    Қирғизларнинг «24.kg» агантлиги Ташқи ишлар вазиргига асосланиб билдиришича, Ўшда бундай ваколатхонанинг очилиши 6-чи қирғиз-рус қўшма комиссиясида маҳокама қилинган. Россияга кетаётган меҳнат муҳожирларинг асосий қисми Қирғизистоннинг жанубидан бўлгани сабабли, бундай ваколатхонани Ўшда очишга қарор қилинди, дебди вазир ўринбосари Асқар Бешимов. Бундай ваколатхонанинг очилиши меҳнат муx...

  • 20:11Минимал иш ҳаққи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдорини ярим долларга ошириш бўйича Ислом Каримнинг фармони эълон қилинди

    Фармонга кўра, 1 августдан бошлаб, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳаққи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 баравар оширилиши керак. Ўша кундан бошлаб, энг кам иш ҳаққи ойига 72355 сўм, ёшга доир пенсиялар ва болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа ойига 141520 сўм бўлади. Демак, расмий курс бўйича минимал маош 38-39 доллар атрофида, ҳақиқий кўрсатгич ...

  • 17:29Нурсултон Назарбой Остонада Ҳазрати Султон жомесини очди

    “Қозоғистон – кўп миллатли мамлакат, мусулмонлар - турли миллатларнинг вакилларидир. Биз тоқатли халқмиз. Бутун дунё биладики, Қозоғистонда ҳамма динлар бемаолол фаолият олиб бормоқда. Бизда Жаҳон ва анъанавий динлар лидерларининг қурултойлари ўтказилмоқда. Шулар туфайли бугунги байрам – ҳамма қозоғистонликларнинг байрамидир”, дебди очилиш маросимида нутқ сўзлаган мамлакат Президенти...

  • 15:47Сибел Юресин исмли аёл Ислом тарафдорими ёки жинсий бузуқлик?

    Сибел Юресин исмли аёл Ислом тарафдорими ёки жинсий бузуқлик? Истанбулда жамоатчилик фаолияти билан танилган, бир қатор туман ҳокимликларида оила масалалари бўйича маслаҳатчи ҳам бўлгани айтилаётган Сибел Юресин исмли аёл аввалари ёзилган мақолаларида эркакалар учун кўп хотинлик ҳаққи берилиши керакалигини ёзган экан, аммо у бу фикрларини телевидениедаги эшиттиришда ҳам такрорлаши нафақат Туркия, балки, бошқа мамлакатларда ...