Кундалик хабарлар - 06 October 2012
- 06:14Келажагидан хавотир бўлган миршабларнинг руҳий саломатлиги Бухорода муҳокама қилинди
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг расмий сайти Бухорода милиция шахсий таркибининг руҳий саломатлиги борасида республика семинари ўтказилгани ва унда ИИВ Тиббиёт бошқармаси масъуллари иштирок этгани ҳақида хабар қилди. Маълум бўлишича, ИИВ Тиббиёт бошқармаси бошлиғи, полковник С. Мухамедов миршабларнинг руҳий саломатлиги масаласига алоҳида тўхталиб, масаланинг мазмун-моҳиятини йиғилганларга очиб берган. ИИВ Тиббиёт бошқ...
- 04:48Қирғиз фашизмининг раҳнамолари 2 ойлик қамоққа маҳкум қилинди
“Ота-Жрт” партиясининг лидерларидан уч киши – уларнинг ҳаммаси мамлакат парламентининг депутатлари - Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитов Давлат Миллий Хавфсизлик Комитети тарафидан ушлангани ва уларга ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга ҳаракат айби билан жиноий иш очилганини аввалги хабарларимзда айтилган эди. Бугун кечқурун Бишкек шаҳар Биринчи май туман суди уларнинг ҳар бирини ишини алоҳида-алоҳида кўриб чи&...
- 02:46Пахта терими қурбонликсиз кечмаяпти, бундай жиноятсифат амалиётга ким жавоб беради?
Жиззах шаҳридаги Санъат коллежининг 2-курсида таҳсил олаётган 18 яшар Азиз Бахтиёровнинг пахта пайкалида вафот этгани “Озодлик” радиосининг ўзбекча программасида хабар қилинди. Маълум бўлишича, Азиз кўпчилик сабоқдошлари қатори Дўстлик тумани пайкалларига теримга сафарбар қилинган ва пайкалда юрак хуружидан вафот этган. Маълумотни тасдиқлаган Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Пўлат Бобоев ўсмирн...
02:24Гулнора Карим ўзбек ва евро матбуотнинг етакчи мавзуси
Президент Ислом Каримнинг тўнғич қизи Гулнора бугун Тошкентда Art Week Style.uz-2012 деб номланган йирик модалар ва санъат анжуманини очди. Анжуманда бир қатор хорижлик номдор меҳмонлар бор. Маҳаллий матбуотнинг бош саҳифасини деярли ана шу кўргазма материаллари забт этган. Шунингдек, “Олтин гепард” халқаро кинофестивалини ташкил қилган ва унда ўзини кўз-кўз қилаётган Гулнора Каримнинг мақсади - Швейцария ва Швеция проку...
- 01:14АҚШ армияси генерали Ўзбекистон ТИВда қабул қилинди
Расмий хабарга кўра, бугун танишув дастури доирасида мамлакатимизда бўлиб турган АҚШ армияси генерали Уилям Л. Найланд бошчилигидаги бир гуруҳ ҳарбийлар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинган. Қисқа хабарда томонларнинг долзарб минтақаваий ва халқаро масалаларда ўзаро фикр алмашгани айтилади, холос. Учрашувда элчи Жорж Крол ҳам иштирок этган.
00:37Узбекистан: Кто займется реформами? (статья Пулата Ахуна из fergananews.com)
Наверное, многие со мной согласятся, если я заявлю, в общем-то, очевидное: Узбекистан нуждается в реформах, это видно «невооруженным глазом». Посмотрите на запуганного и затравленного узбекского фермера, который не может распорядиться своей продукцией, вывезти ее на продажу в соседние области, не говоря уже о вывозе за границу, и вы поймете: нужны реформы в сельском хозяйстве. Нет газа и света у населения - нужны реформы в энергетическом секторе Узбекистана. Список сфер и отраслей,...
- 00:11Тошкентлик ўғри "бечора" миршабларни алоқа воситасидан маҳрум қилган
Бугун Ўзбекистон телевидениесининг Ёшлар телеканали тошкентлик 34 яшар фуқаро Роман Ландишевнинг жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди томонидан ўғирликда айбланиб, 5,5 йилга озодликдан маҳрум қилингани ҳақидаги лавҳани эфирга узатди. Мазкур ўғирликнинг аҳамияти шундаки, Роман шу йилнинг март ойида кўп толали телефон кабелини ўғирлаб, бутун бошли Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИБни алоқасиз қолдирган экан. Натижада к...
- 23:26Қирғизистонда ўзбекларнинг иккинчи қирғинини бошлатиш учун Қодиржон Ботиров каби аҳмоқ топилмаяпти
Қирғиз фашизмининг раҳнамоси бўлган “Ота-Жрт” партиясининг лидерларидан уч киши – уларнинг ҳаммаси мамлакат парламентининг депутатлари - Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитов Миллий Хавфсизлик Комитети тарафидан ушлангани ва уларга ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга ҳаракат айби билан жиноий иш очилганини кеча хабар қилгандик. Бугун уларга расман айбнома эълон қилиниди, уларнинг иши, кейин ўзлари ҳам, судга жўнатилганган...
22:12Владимир Путин Душанбеда: Ўзбекистон атрофидаги русларнинг ҳарбий базаларини мустаҳкамлаш давом этмоқда, Ўзбекистон нега жим?
Тожикистон ахборот воситаларининг диққат марказида ягона хабар бор – индинга 60 ёшга тўладиган Россия Президенти Владимир Путин бугун Тожикистонга келгани, маҳаллий ҳамкасби билан музокаралар ўтказиб, бугун 60 ёшга тўлган Имомали Раҳмонга снайпер милтиғи совға қилгани. Музокаралар натижасида 6 та ҳужжат имзоланибди. Буларнинг иккитаси энг муҳимлари. Бирничиси – Россия ҳарбий базасининг Тожикистонда қолиш мақоми ва ...
21:47Гуржистонда парламент сайловларинг натижаларини эълон қилиш давом этмоқда
МарказиЙ Сайлов Комиссияси тарафидан бироз аввал билдирилишича, мухолифатдаги “Гуржилар орзуси” коалицияси 54,85%, ҳозир ҳокимиятда бўлган “Умуммиллий Ҳаракат” партияси 40,43% овоз олган. Бошқа партиялар 5 фоизлик тўсиқдан ўтишолмаган. Маълумки, Гуржистонда 150 паламент аъзосининг 77 нафари пропорционал система, яъни, партиявий рўйхатлар бўйича, қолган 73 нафари мажоритар система, яъни, бир мандатли округлар бўйича сайланади. Ҳ...