Кундалик хабарлар - 11 October 2012

  • 01:45Пўлат Охун Брюсселда Европа Иттифоқи расмийлари билан учрашди

    Аввал хабар қилганимиздек, “Бирлик” Партиясининг ташқи алоқалар бўйича раис ўринбосари Пўлат Охун Европарламентининг президенти Мартин Шултц номидан бугун Брюсселда бўладиган “Фикрлаш эркинлиги бўйича Сахаров мукофоти” номли йиллик анжуманига таклиф қилинган эди. Шу воқеа муносабати билан Брюсселга келган Пўлат Охун бугун бу ерда Европарламент депутати Килл-Ниелсоннинг (Kill-Nielsen) маслаҳатчиси Тамар Гугулашвили (Tamar Gugulashvili)...

  • 01:13Ҳимолайда ғойиб бўлган алпинистларимизнинг топилишидан умид йўқ

    Шу боисдан ҳам уларга нисбатан олиб борилаётган қидирув ишлари тўхтатилди. Ҳимолайдаги қор кўчкиси остида қолган алпинистларимиз Илёс Тухватуллин (расмда) ва Иван Лобановларнинг аянчли қисмати, яъни уларнинг 7 октябрь куни ғойиб бўлгани ҳақидаги Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг хабари маҳаллий газеталарда чоп қилинди. Тоғнинг 8047 метрлик Аннапурна чўққисига кўтарилган алпинистларимиз Жаҳ...

  • 00:33Тошкент метрополитенидаги “Чкалов” бекатининг номи “Дўстлик” бўлди

    Пойтахт метрополитени “Ўзбекистон” йўлининг “Чкалов” метро бекати “Дўстлик” деб ўзгартирилди. Қатор оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, метро станциясида жойлашган машҳур совет учувчиси Валерий Чкаловнинг бронза бюсти ҳам олиб ташланган. Бюстнинг олиниши-ю, бекат номининг ўзгариши гўё Президент Ислом Каримнинг совет империясига бўлган антипатияси маҳсули эмиш, деган гаплар ҳам тарқатилмоқда. Аслида, дейди мухбиримиз, миллий-демократик мухол...

10 October 2012
  • 18:16Financial Times: Goldman Sachs отказался от IPO «Мегафона» из-за заявлений Усманова

    Американский инвестбанк Goldman Sachs отказался от участия в IPO «Мегафона» из-за заявлений бизнесмена Алишера Усманова, который владеет контрольным пакетом акций второго по величине российского мобильного оператора, пишет Financial Times со ссылкой на людей, знакомых с ситуацией. В прошлом месяце самый богатый россиянин заявил в интервью Reuters, что он намерен объединить все свои активы в единый холдинг и отойти от дел. Один из источников издания говорит, что Goldman Sachs сомневается ...

  • 15:16Қозоғистонда қашшоқлик даражаси энг кам иш ҳаққининг 40 фоизи деб белгиланди

    Бугун Қозоғистонда Меҳнат ва ижтимоий вазирлигининг шу йил 24 сентябрда имзоланган буйруғи эълон қилинди. Буйруқ эълон қилинган кундан, яъни бугундан кучга киради. Буйруққа кўра, яхши таъминланмган оилаларга ёрдам бериш учун навбатдаги критерий ишлаб чиқилган ва 2012 йилнинг 4-чи кварталида Давлат Статистика Комитети томонидан белгиланган энг кам иш ҳаққининг 40 фоизидан кам дараомад оладиган оилалар камбағал де...

  • 14:30Ўзбекистоннинг иқтисоди юксалмоқда, АҚШ ва Қозоғизстонники чўкмоқда, киши бошига Ялипи Ички Маҳсулот бўйича Ўзбекистон биринчи ўринга чиқиш арафасида

    Ва албатта чиқади. Аммо, қачон чиқишини ўзбеклар билиши керак? Аввал машҳур бир латифани эслатиб ўтишдан фойда бор. Университетда лекция ўқиётган профессор “Дунёда ҳамма нарсанинг охири бор. Қуёш ҳам 50 миллиард йилдан кейин битади” деганда, қўрқувдан нафаси тиқилиб қилган бир студент “Қачон,.. қачон... дедингиз?” деб ҳайқирибди. Профессор такрорлабди: “50 миллиард йил&r...

  • 13:19Ислом Каримни қизи Фуҳушанинг Швециядаги миллионлари ту-ту... бўлдими?

    Ҳозирги ёш авлод билмайдиган, аммо Совет йилларида ўта машҳур бўлган кинорежиссёр Элдор Рязановнинг “Икки кишига бир вокзал” фильмида шундай эпизод бор. Бир одам бошқасининг паспортини арзимаган бир нарса туфайли гаровга олади ва иш битгандан кейин паспортни беришни унутиб, кетиб қолади. Паспортнинг эгаси ўртада турган аёлдан паспортини сўраса, у аёл эсанкираб қолиб, “паспортингиз... ту-ту...” деб жавоб беради. Аслида у “паспортингиз ке...

  • 03:33“Эзгулик” пахта терими кампаниясининг 18 яшар қурбони борасида изоҳ талаб қилмоқда

    Шу йилнинг 6 октябрь куни миршаблар томонидан уриб ўлдирилгани айтилаётган Шаҳрисабз тумани Тарахли қишлоғида яшовчи, 1994 йилда туғилган Наврўз Исломовнинг ўлими юзасидан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳамда Бош прокуратурани дарҳол изоҳ беришга чақирди. Онаси - Шаҳрисабз туманидаги Мирзо Улуғбек номли мактаб ўқитувчиси Нодира Исломованинг ўрнига пахта те...

  • 02:34Полвонларимизга Минскда фақат бронза тегди

    Кўпрроқ спорт хабарлари тарқатиш билан шуғулланадиган ОАВларининг билдиришича, Беларусь пойтахти Минск шаҳрида дзюдо бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган жаҳон кубогида ўндан зиёд мамлакатдан саксон нафарга яқин спортчи етти вазн тоифасида куч синашган. Мусобақаларда иштирок этган ёш дзюдочиларимиз Суннатилла Азимов ҳамда Давронбек Сатторов 81 ва 91 килограммлик вазн тоифаларида бронза медалларини қўлга киритган.

  • 02:12Шўрчида терим кампаниясида ҳушёрлигини йўқотган миршаблар ишдан кетди

    Шўрчи тумани деҳқон бозорининг шу кунларда соат 18.00 да эмас, балки 17.30 да очилишига рухсат берган 10 га яқин милиция ходими ишдан ҳайдалди. Пахта терими кампанияси муносабати билан кундузи бозор, савдо растлари ва дўконларнинг кечки 18 га қадар ёпиқ туриши тартибини бузган милиция ходимлари энди ички ишлар органларида ишлай олмайди. Бунга ўхшаш ҳолатлар бошқа вилоятларда ҳам давом этмоқда. Хусусан, кўнгиочар муассасалар, савдо дў...