Кундалик хабарлар - 17 October 2012
- 22:14МТС мобиль алоқа операторининг қайтишига умид бор
Кейинги кунларда МТС-Ўзбекистон алоқа операторининг яна фаолият юритиши ҳақида айрим ҳукуматга яқин доираларда ҳам гап-сўзлар бўлмоқда. Гўё, Гулнора Каримнинг Швеция ва Швейцарияда кечаётган саргузаштлари, МТС билан боғлиқ можароларини бостириш мақсадида ана шундай қарорга келинаётганмиш. МТСчиларнинг суддаги ишлари ҳам негадир ана шу миш-мишларда жон борлигини кўрсатмоқда. Масалан, кеча Ўзбекистон Олий Хўжалик Суди...
21:41Cаакашвили ўз рақиби Иванишвилининг номзодини Бош вазирликка кўрсатди
Гуржистон Президентининг аввалдан кутилган бу қарори 21 октябрь куни Кутаисида биринчи мажлисини ўтказадиган янги парламентда тасдиқланиши керак. 150 кишилик парламентда Бидзина Иванишвили тарафдорлари кўпчилик бўлгани сабабли, унинг номзоди тасдиқланиши шубҳасиз. Аммо, унга Гуржистон ватандошлиги қайтариш ҳақидаги қарор Франция ватандошлиги йўқ қилингандан кейингина кучга киради. Бу нарса янги Бош вазирни тасдиқлашда қанчал...
17:47Обама выиграл второй тур президентских дебатов, набрав 46% голосов
По результатам второго тура президентских дебатов, прошедших в Университете Хофстра в городе Хэмпстед под Нью-Йорком, победил Барак Обама. Об этом сообщает CNN. Согласно опросам, проведенным телеканалом, Барак Обама получил поддержку 46% аудитории, в то время как у Ромни всего 39%. Действующий президент США Барак Обама во время предвыборных дебатов обвинил своего соперника республиканца Митта Ромни в лоббировании интересов богатых. Обама отметил, что экономическая политика Ромни в случа...
07:04Сенсация: Россияда ўзбек автомобилларини сотиш ҳажми 7% га қисқарди
Европа Бизнес Ассоциациясига асосланиб, olam.uz сайти берган хабарнинг ўзи эмас, сотиш камайганини тан олиш сенсациядир. Ҳали Ислом Карим тирик экан, бизда бир соҳада камайиш, қисқариш каби нарсаларни хабар қилиб бўладими? Қаранг, GM Uzbekistan қўшма корхонасининг 2012 йил январь-сентябрь ойларида Россиядаги автомобиль савдолари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига қараганда 7% га – 66485 тагача камайибди. Сентябрь ойидаги сотиш ўтган йилнин...
- 06:39Абдулазиз Комилов Парижда нималар қилди?
Ташқи ишлар вазиримиз Парижга кетаётгани ҳақида ҳамма ахборот воситалари хабар берганди. Аммо, унинг кеча Парижда бўлгани ҳақида фақат Ташқи ишлар вазирлигининг сайтида хабар берилди. Хабарда айтилишича, Абдулазиз Комилов франциялик ҳамкасби Лоран Фабиус билан учрашди, икки тарафлама муносабатларга оид актуал масалаларни, турли соҳалардаги алоқаларнинг келажагини муҳокама қилди. Икки вазир халқаро ва минта&...
05:43Жанубий Корея делегацияси Тошкентда, биринчи ўзбек-карис форуми ҳам шу ерда
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида 15 октябрь куни Корея ташқи ишлар ва савдо вазирлиги Бошқармаларидан бирининг раҳбари Ли Ук-Хён раҳбарлигидаги делегация қабул қилингани расман хабар қилинди. Бу делегация билан яқинда Ислом Каримнинг Сеулга ташрифи пайтида имзоланган шартномаларни бажариш масалалари муҳокама қилинибди, икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқаларнинг ўрнатилишига 20 йил тўлиши муносабати билан Тошкентда ўтка...
02:24Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг XII саммити Боку Декларациясини қабул қилди
Озорбайжон расмий агентликларинг хабарида Декларациянинг тафсилотлари берилмайди. Бу ҳақда хабар маҳаллий вақт билан пешин соатларида берилганидан тушуниш мумкинки, саммит бир неча соат давом этган. Кўринишидан, қоғоздагина яшайдиган бу ташкилот қоғозда қолаверади. Маълумки, ИҲТга Туркия, Эрон ва Покистондан ташқари собиқ СССРнинг ҳамма мусулмон давлатлари киради. Аммо, бу саммитда Марказий Осиёдан фақат Тожик...
- 01:23Футболчиларимиз муҳим ғалабани қўлга киритди
Бир неча соат аввад Қатар пойтахти Доҳада футбол бўйича миллий терма жамоамиз мезбонлар устидан кичик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. “Ас-Саъд” стадионидаги ўйиннинг 13-дақиқасида Санжар Турсунов ўйиндаги ягона голни киритди. 2014 йил Бразилияда бўладиган жаҳон чемпионатига тўртинчи давра саралаш учрашувлар доирасидаги бу матч ҳамюртларимиз учун ўта муҳимлиги шундаки, жамоамиз ҳозигача ўтказилган саралаш ўйинларининг биронтасида...
00:51Ўзбекистондаги қўй ўлатига сабаб бўлган вакцина Қозоғистондан келтирилмаган, сабаб – икки халқ раҳбарлари бир-бирига душман эканлигида
Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ана шундай ишончда. Кўплаб интернет нашрлари, хорижий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистондаги қўй ўлати бу мамлакатдан контрабанда йўли билан келтирилгани ҳақидаги маълумотлар уйдирмадир, дейилади вазирликнинг бугунги баёнотида. Ҳолбуки, кўплаб оммавий ахборот воситалари мамлакатимизнинг Жиззах, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари бўйлаб тарқалган қўй ўлати сабабларини Қозо...
- 00:33Ўзбекистон ТИВда Исроил делегацияси қабул қилинди
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Исроил Ташқи ишлар вазирлиги бош директори ўринбосари Анной Азари бошчилигидаги делегация қабул қилинди. Расмий хабарларга кўра, музокаралар жараёнида савдо-иқтисодий, сармоявий, энергетика ва қишлоқ хўжалигига технологияларни жалб қилиш масалаларида сўз борган. Ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинган. Умумий гаплардан иборат хабардан бошқа бир нимани тушуниш мушку...