Кундалик хабарлар - 15 November 2012
- 04:41Ўзбек футболчилари Эрон устидан тарихий ғалабага эришди
Бироз аввал Теҳрондаги Озоди стадионида ниҳоясига етган учрашувда Ўзбекистон терма жамоласи футболчилари мезбонлар устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Улуғбек Бақоевнинг 71-минутда киритган голи эронликлар устидан муҳим ғалабани келтирди. Бугунги ғалаба Бразилияда ўтадиган жаҳон чемпионатининг саралаш ўйинларида қўлга киритилган бўлишига қарамай, ўзбек футболчилари учун тарихийдир. Чунки, шу пайтгача ҳамюр...
- 03:36Ўзбекистонда бензин тақчиллашди, аҳволнинг яқин орада баттар бўлиши тахминланмоқда
Нью-Йоркда Сенди тўфони ва ундан кейин ёққан қор туфайли юзага келган бензин тақчиллигини кенг ёритган, вазиятни пешма-пеш томшабинларга етказиб бериб турган Ўзбекистон телевидениеси Ўзбекистондаги аҳвол хусусида мум тишлаган. Балки уларнинг Тошкентдаги бензоколонкаларда турнақтор юзага келган навбатларни бориб ёритишга бензини йўқдир. Расмийларнинг таъкидича, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидан келаётган бензин карвонлари ҳаяллаши ...
- 02:13Ангрен шаҳар ҳокими юрак хуружига учраган
Ангрен Давлат Педагогика Университетининг ўз исмини очиқланишини истамаган профессорига кўра, шаҳар ҳокими Абдулла Юнусов юрак хуружи туфайли оламдан ўтибди. Ҳокимнинг фаолиятини прокуратура текшираётган экан. Аммо Тошкент вилояти Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимасининг айтишича, ҳокимнинг ўлим сабаби бошқачароқ - 50 ёшли ҳоким геморрогик инсульт туфайли ҳаёт билан видолашган. Аслида, ҳамма замонавий давлатларда бу каби во&...
00:26Миллатини унутган "миллатпарвар" ёзувчи ва шоир Муҳаммад Алининг юбилейи муносабати билан ош тортилди
Бугун Тошкентдаги Изидиор ресторанида Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг 70 йиллик юбилейи муносабати билан ош тортилди. Маросимга ҳукумат ва жамоат арбоблари, жамиятнинг турли қатламлари вакиллари келишди. Таниқли жамоат арбоби бўлган Муҳаммад Али ҳозирда Амир Темур жамғармаси раисидир. 20 дан ортиқ шеърий тўпламлари, 10 дан ортиқ насрий китоблари чоп қилинган ижодкорнинг номзоди Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов ҳ...
- 21:48Н.Назарбаев поставил задачу по усилению взаимодействия силовых структур РК с партнерами из среднеазиатского региона
В Акорде под председательством Главы государства Нурсултана Назарбаева состоялось заседание Совета безопасности РК, сообщает пресс-служба Президента. В ходе заседания министр иностранных дел Ерлан Идрисов и директор Службы внешней разведки «Сырбар» Аманжол Жанкулиев проинформировали Главу государства о проблемных вопросах, связанных с обеспечением региональной безопасности в Казахстане и Средней Азии. Президент Казахстана дал оценку сложившейся ситуации и сформулировал комплекс ключевых ме...
19:07“Асака” Банки чиқарган депозит сертификатларини ким олади?
Ўзини бизнес соҳаси бўича Ўзбекистоннинг энг катта Интернет майдони деб тақдим этадиган UzReport агентлигининг хабарига кўра, Очиқ Акционерлик Жамияти мақомидаги “Асака” Банки умумий қиймати 20 млрд сўм (расмий курс бўйича 10 млн доллар атрофида) бўлган депозит сертификатларини муомалага чиқарибди. 370 кунлик айланма муддат билан депозит сертификатига пул қўйган юридик шахс 6 фоиз, 728 кунга 7 фоиз ва 1092 кунга 8 фоиз миқдорда фойда/да...
08:17Қримтатарлари бу сафар Украина парламентига депутат ўтказолмадилар
Олий Раданинг аввалги таркибида Виктор Юшченконинг “Бизнинг Украина” партиясидан сайланган қримтатарларининг миллий лидери Мустафо Жамилўғли бор эди. 28 октябрда ўтказилган парламент сайловларида Қримтатар Халқи Мажлисининг тавсияси билан Ахтем Чийгоз (округ № 10) ва Эскендер Бариев (округ № 8) қатнашганди. Аммо, бу икки номзод ҳам парламентга киролмади. 12 ноябрь куни Оқмачитда ўтказилан Мажлиснинг навбатдаги йиғилишида бу икки номзод ўз округл...
06:47Яна бир сенсация: “Эрк” партияси исломчилар билан махфий музокаралар олиб бормоқдами?
“Ҳаракат” агентлигининг хатқутисига бир неча ўқувчимиз Uznews.net сайтидан олингани иддао этилаётган рус тилидаги “Партия “Эрк” ведет тайные переговоры с исламистами” номли узундан-узоқ мақолани ташлабди. У мақолага мутлақо эътибор бермадик, чунки, у асосан "Викиликс"да гўёки фош қилинган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Ричард Норланднинг Давлат Департаментига йўллаган маълумотларидан, яъни ҳ...
06:28Американинг машҳур мусиқий гуруҳи Тошкентда концерт беради
Тошкентдаги АҚШ элчихонаси тарқатган хабарга кўра, илк марта Американинг энг буюк мусиқий анъаналаридан бири бўлмиш блуграсс мусиқаси Ўзбекистонга олиб келинмоқда. Аъзоларининг барчаси аёллардан иборат “Della Mae” блуграсс мусиқа гуруҳи 19 ноябрь соат 19:00 да Тошкентдаги “Туркистон” саройида концерт беради. Блуграсс ўзига хос америкача мусиқа усулларидан биридир, дейилади АҚШ элчихонаси хабарида. У АҚШнинг Ап...
- 05:46Икки қўмита бирлаштирилди, лекин буинг аҳамияти кам
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Хусусийлаштириш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасига бирлаштирилди. Расмий номи "Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси” деб аталаётган янги органнинг вазифаси давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хусусий мулкчилик кўламини кенгайтиришдир. Фармондан келиб чи&...