Кундалик хабарлар - 05 December 2012
- 02:11Хатирчининг миршаббошиси тиллафурушликда гумонланиб, жавобгарликка тортилган
МХХнинг Навоий вилояти бошқармаси ертўласида сақланаётган Хатирчи тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Баҳриддин Тўхтаев иши юзасидан “Озодлик” радиоси ўз манбаларига таяниб хабар қилди. Маълумотларга кўра, Хатирчи тумани Олтинсой ширкат хўжалигидаги тоғли ҳудудда бир гуруҳ шахслар олтин қазиб олиш ишлари билан қонунга зид тарзда шуғулланиб келган ва уларга Тўхтаев зимдан раҳбарлик қилган. “Ҳаракат” мухбирлари оли...
00:08Ўзбекистолик радио тингловчиларнинг куни Гулнора билан ўтди
Бугун барча радиоканаллар Гугушанинг машҳур француз киноактёри Жерар Депарьде билан ижро этган “Небо молчит” қўшиғини эфирга узатди. Қўшиқ матни кўпроқ “Foohosha” лақаби билан танилиб бораётган Гулнора Каримнинг ўзига тегишли бўлиб, қўшиқ фонида Депардье француз тилида шеърлар ўқийди. Хонанданинг чийиллаган овозидан қўшиқ матнини тушуниш қийин, аммо қўшиқ матнида “осмоннинг т...
- 22:59Жангари уюшмани молиялаштирган ўзбекистонлик шахслар устидан Францияда маҳкама бормоқда
Парижда бораётган маҳкама борасида Франс Пресс ахборот агентлиги хабар тарқатди. Хабарга кўра, Ўзбекистон Исломий Ҳаракатини молиялаштирганликда айбланаётган гуруҳнинг ўн аъзоси 2003-2008 йилларда демократик Франциядаги масжидларда Ўзбекистон Исломий Ҳаракати учун минглаб евро пул маблағи тўплаган. Аммо, 2008 йилда Франция жанубида, Нидерландия ва Германияда ўтказилган махсус амалиётлар чоғида улар қўлга олинган. Агентликка кўра, суд жараёни 19 ...
19:19Ўзбекнинг хунаса ёшларига Тошкентда “Ўзбекистон белгиси” номли кўкрак нишони топширилибди, юрт ташқарисидаги Баҳодир Чори кабилари ҳали буни кутишмоқда
Ёш мухолифатчи эканлигини даъво қилаётган Баҳодир Чорини хунаса деб атаганда, бу сўзнинг изоҳли луғатдаги “ҳам эркак, ҳам аёллик жинсий белгилари бўлган одам ёки ҳайвон” маъносига урғу бергандик. Аммо, бу сўзнинг “ярамас, аблаҳ, разил” маънолари ҳам бор. Бугун Тошкентда “Туркистон” саройида мамлакатимиз тараққиётига гўёки муносиб ҳисса қўшгани учун “Ўзбекистон белгиси&rd...
13:55Эртага Ашхобод МДҲ касалхонасига айланади
Чунки, 5 декабрда бу ерда МДҲнинг навбатдаги саммити бўлади. Бечора Россия Президенти Владимир Путин кеча Истанбулда бўлганида Туркия Бош вазири Эрдўғоннинг ёрдамисиз ўтиролмайдиган даражада касал эди. Бу ҳам етмагагандек, у билан бирга келган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров меҳмонхонада йиқилиб тушиб, рус матбуотига кўра, қўлини синдирган, турк матботига кўра, қўли фақат лат еган. Нима бўлганда ҳам, у бир неча соат Истанбулдаги...
- 12:42Абдураҳим Пўлат: Ўзбекнинг сиғинадигани - тириклайин ёқилган Номсиз Ўзбекдир!
Қирғиз фашистлари томонидан тириклайин ёқиб юборилган бир Ўзбекнинг жон-аччиғида югуриб юриши, уни орқасидан тепиб йиқитишларини кўрсатувчи кадрларни 2010 йил июнь ойида, Ўзбекнинг тарихидаги энг фожеали кунларнинг бирида бир мартагина кўрдим. Бошқа кўришга тоқатим йўқ. Аммо, тез-тез эслайман. У кадрларни кўрганимда “Дод!” деб бақиргим келди, кейин эслаганларимда ҳам “Дод!” деб бақиргим келади. Аммо б...
- 06:09“Ҳаракат” хатқутисидан: Ўзбекистоннинг 23 миллиард доллар пули офшорда
"Tax Justice Network" ташкилотининг маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг 23 миллиард доллар пули офшор мамлакатларда жойлашган. Бу мамлакат Ялпи Ички Маҳсулотининг сал кам ярмиси бўлиб, Давлат Бюджети даромад қисмидан 3 баравар каттадир. Даҳшат. Бунақаси дунёнинг ҳеч бир мамлакатида йўқ. Асосийси бу пуллар амалдорлар хамда уларнинг қариндошларига тегишли ўғирланган пуллардир. Ўзбекистон табий газ ва геологик қазилмалар жиҳатидан...
05:17“Ҳаракат” хатқутисидан: Миллий телерадиокомпаниянинг Хоразм вилоят бўлими рахбари Ботир Султонов бесоқолбоз чиқди
Бундан икки кун аввал Хоразм вилоят МХХ томонидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Хоразм вилоят бўлими рахбари Ботир Султонов ўз хонасида бесоқолбозликда айбланиб қўлга олинди. Маълумотларга кўра Ботир Султонов бухгалтерия бўлимида ишлаётган ходимлардан бирини доимо хонасига таклиф қилган ва ўз эҳтиёжини қондириш мақсадида уни ўзи билан бирга бўлишга ундаган. Гувоҳларнинг фикрига кўра,бу ҳолат кўп марта такрорланган сўнг бухгалтерия ходим...
- 03:56Ростакам хабар: Жиззахда суд ижрочиси пора олаётганда ҳибсга олинди
Жиззах вилояти Адлия бошқармаси қошидаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаменти маъсул ходими Инъомжон Эшбеков маҳаллий фуқаролардан биридан пора олаётган пайтда МХХнинг вилоят бошқармаси тезкор қвакиллари томонидан ҳибсга олинган. Ҳозирда Ховосдаги вақтинчалик тергов изоляторида сақланаётгани айтилаётган адлия ходимига нисбатан мансаб ваколатини суиистеъмол ...
- 03:39Масхарабозликми ёки ҳақиқат: Олимларимиз тиббиёт соҳасида ғаройиб ихтиро яратишди
Яратилган қон ўрнини босувчи янги препарат таркибига сигир сути оқсиллари қўшилган. Тайёрланиши бирмунча осон ва таркиби q жиҳатидан бирмунча тежамкор бўлган мазкур препаратга аввалгиларидан фарқли ўлароқ хлорид магния, қаҳрабо кислотаси ва сигирнинг бошланғич давридаги сути оқсиллари қўшилган. Интелектуал мулк агентлиги томонидан янги ихтиро сифатида қайд қилинган мазкур препарат ҳақида “Правда Востока” г...