Кундалик хабарлар - 12 December 2012
- 03:06Ўзбекистон ва Туркия расмийлари сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Туркия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, Туркия делегациясига Ташқи ишлар вазири ўринбосари Меҳмет Фотиҳ Жайлон бошчилик қилган. Ўзбекистон оомонидан учрашувда иштирок этганларнинг исми-шарифи одатдагидек очиқланмаган. Мулоқот чоғида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, сармоявий,...
- 02:53Ислом Карим инглиз тилини чуқур ўрганиш тарафдори
Унинг кеча имзоланган қарорида ўрта мактаб таълим дастурларига инглиз тилини чуқур ўрганиш концепцияси киритилган. Қарорга кўра, инглиз тилини ўрганиш умумтаълим мактабларининг илк синфидан бошланади. Қарорга кўра, “…ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларга ўқитиш, шу тилларда эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда бунинг негизида, уларнинг жаҳон цивилизацияси ютуқлари ҳамда дунё ахборот ресурслари...
- 02:18Жиззахда ғалати огоҳлантиришлар пайдо бўлди, “қиёмат” келмоқдами?
Жиззахдан олинган хабарда айтилишича, ўтган куни шаҳардаги дўкон, савдо муассасалари, жамоат муассасалари эшиги ва пештоқларида қишга тайёргарлик борасидаги огоҳлантириш ва эълонлар пайдо бўлди. Ҳокимият томонидан осилган эълонлар матнида бу йил қишнинг бироз оғир келиши, шу муносабат билан қишга тайёргарлик ўзгача бўлиши лозимлиги, аҳолининг кўпроқ сабзавот ва қуруқ мевалар сотиб олиши зарурлиги қайд қилинган. ...
01:10Бангладеш пойтахтида бизнес аёлларининг симпозими бўлмоқда, Роберт Блейк ҳам ўша ерда
АҚШ Давлат Депараментининг “Ҳаракат” агентлигига ҳам келадаган кунлик дайжестида айтилишича, 100 бизнес аёлининг иштирокидаги симпозиумнинг кечаги очилишида Давлат Котибининг Марказий ва Шарқий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк нутқ сўзлади. АҚШнинг Даккадаги элчихонаси ва Бангладеш ташқи ишлар вазирлиги биргаликда ташкил қилган анжуманда Марказий Осиё, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Шри-Ланка, Бутан, Непал, Бирма ва Бангл...
- 23:23Қиёмат васвасаси ўзбекларга ҳам етиб келибди
Дунё бўйлаб давом этаётган қиёмат васвасаси, яъни 21 декабрь куни қадимги Мая қабиласи календарига кўра содир бўлиши муқаррар охирги замон хавотири ҳатто Ўзбекистонга ҳам етиб келди. Пойтахтдаги “Корзинка” супер маркетида қуёш тутиладиган ва нурсиз кунлар бошланадиган кун учун асосан қуруқ мева ва сабзавотлар, шам харид қилаётган ақлсиз ўзбеклар билан сўзлашган мухбиримиз бу ҳақда хабар қилган. Мухбиримизга ...
- 21:11Из почтового ящика «Харакат»: Мы катимся к фашизму
Вот уже более двух лет отделяют нас от трагических событий лета 2010 года, вроде страсти и улеглись, зажили душевные раны, но все-таки создается впечатление, что это только видимость мира и мы живем на пороховой бочке и есть еще силы, мечтающие стравить между собой наши народы. Недавно в квартале Хорасан города Джалалабад неизвестные исписали националистическими лозунгами все коммерческие ларьки и магазины, а также жилые дома, принадлежащие узбекам. Сотрудники правоохранительных органов расцен...
14:39Филистин Президенти Анқарада, Турк Дунёси тушунчаси бу босқичда битмоқда, уни қайтадан кўриб чиқиш керак эмасми?
Шу йил 22 ноябрдаги хабаримизда “Турк дунёси” тушунчасини биринчи бўлиб ишлатишга бошлаган профессор Турон Ёзғон оламдан ўтганини хабар қилгандик. Бу улуғ инсоннинг ўлими “Турк дунёси” тушунчасининг бу босқичдаги ўлими билан тўғри келиши тасодифий ҳол. Аммо, минг афсуски, бу ҳақиқат. Бу ҳақиқатни тўғри тушуниш учун, расмий мақоми Филистин миллий мухториятининг раҳбари ҳисоблан...
- 13:17Москвадаги тергов изоляторида ҳамюртимиз ўз жонига қасд қилди
Кеча, 9 декабрда 1993 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Абдусамат Фазлитдинов ўз жонига қасд қилди. “Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилоти иддаосига кўра, Абдусамат ўзбек хавфсизлик хизмати оргналарининг босим ва руҳий қийноқлари натижасида жонига қасд қилиб, ўзини ўзи осган. У шу йилнинг 15 ноябрида Калининградда ҳибсга олинган ва экстремизмда айбланиб, Ўзбекистонга экстрадация қилиниши ...
- 06:41Ислом Карим Туркманистон билан иқтисодий ҳамкорлик битимини тасдиқлади
Маҳаллий матбуот хабарига кўра, Президент Ислом Карим Фармон билан 2013-2017 йилларда Ўзбекистон ва Туркманистон Республикалари ўртасида иқтисодий ҳамкорлик ҳақидаги шартномани тасдиқлади. Мазкур халқаро шартнома Ислом Каримнинг шу йил октябрида Туркманистонга амалга оширган расмий ташрифи даврида имзоланганди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ташқи ишлар вазирлигига Туркманистон томонига мазкур халқаро ҳужжатнинг кучга кириши у...
- 06:19Ароқфурушлар яна уч ойга жойида қоладиган бўлди
Ҳукумати алкогол билан савдо қилувчи дўконларга алкоголь ва тамаки маҳсулотларини яна уч ой монеъликсиз сотишга рухсат берди. Гап шундаки, 2013 йилнинг 1 апрелига қадар ароқ сотувчилари аввалги жойида маҳсулотларини сотаверишади. Аслида эса ўтган йили қабул қилинган қонунга кўра, алкоголь дўконлари таълим муасасалари, дамоат жойларидан муаяйн узоқликда жойлашиши ва болаларга бундай маҳсулотларни сотмаслиги керак эди. 2012 йилн...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадабоев Яхъёхон
Добавить сведенияЧитать дальше...
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведенияЧитать дальше...