Кундалик хабарлар - 29 January 2013
13:49Башар Асад режими кутилгандан ҳам мустаҳкамроқ чиқди
Сурияда кеча яна 114 киши ҳалок бўлди, уларнинг кўпчилиги пойтахт Дамасқда, дейилади Ал-Жазира телеканалининг хабарида. 1,5 йилдан бери давом этаётган фуқаролар урушида 60 минг киши нобуд бўлгани, 230 минг киши яшайдиган жойини ташлаб қочишга мажбур бўлгани ва 3 млн одам инсонпарварлик ёрдамияга муҳтож эканлиги БМТ томонидан эълон қилинганди. Сурия президенти Башар Асадга бўйсунадиган расмий армия мухолифатчиларнинг Озод Сурия Армиясига бўш келмаяпти. Башар...
- 07:00”Ҳаракат” хатқутисидан: “Facebook”дан фойдаланувчиларга жавоблар ва янги саволлар
Ўзбeкистоннинг чўкаётганлигини билиш учун иқтисодни яхши билиш шарт эмас. Бeмор одамда касалликнинг ташқи синдромлари кўзга ташланиши билан ҳар қандай тиббиётдан ҳабари йўқ шаxс ҳам унинг касаллигига ақли этади. Ички синдромлари пайдо бўлганидаёқ уни пайқаш тиббиёт ҳодимларининг вазифасига киради. “Ҳаракат”нинг “Facebook”даги саҳифасида билдирилган фикрларни кўриб мeн нақадар ҳа...
- 05:40“Бирлик” Партияси, “Ҳаракат” таҳририёти ёки Абдураҳим Пўлат билан тўғридан-тўғри алоқа қилишни истаганларга
Баъзи ўқувчиларимиз “Ҳаракат” хатқутисига хат ташлаб, ўз исмларини очиқламсликни сўраганлар ва биз билан ҳамкорлик қилиш, алоқада бўлиш истагини билдирганлар, аммо ўз электрон адресларини кўрсатмаганлар. Биз билан ҳамкорлик қилиш ва алоқада бўлишни истганлар қуйидаги электрон адресимизга хат йўллашлари мумкин: harakat@harakat.net
04:08Фарғонада товуқ “Аллоҳ”, “Муҳаммад”, "Яшасин Ислом Карим" ёзувли тухумлар қўйди
Фарғонанинг Дангара туманида яшовчи фуқаро Эркинжон Қобиловнинг товуқларидан бири 2012 йилнинг сентябрь ойидан бери ой тўлишган кунлари сиртида бўртиб ёзилган арабча сўзлар бўлган тухумлар қўя бошлаган, деб хабар қилди “Даракчи” газетаси. Маълум бўлишича, товуқ эгаси аввал бу ҳолга эътибор бермаган, кейинчалик эса тухумларни тумандаги марказий масжид вакилларига кўрсатган. Уламолар тухумларга ҳақиқатан арабча ёзилг...
- 01:28Сирдарёда икки миршаб ҳибсга олинган
Вилоятдаги ҳуқуқ ҳимоячилари орқали етиб келган хабарга кўра, Сирдарё вилояти ИИБ коррупцияга карши курашиш бошкармаси ходимлари Қаҳрамон Муродов ҳамда Одил Мелиевлар қўлбола ёғ ишлаб чиқарувчи уюшган жиноят гуруҳ фаолиятини яширишга уринганликлари ва бунинг эвазига 4 000 АҚШ доллари микдорида пора олганлаклари учун МХХ органи томонидан ҳибсга олинган. Мазкур ҳодиса юзасидан жиноят иши қўз...
- 00:47Москвадаги ёнғинда Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди
26 январь куни Москва шаҳар Херсон кўчасидаги янги қурилган бинолардан бирида юз берган ёнғинда камида икки нафар Тожикистон ва бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Тожикистон миграция хизмати маълумотлариига кўра, булар - тожикистонлик 33 яшар Юсуфхон Давлатов ва 48 яшар Ҳасан Ибрагимов, шунингдек, Ўзбекистон фуқароси бўлган 42 ёшли Гулмурод Холбоев. Ҳалок бўлганлар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин, буни олиб борилаётган текширувлар ...
00:07АҚШга борувчилар учун виза тартиби янгиланди
Бу янгиликларнинг биринчиси - 2013 йилнинг 1 февралидан бошлаб иммиграцион виза олиш учун мурожаат этувчилар сил касаллигини аниқлаш мақсадида текширишдан ўтишлари талаб этилади. Касаллик аниқланганлар даволаш муддатига қараб, 6 ойдан 24 ойгача даволанишлари керак бўлади. Иккинчи янгилик эса иммиграцион виза олиш учун тўланидиган ҳақ билан боғлиқ. Энди унинг суммаси 165 АҚШ долларини ташкил этади. Тўлов Грин карта олинганидан кейин электро...
- 23:34Сирдарёдаги АЁҚШда портлаш содир бўлди
Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими раиси Исроил Ризаевга кўра, бугун тушдан сўнг Гулистон шаҳрида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида метан газ баллони ўрнатилган Ласетти автомобили портлади. Портлаши оқибатида инсоний талофатлар йўқ, Ласеттидан бошқа 2 та автоулов жиддий техник шикаст кўрган. “Шохобча ҳудуди милиция ва фавқулодда вазиятлар бош...
- 22:44АҚШ Давлат Департаменти мулозими “Эзгулик” офисига келди
Бугун АҚШ Давлат Департаментининг Инсон ҳуқуқлари ва меҳнат масалалари бўйича Жанубий ва Марказий Осиё бўлими директори Жим Бигус ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 2-котиби Эрик Ҳоллингс Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Тошкентдаги офисига келди. Меҳмонларни қаршилаган жамият вакиллари Васила Иноятова ва Абдураҳмон Ташанов АҚШ Давлат Департаменти мулозимига мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазият, ...
20:38Туркийтилли давлатларнинг Эркин Савдо Зонаси яратилади, Ўзбекистон яна ташқарида
Бугун Бокуда ўтказилаётган Туркийтилли давлатлар Парламентар Ассамблеясининг (ТуркПА) Иқтисод, савдо ва молия Қўмитаси мажлисида Туркийтилли давлатларнинг Эркин Савдо Зонасини яратиш масаласи ҳам тилга олинди, дейилди Озорбайжонда тарқатилган расмий хабарларда. Ҳозирча керакли ҳужжатлар тайёрлаш ишлари бошланади. Эркин Савдо Зонаси яратиш ҳақидаги қарор келажакда қабул қилинади. Маълумки, ТуркПА Нурсултон Назарбойнинг 2006 йилдаг...