Кундалик хабарлар - 12 April 2013
08:04Dow Jones индексининг юксалиши давом этмоқда
Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси ўтган куни 129 поғанага сапчиганди, кеча ҳам юксалиш давом этди - 63 поғанага. Энди Dow Jones 14865 га тенг. Бу ўтган куни қўйилган тарихий рекорддан ҳам баланд. Дарвоқе, кеча куннинг ўртасида бу индекс 14888 гача чиқиб, яна бир тарихий рекорд ўрнатганди. Аввалари ҳам айтганимиздек, молиявий системадаги бундай ўсиш яқинда АҚШ иқтисодини кўкларга сакратади.
01:19Ниҳоят, Ўзбекистон Жаҳон Савдо Ташкилотига қўшилишга уринмоқда
Ўзбекистон хукумати “Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига кириш жараёнига кўмаклашиш” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Европа Иттифоқи Комиссиясининг 1 миллион АҚШ долларига тенг беғараз ёрдамини ўзлаштирмоқда. Лойиҳа доирасида Ўзбекистон билан ўхшаш иқтисодий шароитлари мавжуд ЖСТга аъзо ҳамда энди қўшилмоқчи бўлган мамлакатлар тажрибасини ўрганиб чиқиш; миллий қонунчиликнинг ЖСТ қоидаларига мос келишига кўмаклашиш; ЖСТга аъзо асосий мамлакатларнинг қувватловини қўлга киритиш; ташкилотга ки...
00:47Ўзбекистондан Россияга автомобиль етказиш миқдори ҳам, мардикор етказиш миқдори ҳам ортди
2013 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистондан Россияга автоуловлар экспорти 13 фоизга ошди. Европа бизнеси уюшмаси қошидаги автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитаси маълумотига кўра, ўтган йилнинг шу даврига қиёсан миқдор ошишига эришган, яъни “GM Uzbekistan” Ўзбекистон - АҚШ қўшма корхонаси Россияга 15898 дона автомобил экспорт қилган. Аммо мамлакатимизнинг Россияга мардикор етказиб бериш бўйича кўрсаткичлари ошгани ҳақида расмий маълумотлар йўқ. Шунга қарамай бу борадаги “ўсиш”ни пайқаш учун а...
23:35Таджикистан-Узбекистан: «Настало время серьезного переговорного процесса» (Открытое письмо президенту Республики Узбекистан, Каримову Исламу Абдуганиевичу от доктора экономических наук, профессора Ходжимухаммада УМАРОВА (Из Таджикистана - Харакат))
«УВАЖАЕМЫЙ господин президент, мы с вами находимся на далеких друг от друга уровнях иерархической системы организации обществом, делающей Вас недосягаемой для простых людей от науки. Тем не менее, как доктор экономических наук с солидным стажем и опытом, я имею право обратиться к вам, как к своему коллеге, поскольку Вы не только глава государства, но и являетесь ученым-экономистом, доктором наук и Академиком АН Узбекистана. Я решил написать это письмо с надеждой на то, что в силу поднятых ...
- 23:13АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Ўзбекистон расмийлари билан учрашди
Бугун Давлат котибининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси Майкл Ҳаммер Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мулозимлари билан учрашди. Вазирлик матбуот хизматига кўра, мулоқот чоғида маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган. Аввал хабар берганимиздек, Майкл Ҳаммер “Давлат ҳокимияти органлари фаолияти шаффофлиги жамоатчилик назоратини таъминлашнинг муҳим шарти” номли ҳукумат анжуманида иштирок этиши, журналистл...
22:55Мамадали Маҳмудов яна 3 йил қамоқда қолади, лаънат бундай ҳокимиятга
Мамадали Маҳмудов яна 3 йил қамоқда қолади, лаънат бундай ҳокимиятга Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ тумани суди томонидан диссидент ёзувчи Мамадали Маҳмудов Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 221-моддаси (Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаганлик) билан айбланиб, 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шу 19 февраль куни 14 йиллик қамоқ жазоси тугаган Мамадали Маҳмудов Тошкентдаги террорчилик воқеалари боис қамоққа олинган ва қамоқ муддатини ўтаётганд...
22:31Велосипеддан йиқилган Михаил Саакашвили Туркиядан келиб, Польшага кетди
Туркияда расмий ташриф билан бўлган вақтида, аниқроғи, 8 апрель куни эрталаб велоспеддан йиқилиб, елка суякларни синдирган ва Истамбул касалхонасида 2 та амалиётдан ўтган Гуржистон Президенти Михаил Саакашвили 10 апрелда мамлакатига қайтиб келган эди. Гуржистон ахборот воситаларининг билдиришича, бугун у аввалдан режалаштирилган программасини бузмасдан, расмий ташриф билан 2 кунга Польшага учиб кетибди. Демак, унинг соғлиғида жиддий муаммолар йўқ.
21:17Ислом Каримнинг Москвага режалаштирилган ташрифи бўйича учрашув
Ўзини мустақил даб атасаларда, аслида, мавжуд режимнинг қўғирчоқлари бўлган ахборот сайтлари кеча Москвада Россия ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари Григорий Карасин ва Элдор Орипов Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг 15 апрелга мўлжалланган Москвага ташрифи билан боғлиқ мавзуларни гаплашиш учун учрашишган. Давлатимизнинг расмий ахборот воситалари, айниқса, Ташқи ишлар вазирлигининг "Жаҳон" ахборот Агентлиги бу воқеа хусусида жим қолаётганини тушуниш қийин. Хабарлар ўта у...
20:36Африкада ҳам уй ҳайвонлари бор, аммо қандай ҳайвонлар?
Бизда уй ҳайвони деганда ҳаёлга келадиган жониворлар ҳаммага маълум - мушук, кучук, қўй, эчки, қорамол, от, эшак кабилар. Мушуги ёки жиловланган кучуги билан шаҳар кўчаларида юриш ҳам оддий ҳолга айланмоқда. Айниқса, Ғарб мамлакатларида. Африкадачи? Африка бошқача жой. Расмга қаранг. Одамлар жиловланган йиртқич ҳайвонлар билан кўчада юришибди. Уй ҳайвони сифатида маймун, бўри, ягуар, йўлбарс кабиларни уйда сақлаш сал кам оддий ҳол ҳисобланади.
- 19:08Россияда ЯИМ бу йил бор-йўғи 2,4% ортади, Ўзбекистонда ҳар доимгидек 8% бўлса керак
Россиянинг оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, Иқтисодий Ривожланиш Вазирлиги мамлакатнинг Ялпи Ички Маҳсулоти (ЯИМ) бу йил аввалги прогнозларда айтилгани каби 3,6% эмас, 2,4% ортиши хусусида янги прогноз берибди. Вазир ўринбосари Андрей Клепач бундай тушишнинг сабаби сифатида экспортда ўсиш ноль фоиз бўлаётганини кўрсатган. Биз ҳар бир хабарга Ўзбекистонни қўшиб, истеҳзо қилиш ниятимиз йўқ, аммо мамлакатимиз аҳволи шунчалик ғарибки, бу мавзудан четга чиқишга журъатимиз ҳам етмай...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведенияЧитать дальше...
Юсупов Илхомжон
Добавить сведенияЧитать дальше...