Кундалик хабарлар - 03 May 2013
- 14:36Янгийўлда миршаббоши ҳибсга олинди
Бир қанча интернет нашрларининг ёзишича, Тошкент вилояти Янгийўл тумани ИИБ бошлиғи Азиз Тошпўлатов маҳаллий фермер Турсунали Содиқовни уриб ўлдирганликда айбланиб, ҳибсга олинган. Нашрларга кўра, Турсунали Содиқов белгиланган мажлисга кечикиб келгани учун миршаббошидан калтак еган ва эртаси куни юрак хуружидан вафот этган. Президент Ислом Карим яқинда ўтган халқ депутатлари Тошкенет вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессисида вилоятнинг собиқ ҳокими Рустам Холматовни зўровонликда айблага...
- 14:12Мирзачўлдаги ташландиқ кўлдан аёл кишининг чинқириғи эшитилмоқда, халқнинг чинқириғини эшитадиганлар ҳам борми?
Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Мирзачўл қишлоғи ҳудудадаги кўлдан бир неча кундан бери аёл кишининг чинқириғи эшитилади. Бундан ваҳимага тушган маҳаллий аҳоли давлат ҳокимияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилмоқда. Мобиль телефонлар орқали бутун вилоят бўйлаб тарқалиб кетган аудио ёзувда кўлда чинқираётган аёлнинг овози акс этган. Ғайритабиий ҳодиса ортидан кўлга тушиш учун пойтахтдан келган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ғаввослари шўнғишга жазм қилишмаган. Мазкур ғайрита...
- 13:32Покистонда одам ўлдириш оддий ҳол, бугун прокурор ва парламентга номзод отиб ўлдирилди
Исломободда бугун эрталаб иш ерига кетаётган прокурор Чаудхру Зулфиқор номаълум одам тарафидан отиб ўлдирилди, дейилади Ғарб агентликлари тарқатган хабарда. Чаудхру Зулфиқор оддий прокурор эмас, собиқ Бош вазир Беназир Бхуттонинг ўлдирилиши муносабати билан очилган жиноий ишни олиб бораётган прокурор экан. Маълумки, ўша пайтдаги Президент Мушаррафни ҳам бу ишга айбланувчи сифатида тортиш учун ҳаракатлар давом этмоқда, аммо буни исботлаш учун етарлича фактлар йўқ. Яқинда бўладиган парламент сайло...
12:01Истанбулнинг учинчи аэропортини қуриш ва ишлатиш таклифи давлат тарафидан аукционда $29 миллиардга сотилди
Бугун ўтказилган Истанбулнинг учинчи аэропортини қуриш ва уни 25 йил ишлатиш лойиҳаси бўйича аукцион 20 миллард евродан бошланиб, 87-чи турда 22 млрд 152 млн евро таклиф қилган "Limak-Kolin-Cengiz-Mapa-Kalyon" номли ширкатлар гуруҳининг ғалабаси билан тугади. Бугунги курс билан бу $29 млрд 63 млн атрофида бўлади. Бу Туркиянинг тарихидаги энг катта аукцион сотиши экан. Дунёнинг энг катта аэропортларидан бири бўладиган Аэропортни қуриш бу йил бошланиб, 2018 йилда тамомланиши кутилмоқда. А...
- 08:39"Ҳаракат" хатқутисидан: ЎЗБЕКИСТОНДА ҲАММА ЎҒРИ !..
Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳатлар ҳақида оғиз кўпиртириш бефойдалиги аён бўлиб қолди. Уюшган жиноятчилик шу даражада кенг қулоч ёймоқдаки, Олий Мажлис қонунчилик палатаси янги қонунлар қабул қилгани сари ҳуқуқ-тартибот идоралари ва хатто судлар ҳам ўша қонунлардан ўзларининг шахсий даромад манбаларини яратиш учун кемтиклик қидириш, қонунга чап бериш учун “ижодий изланишлар”га зўр бера бошлади.Кеча боқувчисиз, ҳимояга муҳтож ва бечорахол бўлган – оилада эркаги йўқ уч ...
- 08:12Ўзбек зиёлилари ҳақида ўқувчимизнинг фикри, "Ҳаракат"нинг таҳлили ва "Нима қилиш керак?" саволи
"Ҳаракат"нинг Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилинган хабарлардан бирига ўзини Feruz Hamza деб танитган ўқувчимиз ўз фикрини ёзибди. Унинг фикри ва бу хусусда таҳририят номидан айтилган фикрлар ҳаммани қизиқтирса керак. Уларни диққатингизга ҳавола этмоқдамиз. Feruz Hamza: Abdurahim aka, biz hozir har qadamda sotqinlik belgilarini va alomatlarini korishimiz mumkin,bu nimadan chunki chunki bu siyosatni togri tushunmaganimizda yoki togri baholay olmaganimizda.Albatta oddiy halq hech qa...
- 07:48Кичик бизнeс: Ўзбeкистон шароитидаги афзалликлари ва салбий жиҳатлари
Иқтисодиётда кичик бизнeс дeган тушунча турли мамлакатларда турлича қабул қилинади ва Ўзбeкистонда ҳали бирор норматив-ҳуқуқий ҳужжат қайси бизнeс турлари ва қандай миқёсдаги тадбиркорлик кичик бизнeсга кириши мумкинлигини бeлгиламаган. Бундай ишларни Олий Мажлисда ўтирган қонунчиларимизга қолдирамиз ва биз кичик бизнeснинг давлат иқтисодиётида тутган ўрнига ва аҳамиятига эътибор бeрамиз."Ҳаракат" сайтида эълон қилинган кичик бизнeснинг Ўзбeкистон ЯИМидаги улушининг ортиб бориши бораси...
01:05АҚШ Ўзбекистоннни қароқчиликдан қайтармоқчи, аммо буни мавжуд ҳокимият билан қилиб бўлмайди
Бугун АҚШ Савдо Вакили томонидан эълон қилинган ҳисоботда Ўзбекистон Интеллектуал Мулк Ҳимояси борасида нафақат қолоқлиги, балки қароқчилик йўлидан бораётгани эътироф этилади. "Ўзбекистон Интеллектуал Мулк Агентлиги муаллифлик ҳуқуқларини таъминлаш бўйича қатор мажбуриятларни зиммасига олган ва шу мажбуриятларга амал қилган ҳолда мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари қароқчилик маҳсулотлари, ноқонуний кўчирилган фильмлар ва аудио маҳсулотларнинг чегарадан олиб ўтилиши, шунингдек видео ва аудио ...
23:09“Қора бозор”да АҚШ доллари турғунлигини сақлаб қолмоқда
Сўнгги 15 кун давомида Ўзбекистон “қора бозор”ида АҚШ доллари турғун ҳолатни акс эттирмоқда. Саррофлар АҚШ долларининг 100 талик купюрасини 280 000 сўмга харид қилишяпти. Уларнинг сўзларига қараганда ёз ойларида савдо-сотиқ даражаси сзиларли пасаяди, АҚШ долларининг курси ана шу кўрсаткичдан кўтарилмаслиги мумкин.Марказий Банк томонидан белгиланаётган курслар эса ошиб бормоқда. Куни кеча ҳукумат АҚШ долларининг қийматини 2064 сўм (1 АҚШ доллари) қилиб белгилади.
- 22:48Ўзбекистонда балоғатга етмаган қизга уйланган шахс қамалиши мумкин
Бу ҳақдаги қонунни Президент Ислом Карим имзолади, демак, у кучга кирди. Қонунга кўра, 18 ёшга тўлмаган шахс билан турмуш қурган одам энг кам иш ҳақиқнинг йигирмадан ўттиз даражагача бўлган миқдорида жаримага тортилади. Шунингдек, айрим ҳолларда бундай қилмишни содир этган киши бир йилгача аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилиниши ёки уч ойгача қамалиши мумкин.Шунингдек, қонунга кўра, 18 ёшга тўлмаган фарзандларини турмушга берган ёки уйлаган ота-оналар ёҳуд уларнинг васийлари энг кам иш ҳақининг ўтт...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Худайберганов Искандар
Добавить сведенияЧитать дальше...
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведенияЧитать дальше...