Кундалик хабарлар - 03 December 2014

  • 02:09Олий Рада Украина ҳукуматининг янги таркибини тасдиқлади

    Кеча маҳаллий вақт билан 20 (Тошкентда 23) атрофида Украинанинг парламенти – Олий Рада ҳукуматнинг янги таркибини тасдиқлади. Олий Раданинг 450 аъзосидан 339 нафари қатнашган мажлисда ҳукуматнинг бу таркиби учун 288 депутат овоз берди. 1депутат қарши,30 депутат бетараф, 20 депутат овоз бермади. Олий Рададаги кўпчилик коалицияси 302 овозга эгалиги ва у анчагина мўрт эканлигини ҳисобга олсак, янги ҳукумат учун шунча овоз берилиши катта ғалабадир. Янги ҳукуматда Бош вазирдан ташқари 3 Бош вазир ўри...

  • 01:31Евроосиё Иттифоқи доллар ва еврони ўзаро муомаладан чиқармоқчи

    Бугунги “Известия” газетаси Россия, Қозоғистон, Беларусия ҳамда Арманистон иштирокида тузилган Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ташкилотнинг ички муносабатларида АҚШ доллари ва евродан фойдаланмасликга ҳаракат қилинаётгани ҳамда буни кўзда тутадиган 11 та концепция ишлаб чиқарилаётгани ҳақидаги мақолани чоп қилди. Мазкур концепцияга кўра, келажакда ташкилот аъзолари ўртасидаги нақд пул операциялари давлатларнинг миллий пул бирликлари – рубль, тенге, беларусь рубли ҳамда драм орқали амалга оширилади....

02 December 2014
  • 21:05АҚШ мулозими Бисвал хоним фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди, учрашув марказида яна Васила Иноят

    Бугун Тошкентдаги муҳташам Бизнес марказида ўзбек-америка сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди, бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Америка ҳукумат делегациялари вакиллари иштирок этди. АҚШ делегациясига Давлат Котибининг ёрдамчиси Ниша Десаи Бисвал раҳбарлик қилди. Шунингдек, мазкур сиёсий маслаҳатлашувларга илк марта мамлакатдаги кам сонли фуқаролик жамияти вакиллари ҳам таклиф қилинди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси, собиқ Ташқи ишлар вазири Содиқ Сафоев раисли...

  • 20:11Владимир Норов Люкесембург герцогига ишонч ёрлиғини топширди

    “Жаҳон” ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Люксембург Герцоглигидаги элчиси этиб тайинланган Владимир Норов буюк герцог Анрига Брюсселдаги қароргоҳида ишонч ёрлиқларини топширибди. Маросим доирасида мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган. Люксембург раҳбари алоқаларни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш, конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ҳақидаги таклифларини айтибди. Тожик аслли Норов аввал...

  • 19:15Ўзбеклар исёнининг олдини олиш мақсадида Тошкент кўчаларида ҳожатхоналар қурилади

    Тошкент шаҳар Ободонлаштириш Бош бошқармаси раҳбарияти томонидан тарқатилган суюнчинамо хабарда таъкидланишича, шаҳар кўчаларига биоҳожатхоналар қўйиш ва бу борадаги ишларни режалаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Аҳолига қулайлик яратиш, мамлкатдаги улкан бунёдкорлик ва юксалишлар ҳосиласи бўлган ҳожатхоналарнинг қачон ўрнатилиши хабарда айтилмаган. Шаҳар ҳокимлиги бундан ташқари чорраҳаларга йўл ҳаракати хавфсизлиги масаласида видеокамералар ўрнатилиши, унинг атрофидаги асфальтнинг текисла...

  • 18:41Ислом Карим Оқсаройда кеча Хитой вазирини, бугун АҚШ мулозимини қабул қилди

    Ўзбекистон ТВ хабарига кўра, Президент Ислом Карим кеча, 1 декабрда Оқсаройда Хитой Халқ Республикаси жамоат хавфсизлиги вазири Го Шенкунни (расмда), бугун эса АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Ниша Десаи Бисвални қабул қилди. Учрашувларда Ўзбекистон-Хитой, Ўзбекистон-Америка кун тартиби масалалари ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар бўйича ўзаро фикр алмашилган. Ислом Каримнинг Ниша Бисвал билан учрашувида АҚШнинг Ўзбекистонда миссиясини тугатаётган элчиси Жорж ...

  • 08:06Афғонистоннинг янги президенти Ашраф Ғани ишчи ташриф билан Озорбайжонга келди. Нимага?

    Ишчи ташрифи билан Озорбайжонга келган Афғонистоннинг янги Президенти Ашраф Ғани кеча маҳаллий ҳамкасби Илҳом Алиев билан учрашди. Учрашувда Ашраф Ғанининг президентлик сайловидаги рақиби, ҳозир расмий тилда айтилишича ижрочи ҳокимият раҳбари, аслида феълан Бош вазир вазифасини бажараётган Абдулло Абдуллоҳ ҳам иштирок этди. Озорбайжонда тарқатилган хабарлар умумий гаплардан иборат бўлиб, Афғонистоннинг энг юқори даражали икки раҳбари нима учун биринчи чет эл саёҳатларини Озорбайжонга қилганла...

  • 01:15Россия ширкати, афтидан, Ўзбекистондан чиқиб кетмоқчи эмас

    Ўзбекистондаги бир қатор веб нашрларга кўра, Россиянинг “Лукойл” ширкати шу йилнинг 9 ойида мамлакатимиздаги лойиҳалари учун инвестициялар ҳажмини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23,7 фоизга – 549 миллион долларгача оширган. Ҳолбуки, бир муддат аввал ширкатнинг Ўзбекистондаги лойиҳаларини қисқартириши ва мамлакатни тарк этиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Бугунги хабарни эса ўрисларнинг «РИА Новости» ахборот агентлиги тарқатмоқда. Агентликка кўра, ҳозирги вақтда бу гигант ширкат Ўзбекисто...

01 December 2014
  • 23:13Янгийўлда экстремистик “болалар боғчаси” фош этилди

    Кеча ”Ўзбекистон” телеканали Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ташкил этилган яширин болалар боғчаси ҳақида кўрсатув намойиш этди. Унга кўра, диний экстремистик оқим фаоллари туман солиқ инспекцияси инспектори Абдували Тўлагановга тегишли уйда яширин болалар боғчаси ташкил этишган ва мактаб ёшигача бўлган қизларни унда ўқитишган. Экстремистик гуруҳ етакчиси тошкентлик отинойи Наргиза Ҳасанова бошчилигидаги гуруҳ қизчаларга диний таълимот бўйича сабоқ бериб, уларни эксремистик ғоялар билан с...

  • 22:28Яхши хабар: МТС янги ном билан иш бошлади

    Бугун Россиянинг МТС ширкати 2,5 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистонда янги ном билан қайта фаолият бошлади. Universal Mobile Systems (UMS) тамғаси остида иш бошлаган ширкат шахобчалари олдида турнақатор навбатлар юзага келди. Мобилталаблар компания симкарталарини харид қилиш ва компанияга аъзо бўлиш учун бир неча соатлаб вақтини аяшмаяпти. Чунки, МТС энг сифатли система эканлигини ўзбеклар унутган эмас. Ширкат томонидан хизмат кўрсатиш таърифларининг жорийдаги Билайн ва Юселл компанияларига нис...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону