Кундалик хабарлар - 23 February 2015

  • 12:29Бечора қирғизлар: Кўчада номоз ўқишни таъқиқлаш дин эркинлигини бузишмиш, исломий давлат тузиш ниятидаги террористларни жазолашчи?

    Қирғизларнинг 24.kg агентлиги Дин масалалари бўйича давлат комиссияснинг исми айтилмаган вакилининг шундай сўзларини келтиради: “Бишкек марказидаги Гоголь ва Московская кўчалари чорраҳасидаги мачитда номозга келганларнинг ҳаммасига жой етишмайди. Шунинг учун одамлар атрофдаги кўчаларнинг транспорт юрадиган қисмида ҳам номоз қилишади. Транспорт ҳаракати бузилади. Аммо, уларга таъсир кўрсатолмаймиз, бундай қилсак, дин эркинлигини бузиш бўларди”. Руслар келмагунча ўтроқ ҳолда ҳам яшамаган қирғиз...

  • 08:46Украинада Қадр-қиммат инқилобининг бир йиллиги нишонланди, Ўзбекистонда қачон нишонланади?

    Айнан ўтган йилнинг 22 февралида Украина парламенти Олий Рада руспараст президент Виктор Янукович ўз лавозимини ташлаб қочиб кетганини расман тан олган ва эртаси куни Президент вазифасини вақтинча бажариб туришни Олий Рада спикери Александр Турчиновга топширган эди. Кейинчалик бу воқеа Қадр-қиммат инқилоби деб номланди. Кеча мамлакат тарихидаги бу улуғ воқеа тантаналар билан нишонланди, Киевда 100 минг кишининг иштирокида Қадр-қиммат юриши ўтказилди. Юрувчиларнинг биринчи қаторида Президент...

  • 07:02“Ҳаракат” хатқутисидан: Абдураҳим ака, Сиз айтган чўчқа Кислов ҳам одам бўлмоқда

    Сиз ўз сайтингиздаги мақолалардан бирида Россия Хавфсизлик Хизматининг Фарғона.ру сайтини юритаётган Даниил Кисловни роса дабдаласини чиқаргандиз. Свобода радиосида 15 йилча авввал бўлган, у радионинг сайтида ҳали ҳам турган бир суҳбатга асосланиб, у аҳмоқ “Ислом Каримов кўринмай қолса, шунинг атрофида ҳам спекуляция қиласизларми, унинг шахсий ҳаётига бурнингизни тиқишга ҳаққингиз йўқ” дегани, сиз қандайдир немис философининг сўзларини келтириб, уни шармандасини чиқарганингизни ёзган эдингиз. ...

  • 01:14Юсуф Жума: Санксиялар

    (ҳазил) Босди ўрис Қримни, Ғаним тийилсин дея. Ғарб билан Америка Берар ҳар кун санксия. Бир замонлар подшолар, Одамлар бўлган ахмоқ. Тўп отганга тўп отиб Зафар излашган узоқ. Бугун душман тўп эмас Отар бетин ракета. Қарши зарба - санксия, Берар Ғарб, Америка. Мен ҳам бугун оқилман, Жанжалга тоқатим ёқ. Ит мушукка ташланса Санксия деб урдим дўқ. Неваралар жанжалкаш, Пешалари тўполон. Бас, дейман, йўқса Сизга Санксия берар жаҳон. Парво қилмас бир этак Бола-бақра, шумтака. Бе...

22 February 2015
  • 19:46Туркия қўрқоқлигини кўрсатди, Сурия ҳудудларидаги Сулаймон Шох қабри Туркияга яширинча кўчирилди, Абдураҳим Пўлатга кўра, бу шармандаликдир

    Сулаймон Шох Усмонли Императорлиги деб танилган турк давлатининг асосчиси Усмон Шохнинг отасидир. Бу давлат Константнополь ҳам қўлга кечирилгандан кейин Императорлик номини олди. Сулаймон Шохнинг мақбараси ҳозир Сурия ҳудудларидаги жойда, аниқроғи, Сулаймон Шох 2 аскари билан 1086 йилда Фират дараёсидан ўтаётган пайтда ўлдирилган жойда қурилган эди. 20 асрнинг бошларида Усмонли Императорлиги Антанта тарафидан йўқ қилинди, Отатурк бўлмаса эди, ҳозирги Туркия Анқара атрофидаги кичкина давлатга ...

  • 09:14Раиси янгиланган Озорбайжондаги “Мусават” Партияси иккига бўлинди, Абдураҳим Пўлат бунга йўл бермасди

    Раиси янгиланган Озорбайжондаги “Мусават” Партияси иккига бўлинди, Абдураҳим Пўлат бунга йўл бермасди Озорбайжонда 1911 йилда тузилган, Совет замонида тақиқланган “Мусават” партияси 1992 йилда қайтадан тикланди. Аслида, 1989 йили тузилган Озорбайжон Халқ Фронти Бошқарувининг аъзоси бўлган Иса Қамбарли 1992 йили Халқ Фронтини парчалаб, “Мусават” партияси номи остида янги ташкилот қурди. Халқ Фронтининг бундай шаклда парчаланиши Озорбайжон учун ҳеч қандай фойд...

  • 07:34Ғарб Россияга қарши янги санкциялар киритмоқчи, Украинада жонли, дунё бўйлаб совуқ уруш кучаяди

    “Ҳаракат” Агентлиги аввалдан башорат қилганидек, 11 февралдан 12-чига ўтар кечаси Минскда ўтказилган “Нормандия тўртлиги” саммити қарорлари бажарилмади. Феълан Россиянинг қўшинлари деса бўладиган Донецкли жангарилар 15 февралда кучга кирган ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга қарамасдан, Луганск ва Донецк ўртасидаги Дебальцево шаҳри атрофида қуршовда бўлган Украина қўшинларига қарши ҳужумларни тўхтатмадилар. Россия у ерга янги қуроллар юборгани ҳам айтилди, ҳатто буни АҚШ расмийлари тан олдилар...

21 February 2015
  • 22:24Туркия парламентида депутатлар муштлашди, мухолифатчи касалхонага ётқизилди, Измирда талаблар урушди, бир миллатчи ўлдирилди, ўзбеклар ҳам қонли воқеаларга тайёрланаверсин

    Икки кун аввал Туркия Буюк Миллат Мажлисида бир муҳим қонун лойиҳаси муҳокама қилинаётганда, ҳокимиятдаги исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) билан Буюк Отатурк тарафидан қурилган, ҳозир мухолифатда бўлган Жумҳурият Халқ Партияси (ЖХП) депутатларининг сўзли тортишувлари муштлашишга айланиб кетди, деб хабар берди Миллиёт газетаси. АТПлилар ЖХПли бир депутатни 15 метрлик зинадан отиб юборишлари натижасида у депутатнинг суяклари ҳам синди, касалхонага ётқизилди. Кеча эса, катталиги б...

  • 15:12Бухорода хайриячи фирибгарга қидирув эълон қилинди

    Бухоро вилояти ИИБ томонидан Ўзбекистон “Қизил ярим ой” жамияти Бухоро шаҳар бўлими собиқ раҳбари Умид Саидаҳмедов қидирувга эълон қилинди. У Бухоро вилояти прокуратураси томонидан талон-тарожлик, фирибгарликда айбланмоқда. Саидаҳмедов ҳақида маълумот берадиган шахсларга каттагина мукофот эълон қилинган. Бухоро вилояти телевидениеси ҳар куни бу ҳақдаги эълонларни намойиш этмоқда. Умид Саидаҳмедов Бухоро маркзида ғайриқонуний хусусийлаштирилган ва сотилган бир қанча кўчмас мулк объектлари б...

  • 10:14“Ижтимоий фикр” навбатдаги сохта фикрларни эълон қилди

    Гўё, жамоатчилик фикрини ўрганиш учун тузилган “Ижтимоий фикр” номли марказ мамалкатимиздаги фуқароларнинг сайлов борасидаги фикрини ўрганиб чиқибди. Яъни, “Ижтимоий фикр” сўров ўтказган сайловчиларнинг 95,4 фоизи Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясини мунтазам кузатиб бораётганини таъкидлабди. Буни қарангки, сўралган ҳар икки иштирокчининг бири республика оммавий ахборот воситалари бўлажак сайловни ташкил этиш ва ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари, сайлов кампаниясининг ҳуқуқий...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону