Кундалик хабарлар - 14 March 2015

  • 08:40Норвегия Қироллиги Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

    Кеча, 13 мартда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Норвегия қироллигининг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Лейдулв Атле Намтведтни қабул қилди. Резеденцияси Москвада жойлашган элчи вазирга Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди. “Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Норвегия муносабатларини ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Учрашувда Ўзбекистон ва Норвегия ўзаро Европа ва Марказий Осиёдаги истиқболли шериклар...

  • 08:25Ғафурбойвачча ўз укасининг жанозасида қатнаша олмабди

    “Озодлик” радиосининг ўз манбаларига таяниб хабар қилишича, мамлакатимиз криминал олами авторитетларидан бири Ғафур Раҳимов укасининг Тошкентда ўтган жанозасид иштирок эта олмаган. Маълум бўлишича, авторитетнинг 54 яшар укаси Азиз Раҳимов юрак хуружи туфайли оламдан ўтиб, 11 март куни аср намозидан сўнг тупроққа берилган. 2013 йил бошида Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Ғафур Раҳимовга нисбатан мамлакат жиноий қонунчилигининг бир неча моддалари билан жиноий иш очилиб, унга хлқаро қидирув эълон қ...

13 March 2015
  • 23:49Ўзбек ҳукуматининг аянчли иқрори: “Қулликка солинган ўзбек мигрантларнинг тана аъзолари сотилмоқда”

    Кечаги “Оила даврасида” газетаси хорижга ишлаш учун бориб, одам савдоси қурбони бўлаётган мигрантларимиз билан боғлиқ фожиали ҳолатларга тўхталди. Хусусан, Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги шўъба мудири Зулфия Нуримова мигрантларимизнинг тана аъзосидан трансплантация операцияларида донор сифатида фойдаланиш ҳолатлари учраётганини таъкидлаган. Агентлик расмийси аёлларимизнинг фоҳиша қилинаётгани, жинсий эскпулатациясига оид воқеаларнинг кўплаб учраётганини эътироф этган. ...

  • 21:20Режим хизматкорлари ўз жонига қасд қилиши оддий ҳол: Бизда Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф ҳозирча ягона, аммо Украинада бундайлар кўп

    Иш чатоқ бўлгандан кейин ўз жонига қасд қилганлар сони ҳамма ерда кўпаяди. Мана масалан, Ўзбекистон ва Украинада ишлар чатоқ, жонига қасд қилувчилар сони эса ортмоқда. Табиий, жиноятчи режимларнинг иши чатоқлиги, уларга хизмат қилганлар ўз жонига қасд қилаётгани ҳақида гапирмоқдамиз. Масалан, Исломга эмас, коммунистик режимга хизмат қилган, Оллоҳнинг эмас, шу режимнинг истаги билан СССР халқ депутати ҳам бўлиб юрган, кейин ўзини шайх деб аташга ўтган Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф Ислом Каримнинг р...

  • 18:14"Cариқ матбуот"га кўра, Владимир Путин ислом динини қабул қилибди, сариқ матбуот нима ўзи? (Ўзбекларга яна бир дарс)

    Аввламбор, ўзбек ўқувчиларига “сариқ матбуот” нималигини тушунтириш лозим. “Сариқ матбуот” деб миш-миш, ғийбат, жанжал, кўпинча ёлғондакам сенсацияларга асосланиб у ёки бу сабаб билан содда одамларни ўзига торувчи мавзуларни ёритувчи босма матбуотни айтишарди. Бундай матбуотнинг мақсади ҳақиқий хабар эмас, кўнгиочар маҳсулот тарқатиш бўлган. Нима учун бу атамада “сариқ” сўзи ишлатилиши ҳақида турли версиялар бор. Аммо, ҳозир бунинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Бун...

  • 09:23“Бирлик”нинг яна бир таклифи амалга оширилади: Ўзбекистон ҳукумати меҳнат миграциясини легаллаштирмоқчи

    Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қошида ташкил қилинган Фуқароларни чет элга ишга жойлаштириш Бюроси Россиядаги “Ўрта Осиёлик меҳнат мигрантларига ёрдам бериш жамғармаси” нотижорат ташкилоти билан ҳамкорлик бошлади. Бу ҳақда ўрис оммавий ахборт воситалари хабар қилмоқда. “Энди Ўзбекистондан Санкт-Петербургга фақатгина малакали, жўнаб кетишдан аввал Бюрода текширувдан ўтган ҳамда барча ҳужжатларини тартибга солган мигрантлар юборилади. Жамғар...

  • 09:13Тошкентда хавфли ядровий ва биологик материаллар билан курашиш маркази очилади

    Маҳаллий веб нашрларда чоп қилинган хабрларда айтилишича, 11 мартда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги хавфсизлик масалалари бўйича юқори даражали мулоқотнинг иккинчи йиғилишида иштирок этишди. Марказий Осиё мулозимлари европалик ҳамкорлар билан хавфсизлик ва миграция соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишган. Бу ҳақдаги хабарлар Европа Иттифоқининг ташқи сиёси...

  • 08:38“Бирлик” фаоллари таваллуд кунларини нишонлашди

    Аввалги куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида ўзининг 55 йиллик юбилейи баҳонасида сафдошлари билан кўришган, қувончига уларни ҳам шерик қилган ҳамкасбимиз Исроил Ризонинг кайфияти яхши. “Бирлик” ва “Эзгулик”нинг маҳаллий лидери бўлган Исроилжонни сақдошлари қутлади, унинг келжакдаги ҳуқуқ ҳимоячилик ва мухолфиатдаги фаолиятига омад тилашди. Кеча эса Швецияда дўстимиз Пўлат Охун таваллуд кунини тантана қилди. СССРдек улкан мамлакатнинг Олий Совети депутати бўлган дўстимиз 53 ёшга тўлди. ...

  • 08:02Марказий Осиё Ислом Уламолари Кенгаши тузилади, мусулмонлар учун асосий хавф - уларнинг саводсизлиги, билимсизлиги, қолоқлиги ва маданиятсизлиги экан

    Қирғизистон ва Қозоғистон ахборот воситалари “Дин, ҳуқуқ ва сиёсат” номли қандайдир мустақил аналитик марказнинг директори Қодир Маликовга асосланиб билдиришларича, шу кунларда Бишкекда Марказий Осиё Ислом уламоларининг экстремизм ва терроризмга қарши ғоявий кураш бўйича форуми бўлиб ўтган. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистондан уламолар қатнашган. Хабарда форум қатнашчиларини сони айтилмайди, биронта қатнашчининг исми тилга олинмайди. У йиғилиш махфий бўлгандек кўринади. ...

12 March 2015