Кундалик хабарлар - 25 March 2015

  • 15:39Қирғизистонда ИШИДнинг фаолияти тақиқланди, навбат Ўзбекистонга, аммо бу етарасиз. Исломни Абдураҳим Пўлат айтгандек ислоҳот қилиш керак!

    Бу мамлакат ахборот воситалари билдиришича, Миллий Хавфсизлик Комитети ва Бош прокуратура биргаликда ИШИДни террористик ва экстремистик деб тан олиш талабини аллақачон суд органларига топширган экан. Бишкек шаҳар Октябрь туман суди бу таклифни қарорга айлантириш билан бирга, ИШИДнинг Қирғизистонда фаолиятини ҳам 13 февралда тақиқлабди, бу қарор 16 мартда кучга кирибди. Нима учун бу ҳақда энди хабар берилаётганини тушуниш қийин. Тахмин қилиш қийин эмаски, Қирғизистон раҳбарларининг ўзи бу ҳақда а...

  • 08:52Обама Афғонистондан қўшинларини олиб чиқишни секинлаштирмоқчи

    Reuters Агентлиги хабар беришича, кеча АҚШ Президенти Барак Обама афғонистонлик ҳамкасби Ашраф Ғани билан учрашиб, Афғонистонда ўз қўшинларни олиб чиқишни секинлаштиришга, йил охиригача у ерда 9 минг 800 аскарини қолдиришга ваъда берар экан, 2017 йили қўшинларни бутунлай олиб кетиш режаси бажарилиши кераклигини айтибди. Агентликнинг мухбирлари ўз манбаларига асосланиб билдиришича, Қандахор ва Жалолободдаги АҚШнинг ҳарбий базалари ҳам шу йилнинг охиригача бекилмайди. Эртага Ашраф Ғани Конгр...

  • 07:41Украина ҳокимияти ичидаги конфликт ечиладиганга ўхшайди

    Кечаги хабарларимиздан бирида Днепропетровск губерантори, олигарх, кучли мавқега, ҳатто ўз қуролли отрядларига эга бўлган Игорь Коломойский билан Президент Петр Порошенко ўртасида чиққан жанжал кучайса, бу нарса Россиянинг фойдасига ишлаши ҳақида гапирган эдик. Бир неча кун аввал бошланган конфликт кеча ҳал бўлганга ўхшайди. Украина ахборот воситалари хабар қилишича, кеча кечқурун Петр Порошенко Игорь Коломойский билан учрашибди ва уларнинг суҳбати натижасида Игорь Коломойский истеъфо аризаси б...

24 March 2015
  • 21:38Марказий Банкда АҚШ доллари яна қимматлади, “қора бозор”да эса турғун

    Ўзбекистон Марказий Банки бугун, 24 мартдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги рaсмий қийматини белгилади. Унга кўрa, 1 АҚШ доллари олдинги курсга нисбатан 5 сўм 92 тийинга қимматлашиб, 2 минг 484 сўм 15 тийинни ташкил этди. Eвро эсa 13 сўм 74 тийинга арзонлаб, 2 минг 642 сўм 45 тийинга тенг бўлди. Россия рубли бироз қaддини тиклаб, 41 сўм 38 тийинга тенг бўлди. Валюта курсининг ҳақиқий баҳосини белгилайдиган “қора бозор”да эса АҚШ ва Европа пул бирликларининг қиймати турғун ...

  • 21:11АҚШ Федерал суди маркази директори Тошкентга келади

    “Ўзбекистоннинг суд ҳокимияти вакиллари билан сермаҳсул музокаралар олиб бормоқдамиз. Судьялар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш масаласи шулар жумласидандир. Ўзбекистонда суд – ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб моҳияти билан батафсил танишиб чиқдик. Суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш ва суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш борасида Ўзбекистон ҳукумати томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар таҳсинга лойиқдир”, дебди Америка Қўшма Штатлари Федерал суд маркази директори, ф...

  • 20:44ЕХҲТ тишини кўрсатди: президент Ислом Каримнинг номзодининг сайловга қўйилиши ғайриқонуний

    Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти - ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича чекланган кузатув миссиясининг кеча эълон қилинган оралиқ ҳисоботида президент Ислом Каримнинг президентликк номзод сифатида рўйхатга олиниши ва унинг сайловга қўйилишини қонунга зид, деди. Кузатувчилар таъкидича, Ўзбекистон қонунчилигида бир шахснинг учинчи марта президентликка номзод бўла олмаслиги таъкидланган. Шунга қарамай президент Ислом Карим тўртинчи марта ўз номзодини илгари сурмоқ...

  • 20:18Тошкентда Корейс Маданияти уйи ташкил қилинади

    Бугун, 24 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикаси Маданият, спорт ва туризм вазирлигининг бўлим бошлиғи Ха Хёнг Бонг билан учрашув бўлиб ўтди ва учрашувнинг асосий масаласи Ўзбекистонда Корейс Маданияти уйи ташкил қилиниши бўлди. Маҳаллий агенликларга кўра, Корейс маданият уйини қуриш учун пойтахнинг Сергели туманидан жой ажратилган. Уч қаватли саройда концерт зали, ўқув ва репититорлик курслари учун синфхоналар, спорт клуби, Корея тарихига оид музей ва ресторанни ўз ич...

  • 19:15Туркия ва Украинада ҳокимият ичида чиққан жанжаллар таҳликали даражага чиқмоқда, ўзбекларга дарс бўлсин!

    Маълумки, Туркия парламент республикаси, у ерда президент рамзий шахс, давлат номидан учрашувлар ўтказади, парламент қабул қилган қонунларни имзолайди. У ерда асосий сиёсий фигура – Бош вазирдир. Аммо, аввалги Бош вазир Ражаб Эрдўғон ўтган йили президент этиб сайлангач, қонунга хилоф равишда ҳамма нарса ўзгарди. Бош вазир Довутўғли Президент Эрдўғоннинг соясида қолди, ҳамма нарса Президентнинг қўлига ўтди. Дунё ахборот воситалари Эрдўғон авторитар режим ўрнатгани ҳақида гапиришга бошладилар. Асл...

  • 18:41Интеллектуал мулк агентлиги мулозимлари жавобгарликка тортилиши мумкин

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги бош директори Зайниддин Ғиёсов ҳамда унинг биринчи ўринбосари Саидғани Насриддинов ўз лавозимидан озод этилди. Шунингдек, агентликнинг яна бир неча ўнлаб ходимлари ишдан четлатилгани ва жавобгарликка тортилиши мумкинлиги айтилмоқда. Маълум бўлишича, прокуратура органи мазкур агентликда олиб борган текширувлар натижаида бир қанча молиявия талон-тарожликлар, давлат бюджети маблағларини н...

  • 18:04Испаниядан келаётган Германиянинг йўловчи учоғи Францияда қулаб тушди, 150 киши ҳалок бўлди

    Немисларнинг Germanwings авиакомпаниясига оид Airbus A320 йўловчи учоғи Испаниянинг Барселона шаҳридан Германиянинг Дюссельдорф шаҳрига қараб бугун маҳаллий вақт билан эрталаб йўлга чиқди. Аммо, учоқ Франциянинг жанубда Альп тоғлари устида ҳозирча номаълум сабаб билан қулаб тушди. Хабарларга кўра, учоқдан авария ҳақида сигналлар ҳам келишга бошлаган экан. Учоқда 150 киши, 144 йўловчи, уларнинг кўпчилиги немислар, тахминан 50 нафари испаниялик ва 6 нафар учоқ экипажи бўлган. Ҳамма ҳалок бўлган. ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону