Кундалик хабарлар - 07 March 2020
- 02:23Кеча, 6 март куни Dow Jones индекси яна 257 поғана пастга тушиб, 25 минг 865 га тенг бўлди
Душанба, яъни 2 март куни Dow Jones индекси 1 минг 294 поғанага юксалгани, 3 март куни 786 поғанага тушгани, 4 март куни яна 1 минг 173 поғанага юксалгани, 5 мартда 969 поғана пастга тушгани ва 26 минг 121 бўлгани ҳақида хабар бериб, воқеалар қандай давом этишини кузатишга ваъда берган эдик. Ҳамма нарса биз айтгандек бўлди ва аввалари ҳам кўп марта такрорлаганимиздек, катта системаларда жараёнларнинг ўсиш ёки тушиши зиг-загли бўлиши исботланди. Яъни, Dow Jones индекси кеча, 6 март куни 257 поға...
- 12:40Қобулда террористлар 29 кишини ўлдириб, 61 кишини ярадор қилдилар. Ўзимизнинг Шавкат Мирзиё қаерда эди?
Афғонистонда инглиз тилида ҳам чиқадиган Tolonews Интернет нашри хабар қилишича, бугун эрталаб Қобул шаҳрида эски лидерлардан бири Абдул Али Мазарийнинг ўлим куни нишонланаётган пайтда, 2 номаълум террорист маросим қатнашчиларига қуролли ҳужум қилиб, 29 кишини ўлдирдилар, 61 киши ярадор бўлди. Хабарларда айтилишича, бу маросимда Афғонистон Президенти Ашраф Ғани, феълан Бош Вазир Абдулло Абдуллоҳ ва бошқа расмийлар ҳам бўлган экан. Аммо, террористлар улар кетгандан кейин маросим қатнашчиларига ҳ...
- 09:28Вой-дод, тўла бозор иқтисодиётига ўтмоқдамизми? Шавкат Мирзиёнинг Навоий Кон-Металлургия Комбинатини ислоҳ қилиш, пахтага давлат буюртмасини бекор қилиш ҳақидаги фармонлари масхарабозликми? Нима қилиш керак?
Бугун, 6 мартда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё мамлакатимизда пахтага давлат бюртмасини бекор қилиш ва “Навоий Кон-Металлургия Комбинати” (НКНК) давлат корхонасини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида қарорларини имзолагани маҳаллий оммавий ахборот воситаларида хабар қилинди. Биринчи қарор ҳамма учун тушунарлидек кўринмоқда. Аммо, аслида нима бўлади? Нима, энди деҳқонлар ўзлари нима истасалар, шуни етиштираверадиларми? Бунақа эртак-ҳикояга Шавкат Мирзиёнинг ўзи ҳам ишонмайди-к...
- 02:39Кеча, 5 март куни Dow Jones индекси 969 поғана пастга тушиб, 26 минг 121 га тенг бўлди
Душанба, яъни 2 март куни Dow Jones индекси 1 минг 294 поғанага юксалгани, 3 март куни 786 поғанага тушгани, 4 март куни яна 1 минг 173 поғанага юксалгани ҳақида хабар бериб, воқеалар қандай давом этишини кузатишга ваъда берган эдик. Ҳамма нарса биз айтгандек бўлди ва аввалари ҳам кўп марта такрорлаганимиздек, катта системаларда жараёнларнинг ўсиш ёки тушиши зиг-загли бўлиши исботланди. Яъни, Dow Jones индекси кеча, 5 март куни ҳам 969 поғана пастга тушди ва 26 минг 121 тенг бўлди. Хуллас...
- 19:10Навбатдаги масхарабозлик: Владимир Путин ва Ражаб Эрдўған Москвада Суриядаги уруш масаласида келишишган эмиш
Россия ва Туркия раҳбарлари Владимир Путин ва Ражаб Эрдўған Москвада аввал бошга-бош, кейин делегациялар иштирокида 6 соатлик учрашув ўтказганлари жаҳон оммавий ахборот воситаларида айтилмоқда. Учрашувдан кейин икки раҳбар қўшма матбуот конференцияси ўтказишибди (“Milliyet” газетасидан олинган расм) ва учрашув натижалари бўйича маълумотлар беришибди. Сўнгра икки давлатнинг ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Мевлют Чавушўғли икки давлат ўртасида имзоланган битимнинг рус, турк ва инглиз...
- 17:13Freedom House ташкилоти “Дунёда Эркинлик – 2020” рўйхатини эълон қилди, Ўзбекистон эркинлиги бўлмаган 48 давлат ичида
АҚШдаги машҳур Freedom House (Озодлик Уйи) ташкилоти “Дунёда Эркинлик - 2020” рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхатда жаҳон давлатлари 3 категорияга бўлинган. 1. Эркин Давлатлар категориясига 83 давлат киритилган. Унинг бошида Финляндия, Норвегия ва Швеция турибди, кейинги ўринларда АҚШ ва бошқа давлатлар бор. 2. Қисман Эркин Давлатлар категориясига 63 давлат киритилган, уларнинг ичида Грузия, Украина, Қирғизистон, Арманистон, Гондурас, Венгрию, Покистан каби давлатлар бор. 3. Эркин Бўлмаган...
- 14:16Тошкентда ҳам янгилик: Шавкат Мирзиё Россиянинг "ЛУКОЙЛ" компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Россиянинг машҳур "ЛУКОЙЛ" компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилганини хабар қилдилар. Хабарларда айтилишича, бу учрашувда мамлакатимиз ҳудудидларида геология-қидирув соҳасида ҳамда углеводород конларини, шу жумладан, қазиб олиниши қийин бўлганларини ўзлаштириш борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилибди. Кўриниб турибдики, учрашув р...
- 13:20Сенсация: Ўзини ўзи ўлдирган Ўзбекистон фуқароси Нодира Қодированинг ишини Анқара Бош Прокуратураси бекитибди
Туркиядаги онамухолифат ташкилоти – Жумҳурият Халқ Партиясининг “Жумҳурият” газетаси Анқарада исломчиларнинг Истанбулдан сайланган депутати Ширин Уналнинг уйида ўзини ўзи ўлдирган Ўзбекистон фуқароси Нодира Қодирова иши бўйича Анқара Бош Прокуратураси ҳеч қандай қарор чиқармасдан ишни бекитганини Yeniçağ (Янгизамон) газетасига асосланиб бугун хабар қилди. Эслатиш керакки, Нодира Қодирова 2019 йил 23 сентябрда Анқарада исломчиларнинг Истанбулдан сайланган депутати Ширин...
- 02:22Кеча, 4 март куни Dow Jones индекси 1 минг 173 поғанага юксалиб, 27 минг 91 га чиқди
Душанба, яъни 2 март куни Dow Jones индекси 1 минг 294 поғанага юксалгани, аммо кеча, 3 март куни 786 поғанага тушгани ҳақида хабар бераркан, воқеалар қандай давом этишини кузатишга ваъда берган эдик. Ҳамма нарса биз айтгандек бўлди ва аввалари ҳам кўп марта такрорлаганимиздек, катта системаларда жараёнларнинг ўсиш ёки тушиши зиг-загли бўлиши исботланди. Яъни, Dow Jones индекси кеча, 4 март куни 1 минг 173 поғанага юксалди ва 27 минг 91 га чиқди. Хуллас, шунақа гаплар ва натижалар. Қаранг, Do...
- 12:02Украинада Бош Вазир ўзгарди: Алексей Гончарук ўз ихтиёри билан истеъфога кетди, унинг ўрнига Денис Шмигал тайинланди
Бугун Украина парламенти – Олий Радада ҳукумат раҳбарини ўзгартириш жараёни бўлди. 2019 йил 29 августда Бош Вазир этиб тайинланган Алексей Гончарук ўз ихтиёри билан истеъфога кетди. Мажлисда қатнашаётган 411 депутатнинг 353 нафари истеъфони қўллаб қувватлади. Кейин янги Бош Вазир тайинлаш маросими бўлди. Бу лавозимга 44 ёшли Денис Шмигалнинг номзодини жорийдаги Президент Владимир Зеленский кўрсатди, сайловда қатнашган 405 депутатдан 291 нафари уни Бош Вазир этиб тайинлаш учун овоз берди. Ш...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения Читать дальше...УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения Читать дальше...