Кундалик хабарлар - 23 April 2020
- 01:15Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони 1716 га чиққанини билдирибди
Вазирликнинг ҳисоботида айтилишича, 2020 йил 22 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонимизда коронавирус юқтирганлар сони 1716 га чиқибди. Хабарда айтилмаган бўлса ҳам эслатиш керакки, кеча бу касаллик туфайли оламдан ўтганлар сони 7 га чиққан эди. Авваллари ҳам кўп марта такрорлаганимиздек, бу ва бу каби рақамларга ишонадиган аҳмоқлар бизда кўп эмас. Аммо, ҳозирча шу каби рақамлар билан ишлашга ва яшашга маҳкуммиз.
- 22:48Шавкат Мирзиёнинг навбатдаги масхарабозлиги: У видеоселектор йиғилиши ўтказиб, роса вайсабди, аммо ҳақиқий муаммоларга тегмабди
Бугун, 22 апрелда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадни кескин камайишига йўл бермаслик масалалари муҳокама қилинган видеоселектор йиғилиши ўтказибди. У ўз нутқида коронавирус пандемияси сабабли дунёдаги миллионлаб корхона ва ташкилотлар ўз фаолиятини тўхтатгани 2 миллиард 700 миллион ишчига таъсир кўрсатгани, жаҳонда камбағал аҳоли сони қарийб 2 бараварга ёки 500 миллион кишига кўпайиш хавфи юзага келаётгани, мамлакатимизда ҳам карантин туфайли 196 мингта...
- 18:31Соғлиқни Cақлаш Вазирлиги коронавирус касаллиги туфайли 7-чи одам оламдан ўтганини билдирди
Шу йилнинг 14 апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи Г. оғир аҳволда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилиб, зудлик билан амалга оширилган лаборатор таҳлил натижасида унда коронавирус инфекцияси борлиги тасдиқланганди. 54 ёшли ушбу бемор (аёл) олдин ҳам гипертония ва қандли диабет ташхиси билан сурункали касалланиб келган. Ушбу касалликлари ҳисобига у 17 апрель куни вилоят юқумли касалликлари шифохонасининг реанимация бўлимига олинган. Мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ...
- 14:14Россияда ҳалок бўлган 17 нафар фуқаронинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди, уларнинг бирортаси ҳам коронавирус инфекциясига чалинмаган экан
Шу йилнинг 20 апрель куни Ташқи Меҳнат Миграцияси Агентлиги Россияда турли бахтсиз ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлган 17 нафар фуқароимизнинг жасади мамлакатимизга қайтариб келингани ҳақида хабар тарқатган экан, буни бугун бир қатор маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳам эълон қилдилар. Ҳалок бўлганларнинг жасади Россия-Қозоғистон-Ўзбекистон йўналиши бўйича автомобиль транспортида олиб келинибди. Бу ҳақда тарқатилган хабарларда “Фуқароларнинг жасадлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда Вазият...
- 13:52Навбатдаги ўзбекча масхарабозлик: Шу йил январь-февраль ойларида Ўзбекистонимиздан 1 млрд долларлик олтин экспорт қилинган экан, март ойида бир тийинлик ҳам экспорт қилинмабди!
2020 йил январь-февраль ойларида Ўзбекистон 1,005 млрд долларлик олтин экспорт қилганини Давлат Статистика Қўмитаси шу йил 21 мартда эълон қилган эди. Мана бугун 3 ойда, яъни январь-март ойларида айнан шунча олтин экспорт қилингани ҳам Давлат Статистика Қўмитаси тарафидан эълон қилинди. Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 2020 йил январь-февраль ойларида 1,005 млрд доллар, яъни умумий экспортнинг 38,2 фоизига тенг бўлган экан, бугун эълон қилинишича, январь-март ойларида ҳам олтин ...
- 03:23В Белом Доме заявили об улучшении ситуации с COVID-19 в ряде мегаполисов США
Координатор Белого Дома по борьбе с пандемией коронавируса Дебора Биркс заявила, что в ряде крупных мегаполисов Соединенных Штатов улучшается ситуации с COVID-19, передает РИА «Новости». Биркс уточнила, что речь идет о Нью-Йорке, Род-Айленде, Коннектикуте, Детройте, Новом Орлеане, Чикаго и Бостоне. Она добавила, что также зарегистрировано выравнивание ситуации в таких городах как Филадельфия, Нэшвилл, Балтимор, Атланта, Индианаполис, Сент-Луис. При этом, по словам Биркс, в столице...
- 01:25Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 21 апрел куни 632 поғона пастга тушиб, 23 минг 019 бўлди
Маълумки, юқорига зиг-загли чиқиш қилаётган Dow Jones индекси охирги 20 иш кунида шундай ўзгариб борди: 23 март - 18 минг 592 га эди, 24 март - 2113 поғона юқорига сакраб, 20 минг 705 бўлди, 25 март - 496 поғана юқорига сакраб, 21 минг 201 бўлди, 26 март - 1352 поғона юқорига сакраб, 22 минг 552 бўлди, 27 март - 915 поғона пастга тушиб, 21637 бўлди, 30 март - 690 поғона юқорига сакраб, 22327 бўлди, 31 март - 410 поғона пастга тушиб, 21917 бўлди, 1 апрел - 974 поғона пастга тушиб, 2094...
- 23:23Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 1678 га чиққанини эълон қилди
Вазирликнинг хабарида айтилишича, 2020 йил 21 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони 1678 га чиқибди. Хабарда айтилмаган бўлса ҳам эслатиш керакки, бугун бу касаллик туфайли оламдан ўтганлар сони 6 нафарга чиқди. Авваллари ҳам кўп марта такрорлаганимиздек, бу ва бу каби рақамларга ишонадиган аҳмоқлар бизда кўп эмас. Аммо, ҳозирча шу каби рақамлар билан ишлашга ва яшашга маҳкуммиз.
- 22:05Соғлиқни Cақлаш Вазирлиги коронавирус касаллиги туфайли оламдан ўтганлар сони Ўзбекистонда 6 нафарга чиққанини эълон қилди
Шу йилнинг 14 апрел куни Наманган шаҳрида яшовчи Ш. юрак ишемик касаллиги, гипертония иккинчи даражаси, атеросклеротик кардиосклероз, икки томонлама пневмония ва ўткир нафас етишмовчилиги ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган экан, тезлик билан унда коронавирус касаллиги ҳам борлиги аниқланибди. 73 яшар эркак бемор бугун оламдан ўтибди. Шундай қилиб, бу касаллик туфайли оламдан ўтганлар сони 6 нафарга чиқибди. Нима ҳам дердик, у кишини Оллоҳ ...
- 11:54Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев масхарабозликларини давом эттириб, “Қилган амалларни очиқлаш, таъкидлаш табиатим ва кўрган тарбиямга тўғри келмайди” дебди
Шавкат Мирзиё Ўзбекистон Президенти этиб гўёки сайлангандан кейин Тошкент шаҳар ҳокими қилиб қўйилган Жаҳонгир Ортиқхўжанинг масхарабозликлари ҳақида кўп марта аниқ фактлар билан хабарлар ёздик. Аммо, у охирги пайтда жим бўлиб қолган эди, энди оғзини очишга ҳаракат бошлабди. Бугун, 21 апрелда жорийдаги диктаторлик режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси бўлган ЎзА мухбири Муҳайё Тошқораева пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан суҳбат ўтказгани навбатдаги масхарабозлик бўлди. Мухби...