Кундалик хабарлар - 08 May 2020
- 20:22Шармандалик: АҚШ “Сардоба” сув омборидаги ҳалокатдан зарар кўрган оилаларга ёрдам сифатида 100 минг доллар пул ажратмоқдамиш
АҚШнинг Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) қошидаги Табиий Офатларда Ёрдам Кўрсатиш Бошқармаси “Сардоба” сув омборидаги ҳалокатдан зарар кўрганлар учун ёрдам сифатида 100 минг доллар ажратмоқда эмиш. Ҳа, бу хабар устидан Хаҳолаб Кулишга мажбурмиз, чунки АҚШда шунча пулга бир нечта ташландиқсифат уй сотиб олиш мумкин. Сардоба кўли атрофида эса зарар кўрган 100 мингга яқин оила бор. Нима ҳам дердик, “баттар бўлсин Ўзбекистоним” деб кулаверамиз. Биз кулаверамиз, аммо АҚШ ...
- 13:41Ўйиндан ташқари ҳолатдаги малика. Назарбоева нега Қозоғистон Сенати раислигидан кетказилгани ҳақида эксперт Аркадий Дубнов билан интервью ва “Ҳаракат”нинг фикри
2 май куни Қозоғистонда кутилмаган сиёсий воқелик содир бўлди. Мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев парламент юқори палатаси спикери Дариға Назарбоеванинг ваколатини тугатиш тўғрисида фармонни имзолади. Кўп ўтмай Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси Назарбоеванинг депутатлик ваколатларини тугатганини эълон қилди. Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич фарзанди Дариға Назарбоева расман мамлакатнинг иккинчи одами ҳисобланарди. Ўтган йил 20 март куни Қозоғистонда кўп нарса ўзгариб кетди. Назарб...
- 12:55Жуда қизиқ: Алишер Усмоновнинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ёзган хати ва 10 млн долларлик ёрдами ҳақида
ЎзА оммавий ахборот воситасида бугун эълон қилинган хатда айтилишича, ўзбек аслли россиялик миллиардер Алишер Усмонов хатини расман Шавкат Мирзиёга йўллаган бўлса ҳам, аслида бу хат ўзбек халқига ва “Ҳаракат” Агентлигига мўлжалланган. Чунки, айнан биз унинг ҳозир Ўзбекистонда эканлигига ва Ўзбекистонга кўп миллионлик ёрдам бераётганига шубҳа билдирган эдик. Бу хат кўрсатмоқдаки, Алишер Усмонов кечроқ бўлса ҳам 2 нарсани тан олгандек бўлмоқда. Биринчиси, у ҳозир Ўзбекистонда эканлиги, иккинчис...
- 02:40Михаил Саакашвили Украинада Ислоҳотлар бўйича Ижроия Қўмита раҳбари этиб тайинланди
Грузиянинг собиқ президенти, Одессанинг собиқ губернатори Михаил Саакашвили Украина президенти ҳузуридаги Миллий Ислоҳотлар Кенгаши таркибида ер олган Ислоҳотлар бўйича Ижроия Қўмита раҳбари этиб тайинланди. Украина Президенти Владимир Зеленский бу ҳақда кеча махсус фармон эълон қилди. Internet Invest Group холдинги, Imena.ua ва Mirohost интернет компаниялари президенти Александр Ольшанский Михаил Саакашвилининг ўринбосари бўлди. Эслатиш керакки, жорийдаги йилнинг 22 апрелида Украина Президент...
- 01:27Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 7 май куни 211 поғона юксалиб, 23 минг 876 бўлди
Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, 31 иш кунидан бери ҳар куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди. Мана ўша кузатувларимизнинг охирги 11 куни:: - 22 апрелда 451 поғона юқорига сакраб, 23 минг 470 га чиқди, - 23 апрелда бор-йўғи 40 по...
- 23:38Ўзбекча ҳақиқат: Соғлиқни Cақлаш Вазирлиги мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони 2298 га чиққанини хабар қилди
Вазирликнинг хабарига кўра, 2020 йил 7 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 2298 бўлибди. Мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиё ҳам шу гапларни тўғри келган жойда такрорламоқда. Тўғрисини айтсак, ёлғон гапириш оддий ҳолга айланмоқда. Эслатиш керакки, бизда биринчи коронавирус юқтириш 15 мартда гўёки бошланган эди. Мана, шу рақам 2298 га чиқибди. Ким бунга ишонади? Авваллари ҳам кўп марта такрорлаганимиздек, бу ва бу каби рақамларга ишонадиган аҳмоқлар ...
- 23:11Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Хитой подишоҳи Си Цзинпинга ҳам мурожаат қилиб, ёрдам, тўғрироғи инвестициялар сўрабди
Бугун, 7 май куни мамлакатимизнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари, ҳеч қандай таҳлилсиз, Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари – Шавкат Мирзиё ва Си Цзинпин - телефон орқали суҳбатлашганларини хабар қилдилар. Энг муҳими, хабарларга икки президент-диктаторнинг расмларини ҳам илова қилишибди. Ўзбекистоннинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари ёзишича, икки давлатнинг раҳбарлари коронавирус пандемияси хавфи остида олиб борилаётган курашни мадҳ этибдилар, Шавкат Мирзиё бизга Хитойдан келган шифокор...
- 22:06Шавкат Мирзиёнинг ташаббуси билан Ўзбекистон-Россия президентлари телефонда суҳбатлашибдилар
Ўзбекистон Президентининг расмий веб-сайтида Шавкат Мирзиё Россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефонда гаплашгани хабар қилинди, хабарга икки президентнинг расми илова қилинди. Ўзбекистон президентининг хабарида айтилишича, уларнинг суҳбати ҳар доимгидек самимий, очиқ ва дўстона руҳда ўтган эмиш. Аммо, русларнинг “Новости” Агентлиги суҳбат Шавкат Мирзиёнинг ташаббуси билан ўтказилганини алоҳида урғуланган. Умумий гаплардан иборат хабардан тушуниш мумкинки, давлат раҳбарлари ...
- 19:44Қозоғистонинг Туркистон вилоятида даҳшат, аммо Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг бу билан иши йўқ!
Қозоғистон оммавий ахборот воситаларида Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош Туркистон, аввалги номи Чимкент, вилоятидаги даҳшатли воқеалар ёритилмоқда. Бу хабарга қўйилаётган асосий расм – ўша воқеаларни кўрсатувчи расмлардан биттаси холос. У қозоқларнинг Казинформ агентлигига тегишли сайтлардан олинди. Ўзбекистон қўшнилари билан иши йўқлигини ҳамма кўриб турибди. Аммо, Қозоғистон Бош Вазир ўринбосари Роман Скляр бошчилигидаги делегация Сардоба сув омбори тўғонининг бузилиши ва кей...
- 17:44Хитойнинг ташқи савдо айланмаси 4 ойда 1,3 триллион долларга камайибди, Ўзбекистонда нима бўлмоқда?
Бу мамлакатнинг расмий идоралари, жумладан, Хитой Бош Божхона Бошқармаси жорий йилнинг ўтган тўрт ойи давомида мамлакатнинг амалга оширган ташқи савдо айланмаси ҳақида маъруза тайёрлангани ва у эълон қилингани билдирилди. Унда айтилишича, ушбу давр мобайнида ташқи савдо айланмаси 7,5 фоизга пасайган. Бу йиллик кўрсаткичда 1,3 триллион долларни ташкил этади. Ҳужжатда айтилишича, экспорт ҳажми 9 фоизгача пасайган бўлса, импорт ҳажми 5,9 фоиз пастга тушган. Бутун дунёда коронавирус пандемияси...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения Читать дальше...Ардзинов Михаил
Добавить сведения Читать дальше...