Кундалик хабарлар - 04 July 2022

  • 14:22Новости от Бахрома Хамроева: Новости от Бахрома из Лефортово!

    Пишет, что направляют в стационар ФГБУ "НМИЦ психиатрии и наркологии им. В.П. Сербского". Возможно продление ареста 21 июля совпадет с его нахождением в стационаре, пишет он.Огромную благодарность передает Пулату Ахунову и всей инициативной группе журналистов и правозащитников стран Запада и ЕС за поддержку и обращение в его защиту. Следователь известил Бахрома об их обращениях. Также привет и благодарность всему Мемориалу передал сегодня мой Бахром! * * * * * Письмо от жены Баxрома Хамроева ...

03 July 2022
02 July 2022
  • 22:48Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё “Таклифлардан келиб чиқиб Конституция лойиҳаси ўзгаради ва такомилига етказилади” демабди, фақат ваъдалар берибди, холос!

    Президент Шавкат Мирзиё Қорақалпоғистоннинг Нукусдаги намойиши ҳақида бугун гапираркан, шундай дебди: “Халқимиз ҳукмига ҳавола этилган мазкур Конституциявий қонун лойиҳаси ҳали қабул қилинмаган, умумхалқ муҳокамасига қўйилган, холос. Яна бир бор таъкидлайман: фуқароларимизнинг хоҳиш-иродаси, таклиф ва фикрларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу лойиҳа ўзгаради ва такомилига етказилади”. У шундай сўзлар ҳам айтибди: “Азиз ватандошлар! Ҳурматли Қорақалпоғистон халқи! Маълумки, шу ку...

  • 14:45Юсуф Жума: ШЕЪР - КИШИНИНГ ИШИ ЭМАС - ИНОЯТ….

    Элимни соғиндим - яхшими, ёмон, Эси бору йўқларимни соғиндим. Чўлда ўсган саксовулдай оташ жон, Боболардан юқларимни соғиндим. Содда-содда йигитлари ялангтўш, Дастурхони - кўнгли очиқ, меҳри жўш, Дарвозаси юрагидай очиқ - бўш, Интиқ кўзи тўқларимни соғиндим. Қоракўлда бир сулувнинг камони - Ёй қошлари, чексиз узун пайкони - АҚШгача етиб келди мижгони - Жонни тешган ўқларимни соғиндим. Элнинг мингдан бири - туркдир - ўғиздир, Сотқини - тўққиз юз тўқсон тўққиздир, Ётлар ичра ожиз қолган улусди...

01 July 2022
  • 21:50Нукусдаги ноқонуний митинг ҳақида: Жамоат тартиби тикланиб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

    Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Нукус Шаҳридаги фуқароларнинг ноқонуний намойишлари юзасидан маълумот берди. "Жорий йилнинг 1 июл куни соат тахминан 15.00 лардан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида айрим фуқаролар, республикамизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилишлари оқибатида, кутилмаганда кўча юришларини ташкил қилиб, Нукуснинг Марказий деҳқон бозорида тўпланиб, намойишлар уюштиришган. Мазкур ҳолат юзасидан, жамоат тартибини...

  • 17:18Жорийдаги йилнинг июнь ойида инфляция 0,9 фоизгача тезлашибди. Кўрамиз, буёғи нима бўлади?

    Июнь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,9 фоизга ошибди. Бу ҳақда Давлат Статистика Қўмитаси маълумот берибди. Давлат Статистика Қўмитаси хабарига кўра, 2022 йилнинг июнь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,9 фоизга ошибди. Қайд этилишича, йиллик ўсишда истеъмол нархлари индексининг ўсиш даражаси 12,2 фоизга етиб келибди. 2022 йилнинг июнь ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, келаётган ойнинг давомида ...

30 June 2022
  • 22:25Ҳонгконгда Гулнора Каримовага алоқадор пентҳаус 68,4 млн долларга сотилибди

    Гулнора Каримовага алоқадор экани тахмин қилинаётган Ҳонгконгдаги ҳашаматли пентҳаус у қамоқда бўлган пайтда 68,4 миллион долларга, 285 фоизлик фойда билан қайта сотилгани айтилмоқда. Криминолог буни “клептократиянинг одил суддан қочиб қутулиши билан боғлиқ дунёдаги энг машҳур кейс” деб таърифламоқда. 2008 йилнинг сентябр ойида Гулнора Каримовага тегишли бўлгани айтиладиган Zeromax компанияси Ҳонгконгнинг энг жозибали ва қиммат ҳудуди бўлмиш Ковлун марказида жойлашган Тhe Arch мажму...

  • 17:24Жуда қизиқ: Адлия Вазири Русланбек Давлетов “Энди ҳеч ким осонликча бировнинг уйини “снос” қила олмайди!” – деб ёлғон гаплар ёзибди! Шавкат Мирзиё нима дейди?

    Ўзбекистон Адлия Вазири Русланбек Давлетовнинг маълум қилишича, компенсация бериладиган уй-жойлар кўлами кенгайтирилди – энди агар аҳоли пункти ичида жойлашган, лекин “кадастри бўлмаган” уйлар бузилса ҳам, агар ушбу ер бўйича 15 йилдан ортиқ солиқлар тўлаб келинган бўлса компенсация тўланар эмиш. Русланбек Давлетов Facebook’даги саҳифасида уй-жой бўйича конституциявий кафолатнинг ҳуқуқий асосини миридан сиригача белгилаб берадиган “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун о...

  • 15:34Тошкент хорижликлар учун дунёдаги энг арзон шаҳарлар рейтинги рўйхатига кирибди, дунё бўйича 251-чи ўриндамиз!

    Тошкент хорижликлар учун дунёдаги энг арзон шаҳарлар рейтинги рўйхатига кирибди, дунё бўйича 251-чи ўриндамиз! Маълумки, Ҳонгконг чет элликлар учун энг қиммат шаҳар ҳисобланади. У мамлакатда ҳамма нарса шундай юқори нархда экан. Тошкент, Душанбе ва Бишкек хорижликлар яшаши учун дунёдаги энг арзон шаҳарлар рўйхатидан жой олибди. Маълумотлар Cost of Living City Ranking сайтида келтирилган. Ҳаммаси бўлиб рўйхатда 227 та шаҳар мавжуд бўлиб, ҳисоблаш энг қимматидан энг арзонига қадар амалга оширил...

29 June 2022
  • 21:21Украина Президенти Владимир Зеленский: “Ёки Украинага кечиктириб бўлмас ёрдам, ёки Россия билан кечиктирилган уруш”.

    НАТО умумий хавфсизлик маконида Украина учун жой топиши керак, акс ҳолда Шимолий Атлантика алянсини Россия билан қарама-қаршилик кутади. Бу ҳақда Мадриддаги НАТО саммитида видеоалоқа орқали иштирок этган украинлар президенти Володимир Зеленский айтиб ўтибди. “Ёки Украинага ғалаба учун етарли даражадаги шошилинч ёрдам, ёки сиз ва Россия ўртасидаги кечиктирилган уруш”, - дебди Украина Президенти Владимир Зеленский “Украинская правда” газетасининг бугунги сонида. Унинг сўз...