Кундалик хабарлар - 01 August 2021

  • 16:48Сайтимиз телеканалида Chotki Tv: Шунақасини эшитганмисиз?

    Бундай телеканал борлигини яқингача эшитмаган эканмиз. Мана энди эшитиб олдик. Ҳамма истаганларни шу телеканал билан танишишга чақирамиз. Мана бу телеканалнинг реклама телефони - +99898.... Бу телеканални кўрганлар, бизга ўз фикрларини ёзиб юборсинлар.

  • 01:14Афғонистонда ҳокимиятни "Толибон" эгаллаб олса, ҳатто Европа Иттифоқи ҳам уни тан олмаслигини билдирди

    “Толибон” Афғонистонда ҳокимиятни ҳарбий йўл билан эгаллаган тақдирда Евроиттифоқ янги ҳукуматни тан олмайди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг минтақа бўйича махсус вакили Томас Никлассон эълон қилди. - Агар "Толибон" ҳокимиятни ҳарбий йўл билан эгаллайдиган бўлса, у на ЕИ, на минтақадаги кўплаб давлатлар томонидан тан олинади, - дебди у. Томас Никлассоннинг сўзларига кўра, воқеалар ана шундай тарзда ривожланадиган бўлса, Евроиттифоқ Афғонистонга ёрдам беришни ҳам тўхтатади. У шунингдек, ҳо...

31 July 2021
  • 21:41Адлия Вазирига кўра, иш берувчи эмланмаган ходимини ишдан бўшатиш эмас, ишдан четлатиши мумкинмиш. “Ҳаракат”: Бу ҳам катта масхарабозлик-ку!

    Адлия Вазири Русланбек Давлетов мажбурий эмлашни назарда тутувчи қонун юзасидан шарҳ берибди ва кейин шу қонун бугун, яъни 31 июл куни Сенат ялпи мажлисида маъқулланибди. Мажлисда қатнашган Русланбек Давлетовнинг изоҳлашича, эпидемия тарқалган шароитда давлат тавсиясига кўра эмланмаслик фуқароларга нисбатан жавобгарликни келтириб чиқармайди. Фуқаро вакцина олишни рад этса, ҳеч ким уни мажбурлаб, тиббиёт муассасасига олиб боролмайди, бунақа нарса умуман кўзда тутилмаган. Эмланмаслик нималар...

  • 15:09Cенатор Наримон Умаров Экология Қўмитаси ҳисоботини танқид қилиб, “Эски гап, эски тоғора” дейишгача борибди. Шавкат Мирзиё қаерда?

    Сенат ялпи мажлисида Сенатор Наримон Умаров Экология Қўмитаси ҳисоботидан қониқмаганини айтиб, кўзга кўринарли иш олиб борилмаганини танқид қилибди. Ялпи мажлисда Сенатор Наримон Умаров қўмита ҳисоботидан қониқмаганини, мораторий даври тугашига оз муддат қолгани, лекин кўзга кўринарли иш олиб борилмаганини танқид қилибди. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат томонидан қўмитага етарлича ваколатлар берилган бўлса-да, бундан тўғри фойдаланилмаган. Мана шу Сенатор Наримон Умаровнинг бугун айтган гапл...

  • 13:25Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг навбатдаги МАСХАРАБОЗЛИГИ: Ўзбекистонда илк марта кунлик коронавирус ва пневмония ҳолатлари гўёки ўсмоқда, оламдан ўтганлар сони 8 нафар бўлибди

    Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус бўйича яна антирекорд қайд этилгани, сўнгги бир кунда 924 кишида коронавирус, 559 кишида пневмония қайд этилгани, 8 бемор оламдан ўтгани тўғрисида хабар берибди. Хуллас, 2021 йил 30 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 924 нафарни, 559 нафар кишида пневмония аниқлангани, 8 киши оламдан ўтганини хабар қилибди. Вазирликнинг масхарабозлиги шундаки, бу рақамларга биронта одам ишонмайди. Ишониши ҳам мумк...

  • 09:00Туркияда бўлаётган воқеаларнинг биздагидан фарқи йўқ

    Кеча Туркияда бўлган воқеаларнинг бу ҳақдаги хабарлари ўзимиздаги хабарларни эслатади. Қаранг, Туркияда кеча катта шаҳарларнинг атрофида катта ёнғинлар бўлаётгани эслатилмоқда. Ваҳолангки, Туркиянинг тўла исломчилари қўлида бўлган Коня вилоятида бўлаётган воқеалар айнан шуларнинг исботидир. Хабарларда айтилишича, кеча Коня вилоятида катта ёнғинлар бўлибди. Энг қизиғи, айнан шу вилоят ичида энг катта ёнғинлар бўлган. Энг қизиғи, айнан шу вилоятда ҳеч қандай ўт ўчириш самолётлари бўлмабди. Мана с...

  • 03:37В Telegram появились новые функции

    В Telegram появились новые функции, сообщается на сайте мессенджера. Теперь, находясь в режиме видеоконференции, до 30 участников могут одновременно транслировать видео с камеры или изображение с экрана. Кроме того, видеоконференции начали поддерживать до 1000 зрителей - благодаря этому через Telegram можно смотреть трансляции лекций, концертов и других массовых мероприятий. «Видеосообщения позволяют быстро поделиться с друзьями тем, что происходит вокруг, не сохраняя в телефоне лишних вид...

  • 01:02Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қароргоҳига ҳужум қилинди, 1 афғон полициячиси ҳалок бўлди, яна бир нечтаси яраланди

    Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида БМТ қароргоҳига ҳужум қилингани, натижада бир афғон полициячиси ҳалок бўлиб, яна бир нечатаси яралангани - БМТнинг Афғонистонга кўмак кўрсатиш миссияси тарафидан эълон қилинди. БМТ қароргоҳи гранатомёт ва артиллерия зарбасига учрагани, ходимлардан бирортасига шикаст етмагани ҳам кутилмаган воқеа бўлибди. Миссия раҳбари Дебора Лайонс шундай дебди: “БМТ қароргоҳига ҳужум қилиниши афсусланарли ҳолатдир ва биз уни қатъиян қоралаймиз. Бизнинг ўйлар ҳалок бўлган зо...

30 July 2021
  • 22:42Беҳзод Ҳамроев: “Озиқ-овқат бўйича стратегия ишлаб чиқиш узоқ вақт талаб қилади”. “Ҳаракат”: Хўш, биз нима деймиз!

    Апрел ойида Марказий Банк озиқ-овқат муаммосини ҳал қилишга қаратилган миллий стратегия ишлаб чиқилиши, шу асосда озиқ-овқат нархлари ошиб кетмаслигининг олдини олиш чоралари кўрилишини маълум қилган, Марказий Банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроевга кўра эса, бу стратегия қачон ишлаб чиқилиши номаълум эмиш. Ўша апрель ойидаги анжуманида Марказий Банк раиси Мамаризо Нурмуродов Ўзбекистонда озиқ-овқат нархлари барқарорлигини таъминлаш борасида ягона давлат стратегияси ишлаб чиқилаётгани борасида...

  • 19:22АҚШ америкалик ҳарбийлар билан ишлаган афғонистонликларни эвакуация қилишни бошлади

    "Толибон" жангариларидан хавфсираётган собиқ таржимонлар ва бошқа ходимлар бугун АҚШга олиб келинди. Бу ҳақда Associated Press (AP) агентлиги хабар тарқатди. Шундай қилиб, Америка армияси билан ҳамкорлик қилган маҳаллий аҳолини Афғонистондан эвакуация қилиш бошланди. Бу гаплар эса, АҚШ президенти Жо Байденнинг баёнотидан олинди: "Бугун муҳим босқич: биз сўнгги 20 йил давомида Афғонистонда америкалик ҳарбийлар ва дипломатлар билан елкама-елка ишлаган минглаб афғонларга берган ваъдамизни бажариш...