Кундалик хабарлар - 01 August 2016
23:09Ўзбекларга ва ўзбекбошига хушхабар: Россиядан Ўзбекистонга қайтаётган муҳожирлар сони камайди
Ўрисларнинг “Новости” агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг Россиядан ватанига қайтиши ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада пасайган. Агентликка кўра, Россияда юзага келган иқтисодий инқироз оқибатларига кўника олмаганлар деярли қайтиб бўлишган. Бу йил Россиядаги вазият ўнгланмай қолаётганига қарамай, меҳнат муҳожирларининг Россиядан Ўзбекистонга оммавий қайтиши кутилмаяпти, дейди агентлик. Stat.uz веб нашри маълумотларига кўра, шу йилнинг биринчи ...
21:28Ўзбекистонда 400 дан ортиқ фотоэлектр станцияси қурилади
Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизматига кўра, мамлакатимизда 2016 йилнинг охирига қадар 400 дан ортиқ қуёш фотоэлектр станциясини ўрнатиш режалаштирилган. Қўмита ҳузуридаги «Эко-Энергия» илмий инновациялар маркази 2016 йилнинг биринчи ярим йилидаёқ 197 та қуёш фотоэлектр станциясини ўрнатиб улгурди. “Йил охирига қадар нефть-газ ва кимё соҳаларининг ташкилотлари, мактаб таълими ва тиббий муассасалар, меҳрибонлик уйлари, қариялар учун интернат уйлар ҳамда фермер хўж...
- 20:37Даҳшат: Тулада ўзбек муҳожири ўзини осиб ўлдирди
“Озодлик” радиосининг Россиядаги мухбирлари Тула вилоятидаги хорижликларни вақтинчалик сақлаш маркази камерасида 30 яшар ўзбекистонлик муҳожир Жўрабек Бобомуродов ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар қилди. Тўрт ойдан буён Ўзбекистонга депортация қилинишини кутган ҳамюртимиз марказдаги оғир шароит ва унга тиббий ёрдам кўрсатилмаётганига чидай олмаган. Тула Тергов қўмитаси расмийларига кўра, сурхондарёлик 30 ёшли ногирон Жўрабек Бобомуродов Климовск тумани, Новий посёлкасидаги Хориж ватандошла...
20:09АҚШ долларининг расмий қиймати ҳам, “қора бозор”дагиси ҳам ошди
Ўзбекистон Марказий Банки 2016 йил 2 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2969 сўм 43 тийин этиб белгиланди. Бу 26 июлдаги курсга нисбатан 5 сўм 40 тийинга кўп. “Қора бозор”да эса АҚШ долларининг қиймати 6350 сўмга кўтарилди. Ана шу миқдорда фуқаролардан валюта сотиб олаётган саррофлар ...
- 19:46Президент Ислом Карим қароргоҳидаги фоҳишахона устидан маҳкама бошланди
Ўзбекистон президенти девони Ишлар бошқармаси тасарруфидаги “Туркистон” (собиқ “Шелковичная”) резиденцияси ходимлари устидан Тошкент шаҳар судида маҳкама очилди. Журналист Шароф Убайдуллаевга кўра, президент девони ҳузуридаги меҳмонхона маъмурияти жиноят қонунчилигининг қўшмачилик ва ғайриқонуний даромадларни легаллаштириш эпизодларида айбланишмоқда. Аввал хабар берганимиздек, мазкур меҳмонхона исловотхонага айлантирилган бўлиб, МХХнинг шу йил мартидаги рейдлари давомида 30 дан ортиқ давлат...
19:18Инглизча масхарабозлик: Англияда мусулмон эркакларни аёлларга нисбатан хушмуомалали бўлишга ўргатмоқчилар
Daily Telegraph газетасига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, бу мамлакат парламентининг қочқинлар масаласи билан шуғулланадиган қўмитаси раиси Тангэм Деббонэйр аёлларга нисабатан сексуал зўравонликларнинг олдини олиш мақсадида Ўрта Шарқдан келаётган муҳожир эркакларни, яъни мусулмон эркакларни аёлларга нисбатан хушмуомалалик ва мулойимликка ўргатиш кералиги ҳақида таклиф билан чиқибди. Бу аёлнинг масхарабозлиги шундан иборатки, у на мусулмонларни, на Ислом динини билмасдан, айнан Ислом ...
18:11Туркманистон Афғонистон орқали Тожикистонга борадиган темир йўли лойиҳасидан чиқмоқчими? Ўзбекистон қаерда?
2013 йили Тожикистон, Афғонистон ва Туркманистон президентлари бу уч мамлакатни бирлаштирувчи темир йўли қуриш ҳақида меморандум имзолаганларини ҳақида “Ҳаракат” ҳам хабар берган ва бу масалада ҳам Ислом Карим режими остидаги Ўзбекистон яккамоховлик йўлини танлагани, қўшнилар билан алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида ҳеч нарса қилмаётганини урғулаганди. Мана йиллар ўтди. Бу лойиҳани амалга ошириш учун нималар қилинди? Тожикистондаги мустақил Asis-Plus агентлиги бугун бу хусусда “Туркменистон т...
16:44“Ҳаракат” яна ҳақ чиқмоқда: Путин ва командасининг мақтанишларига қарамасдан, Россия иқтисодининг чўкиши давом этмоқда
Россия Қримни ва феълан Донбассни босиб олганидан кейин Ғарб давлатлари Россияга қарши 2014 йил ёз ойларида киритган санкциялар ва ундан кейин нефтнинг нархи тушиб кетиши натижасида бу мамлакатнинг иқтисоди оғир аҳволда қолгани ҳаммага маълум. Аммо, айниқса, 2016 йилда Россия Президенти Владимир Путин ва унинг одамлари рецессия битгани, иқтисоднинг тушиши тубига етгани ва энди кўтарилишга бошлагани ҳақида гапиришга бошладилар. Ўзбек аслли Россия миллиардери Алишер Усмонов эгаси бўлган gazeta...
15:52ИШИД мусулмонларни ўрисларга қарши жиҳодга чақирибди, аслида ўрисларнинг мусулмонларга қарши “жиҳодини” кутиш керак
Россия давлатининг расмий “Новости” Агентлиги америкаликларнинг Reuters Агентлигига асосланиб хабар беришича, ИШИД Youtube орқали тарқатилган видео-лавҳада ўз қардошларини Россияга қарши жоҳид бошлашга чақирибди. Ўз-ўзидан маълумки, ИШИД ўз қардошлари деб россиялик мусулмонларни назарда тутмоқда. Reuters Агентлигининг бу ҳақдаги хабарини кеча кўриб, унга ортиқча эътибор ҳам бермаган эдик, дейди мухбиримиз. Аммо, бугун бу хабарни ўрисларнинг расмий давлат агентлиги Reuters Агентлигаг...
08:47Германияда ўтказилган туркларнинг митингида Ражаб Эрдўғон билан видео-конференцияга рухсат берилмади, ЕИ-Туркия алоқалари ёмонлашиб бормоқда
Кеча Германиянинг Келн шаҳрида Европанинг бошқа мамлакатларидан ҳам келган турклар иштирокидa ўн минлаб кишилик “Исёнга қарши демократия” митинги ўтказилгани ҳақида Туркия ахборот воситалари хабар қилдилар. Митингнинг мақсади – 15-16 июль кунлари Туркияда юз берган давлат тўнтаришига уринишни қоралаш ва мавжуд ҳукуматни қўллаб-қувватлаш ниятини намойиш қилиш бўлган. Германияда турли манбаларга кўра, 2-2,5 миллион турк яшашини, қўшни мамлакатларда ҳам турклар етарлича борлигини ҳисобга олсак, бун...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Каримов Анваржон
Добавить сведенияЧитать дальше...
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведенияЧитать дальше...