Кундалик хабарлар - 16 September 2016

  • 19:15Ўзбекистонлик теннис ҳакамлари соҳадан бутунлай ҳайдалди

    Халқаро теннис федерацияси (ITF) ўзбекистонлик ҳакамлар Шерзод Ҳасанов ва Архип Молотягинни соҳадан бир умрга дисквалификация қилди. Ташкилотнинг иддаосича, ҳакамларимиз баҳсларда учинчи томоннинг манфаати учун ишлаган. “Ҳакамлар "Фьючерс" турниридаги мусобақаларда учинчи томоннинг букмекерлик муассасаларида пул тикиб ғолиб бўлишига ёрдамлашиш мақсадида ҳисобга ўзгартириш киритишни атайлаб тўхтатиб туришган ва мобил телефонлари орқали турли сохтакорликларни амалга оширишган. Ҳакамларнинг четл...

  • 18:47Ҳозирча Ўзбекистон президентлигига икки номзод номи аниқ бўлди – Шавкат Мирзиё ва Сарвар Отамурод

    Ўзбекистон Тадбиркорлар ва Ишбилармондар Ҳаракати - Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси ҳозир президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёни, "Миллий Тикланиш" Демократик Партияси эса, ўз лидери Сарвар Отамуродни (расмда) президентликка номзод қилиб кўрсатди. Улар шу йилнинг 30 сентябрь куни Марказий Сайлов Комиссияси томонидан расмийлаштирилса керак. Шавкат Мирзиё ҳақида интернет тармоғида маълумотлар етарли, дейди мухбиримиз. Аммо иккинчи номзод Сарвар Отамуродга келсак, 43 яшар бу одам...

  • 17:24Меркель назвала критической ситуацию в ЕС

    Канцлер Германии Ангела Меркель заявила, что Европейский союз находится в критической ситуации, и его проблемы не могут быть решены по итогам одной встречи, передает Reuters. Об этом она сказала по приезде на саммит ЕС в Братиславе, направленный на поиск пути развития по решению Великобритании выйти из Евросоюза. «Смысл в том, чтобы не просто ожидать решения европейских проблем по итогам одного саммита, ведь мы находимся в критической ситуации, но скорее в том, чтобы показать своими действия...

  • 16:46Путин Бишкекга ҳали етиб келмагани сабабли МДҲ саммити бошланмади, ташқи ишлар вазирларининг Кенгаши бўлиб ўтди

    Қирғизларнинг расмий Кабар давлат агентлиги биттагина жумла билан МДҲга кирувчи давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари Кенгаши Қирғизистон вазири Эрлан Абдилдаев раислигида бугун бўлиб ўтганини хабар қилди. Мажлисда қандай масалалар кўрилгани айтилмаган ҳам. Фақатгина қатнашувчилар рўйхати берилган. Булар - вазирлар Эрлан Абдилдаев (Қирғизистон), Сергей Лавров Россия), Ерлан Идрисов (Қозоғистон), Абдулазиз Комилов (Ўзбекистон), Сироджидин Аслов (Тожикистон), Владимир Макей (Белорусия), Эдвард Налба...

  • 16:39Покистонда яна мачитда теракт, 16 киши ҳалок бўлди

    Reuters Агентлиги ҳозиргина тарқатган хабарда айтилишича, Покистоннинг шимолий-ғарбида, Афғонистон билан чегараларига яқин Пайихон қишлоғидаги мачитда ўлимчи террорист “Оллоҳи Акбар!” деб бақириб туриб, ўзини портлатган. Камида 16 киши ўлиб, 20 дан кўп одам ярадор бўлган. Покистонда Қурбон байрами куни ҳам бир жомеда байрам номози пайтида ўлимчи террорист ўзини портлатиб 8 кишини ярадор қилган экан. Террористлар уч киши бўлиб, уларнинг иккитасини полиция жомега кираверишда, кўриниш...

  • 10:27Қирғизистон Президенти Атамбаев ўзбек Қодиржон Ботировнинг мамлакатдан қочишида вақтли ҳукуматнинг ролини ўрганишни талаб қилмоқда

    Қирғизистон Президентининг идорасига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Президент Алмазбек Атамбаев мамлакат Бош прокуратурасига ўзбек аслли миллионер Қодиржон Ботировнинг 2010 йилдаги қонли воқеалардан кейин Қирғизистондан қочишида ўша пайтдаги вақтли ҳукумат аъзоларининг қандай роли бўлганини ўрганиш учун махсус комиссия тузиш ҳақида топшириқ берибди. “Ҳаракат” Агентлигининг ўша қонли воқеалар давридаги хабарларидан маълумки, Қодиржон Ботиров  (расмда) ўша кунларда шах...

  • 09:06Ўзбекистонда маиший тўловлар миқдори ошади

    Шу йилнинг 1 октябридан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси нархи 5 фоизга, газ нархи 9 фоизга қимматлайди. Шунингдек, иссиқ ва совуқ сув тарифлари, чиқинди учун тўловлар миқдори ҳам ошади. Бу ҳақда расмийлар аҳолини куни кеча огоҳлантирди. Хабарда айтилишича, янги тарифлар сешанба куни Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган. 1 октябрдан бошлаб 1 киловат соат электр энергияси нархи 191 сўм бўлади. Ҳозирги нарх эса 182 сўм. Электроплиткалар билан жиҳозланган хонадонлар учун эса э...

15 September 2016
  • 23:32Қизиқ: Рустам Азим Россияга ўзбек деҳқони манфаатини кўзловчи таклиф билан чиқибди

    Россия Қишлоқ хўжалик вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азим Россияга божхона хизмати ва Россельхознадзор тизими бўйича маҳсулотларни енгиллатилган божхона ҳамда фитосанитария текширувидан ўтказиш, яъни “яшил йўлак” ташкил этиш юзасидан келишув имзолаш таклифи билан чиқди. Россия қишлоқ хўжалик вазири Александр Ткачев билан бўлган учрашувда қилинган бундай таклиф Ўзбекистон ҳукуматидан ташқари далада ҳосили сувтекин ўзбек деҳқони учун ҳам ...

  • 21:27Ўзбекистонда 14 та сайлов округи тузилди

    Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов Комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси Мирзоулуғбек Абдусалом олиб борди ва мамлакатда президентлик сайловлари учун 14 та сайлов округи ташкил этилганини таъкидлади. Маълумки, Ўзбекистонда президентликка номзодларни кўрсатиш 30 сентябрдан бошланади Мажлисда Ўзбекистон Республикаси президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури асосида пухта ҳозирлик кўрилаётгани гапирилган. “Сайлов округла...

  • 20:14Бош дипломатимиз Абдулазиз Комил МДҲ саммити олдидан Қирзизистон президенти Алмазбек Атамбай билан учрашди, Шавкат Мирзиё саммитга бормайдими?

    Қирғизистон президентининг матбуот хизмати маълум қилишича, президент Алмазбек Атамбай ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил билан учрашувда мамлакатлар ўртасидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишга тайёр эканлигини айтди. Абдулазиз Комил жума куни бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари cаммитидан кейин ўтказиладиган МДҲга кирувчи давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Бишкекка борган. Қирғизларнинг хабарида Абдулазиз Комил Қирғизистон президентига Шавкат Мирзиёнинг ...