Кундалик хабарлар - 05 October 2016
20:25Пойтахтнинг Сирғали туманида ер усти метро қурилиши бошланади
Тошкент метрополитенининг ”Олмазор” метро бекатидан Сирғали туманининг “Спутник” мавзесигача борадиган ер усти метро йўли қурилиши бошланади ва 4 йил давом этади. Бу ҳақда Сирғали туман ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев хабар берди. Ҳокимга кўра, бу борада шу йилнинг 25 сентябрида туманга келган Ўзбекистон Президенти в. б. Шавкат Мирзиё топшириқ берган. Фурқат Мақсудхўжаевнинг айтишича, янги йўналиш узунлиги 8 км ни ташкил этиб, унда олтита бекат бўлади. Тармоқнинг 6 километри ...
19:43Россия Давлат Думасининг янги сайланган таркиби иш бошлади, унинг янги спикери – Путиннинг югурдаги Вячеслав Володин
Россия парламенти – Федерал Мажлисининг қуйи палатаси бўлган Давлат Думасининг 18 сентябрда сайланган янги таркиби бугун ўз ишини бошлади. Очилиш Президент Путиннинг нутқи билан бошланди. Унинг умумий гаплардан иборат нутқида эслатишга арзийдиган биронта нарса ҳам йўқ. Шундан кейин Давлат Думаси ўзига спикер, яъни раҳбар сайлади. Янги спикер Вячеслав Володин (расмда) кўп йиллардан бери Давлат Думасида, Россия ҳукуматида, Путиннинг “Бирлашган Россия” Партиясида юксак лавозимларда ва кейинги 5 ...
- 14:38Марказий Сайлов Комиссияси хорижда 44 та сайлов участкаси тузмоқчи
Бугун Ўзбекистон Репсубликаси Марказий Сайлов Комиссияси мамлакатнинг чет давлатлардаги элчихоналари қошида президент сайловини ўтказиш учун 44 та сайлов участкаси ташкил этиш хусусида қарор қабул қилди. Маълум бўлишича, хориждаги сайлов участкалари 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктирилган. Марказий Сайлов Комиссиясининг бир кун аввалги мажлисида сиёсий партияларнинг имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш бўйича ишчи гуруҳлари тузиш ҳақида ҳам қарор қабул қилинибди. Шунингдек, о...
- 08:39Ўзбекистон делегацияси Брюсселга кетди
Мамлакат Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил етакчилигидаги расмий делегациямиз “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” учрашуви ва Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш учун Брюсселда учиб кетган. Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, 4-5 октябрь куни Бельгия пойтахтида ўтажак учрашувда Марказий Осиёдаги беш давлат дипломатлари ҳамда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати маҳкамаси расмийлари иштирок этишади. Анжуман кун тартиби...
- 07:27Дастлабки 10 кунда Шавкат Мирзиёга 3 мингдан ортиқ фуқаро арз қилибди. “Ҳаракат” ҳам қилса, нима бўларкин?
Маҳаллий матбуот хабарига кўра, Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажараётган Шавкат Мирзиёнинг онлайн-қабулхонаси дастлабки 10 кун муддатда уч мингдан зиёд фуқаронинг мурожаатлари қабул қилинибди. Қабулхона ахборот хизматининг Facebook ижтимоий тармоғидаги хабарда унинг фаолият бошлаганига атиги 10 кун бўлгани айтилади. “Қабулхонага 3 мингдан зиёд мурожаат бўлди. Кўплаб фуқароларнинг муаммолари бир-икки кун ичида ҳал этилди”, - дейилади маълумотда. Солиштириш учун айтиш кер...
07:14АҚШ қочқинларни қабул қилишни орттирмоқда, Европа камайтирмоқчи
АҚШ Давлат Департаментининг кеча тарқатган хабарига кўра, ўтган йилнинг сентябрь ойидан бу йилнинг сентябригача АҚШ 79 давлатдан тахминан 85 минг қочқинни қабул қилибди. Ўтган 7 йилда АҚШ йилига 70 мингдан қочқинга ўз қучоғини очган экан. Time нашри Президент Обамага асосланиб хабар қилишича, келаётган фискал йилда, яъни шу йилнинг октябрь ойидан келаётган йилнинг октябригача, АҚШ 110 минг қочқинни қабул қилиш ниятида. Демак, аввалги фискал йилга нисбатан АҚШда қабул қилинадиган қочинлар сони...
- 06:40Қизиқ: Самарқандда қурол-яроғ яширилган ўра топилибди. Унинг эгасига “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони берилиши керак!
Sputniknews-uz.com электрон нашрининг хабарига кўра, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги Пўлат Дарғом маҳалласида қуроллар яшириб қўйилган ўрани аниқлашибди. Тергов маълумотларига қараганда, ўра 1996 йилда Каттақўрғон шаҳар артиллерия бригадасида хизмат қилган собиқ ҳарбий ва унинг қариндоши томонидан қазилган. Ўранинг чуқурлиги бир метр бўлиб, унинг тепаси ғилдиракли вагон билан тўсиб қўйилган. "Ўрадан қурол мойи билан мойланган, ўраб қўйилган жанго...
01:22Ургутликлар вақтинча президент Шавкат Мирзиёни кутишмоқда
Ҳозирча вақтинча президент деб аталаётган бўлса ҳам, умрбод бўлиши аниқлашиб бораётган Бош вазир Шавкат Мирзиёев бугун Самарқанд вилоятининг Ургут туманига сафар қилади. Унинг сафари олдидан тумандаги турар жой биноларининг томлари қирмизи рангга бўялиб, йўл четларига гуллар экилди. Йўлларга янги асфальт босилди. Ургут туманида яшовчи “Бирлик” фаоли Саидкарим Набиевга кўра, вақтинча президент Шавкат Мирзиёевнинг келиши муносабати билан чегара пунктларида аҳолига иккита йирик бозор қуриб, фойлда...
23:09Ўзбекистонга Жаҳон Банки делегацияси келди
Бугун, 4 октябрда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида Жан-Питер Олтерс бошчилигидаги Жаҳон Банки делегацияси музокаралар ўтказган. Музокараларда Жаҳон Банкининг 2016-2020 йилларда Ўзбекистон билан шериклик стратегияси доирасидаги “Иш ўринларини кўпайтириш ва замонавий иқтисодиёт талаби асосида малакани яхшилаш” лойиҳаси мазмуни, қамраб олиш миқёси ва концепцияси юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказишдан иборат бўлибди. Меҳнат вазири Азиз Абдуҳаким меҳмонларга Ўзбекистондаги меҳнат бозорини...
06:09Туркча масхарабозлик: Фатхулла-гуленчи деб топилган 12 мингдан кўп полиция ходими вазифасидан четлатилди. Буёғи нима бўлади? “Ҳаракат” айтаётгандек бўлади!
Турклар ишдан расман ҳайдалмаса ҳам, хизмат вазифасидан узоқлаштирилганларни “очиққа олинганлар” дейишади. Кеча Туркия ички ишлар вазирининг қарори билан 12 минг 700 полиция ходими фатхулла-гуленчиларга оид эканлиги тахмин қилинаётгани сабабли очиққа олинган. Аввалги хабарларимиздан маълумки, 15 июль куни кечаси давлат тўнтаришига уриниш бўлганидан кейин, Туркияда Фавқулодда Ҳолат эълон қилиниб, Туркия армиясининг тахминан 150 генерал-адмирали фатхулла-гуленчиликда айбланиб армиядан ҳайдалиб,...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Худайберганов Искандар
Добавить сведенияЧитать дальше...
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведенияЧитать дальше...