Кундалик хабарлар - 18 November 2016
19:24Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Покистондан Самарқандга келди, унинг баъзи гаплари даҳшатли
Аввалги хабарларимиздан бирида Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон 16-17 ноябрь кунлари Покистонда, 17-18 ноябрь кунлари эса Самрқандда бўлишини айтган эдик. Бугун Ўзбекистон режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари Туркиядаги ахборот воситаларига асосланиб (!?) билдиришларича, Ражаб Эрдўғон бугун Самарқандда Ислом Каримнинг қабрини вақтинча президент Шавкат Мирзиё билан бирга зиёрат қилган, шундан кейин улар ўзаро суҳбат ўтказишни бошлаганлар. Баъзи сайтларда Туркиядаги ахборот воситаларининг бирид...
15:41Сенсация: НАТО аъзоси бўлган Туркия Россиядан С-400 ракета комплекслари сотиб олишни ўйламоқда
Туркиядаги энг катта "Миллиёт" газетаси билдиришича, бу мамлакатнинг Мудофаа вазири Фикри Ишиқ мудофаа системасини кучайтириш учун ракета комплекслари сотиб олиш йўли қидирилаётгани, кейинчалик бундай ракеталарни Туркиянинг ўзида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш нияти борлиги ҳақида баёнот тарқатибди. Вазирнинг баёнотида жумладан шундай дейилади: “Биз фақат Россия билан С-400 бўйича музокаралар олиб бораётганимиз йўқ. Бошқа давлатлар билан ҳам музокаралар олиб бормоқдамиз. Россия бу масалага и...
- 12:38Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Фақат Ўзбекистоннинг эмас, АҚШдек давлатнинг аҳволига ҳам биз тўғри баҳо бердик
Бу мавзуда катта мақолалар ёзиш мумкин ва керак, аммо ҳозир бунга имконимиз йўқ. Шу сабабли, бир нечтагина факт асосида хулосамизни билдирамиз. Маълумки, ҳозир жаҳондаги ривожланган давлатларнинг иқтисодий аҳволининг кўрсатгичларидан бири – бу давлатларнинг фондлар биржасидаги аҳвол, бу биржаларнинг индексларидир. Масалан, АҚШ иқтисодининг аҳволи Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индексида ўзини акс эттиради. Шу йил 29 январдаги «“Ҳаракат” яна ҳақ бўлиб чиқмоқ...
- 11:24Президентликка номзодлар масхарабозларча сайловолди кампаниясини давом эттирмоқдалар
Мана 4 декабрда бўладиган сайлов яқинлашиб қолди, аммо номзодлар ҳар замонда бир овоз чиқариб қўйиш билан чекланмоқдалар. Ваҳолангки, демократик давлатларда бечора номзодлар сал кам ухламасдан турли учрашувлар ўтказадилар. Ўзбекистоннинг президентликка масхарабоз номзодлари эса, ҳар замонда сайловларни эслаб қоладилар. Балки тўғри қилишаётгандир, ёлғондакам сайловларга тайёрланишнинг нима кераги бор. Ҳамма нарса аввалдан маълум, сайловчиларнинг 90 фоиздан кўпи Шавкат Мирзиёга овоз беради, қолган...
10:35Михаил Саакашвили Одесса губернаторлигидан кетди, Украинада мухолифатчилик қилмоқчи. Абдураҳим Пўлат нима дейди?
Гуржистоннинг собиқ президенти Михаил Саакашвили бу мамлакатда ҳокимият бойлиги Гуржистон давлат бюджетидан ҳам катта бўлган россиялик миллардер Бидзина Иванишвили тарафидан яратилган “Гуржилар Орзуси” коалицияси қўлига ўтгач, 2013 йилнинг охирида ўз мамлакатини тарк этганди. У бироз АҚШда қолди, кейин Украинага келиб, россияпараст Виктор Янукович ҳокимиятини ағдаришда иштирок этди. 2014 йилнинг ўрталарида Украина Президенти этиб сайланган Петр Порошенко Михаил Саакашвилини 2015 йи...
08:13Гаага Халқаро Жиноий Суди экспертлари Россияни босқинчи деб эълон қилдилар. Бу суд нимага қирғиз фашистларининг жиноятлари билан шуғулланмайди?
Бечора Россия қароргоҳи Голландиянинг Гаага шаҳрида жойлашган ва 1989 йили қабул қилинган Рим Мақоми номли ҳужжат асосида 2002 йилнинг 1 июлидан бери фаолият олиб бораётган Халқаро Жиноий Судни тан олувчи давлатлар рўйхатидан чиққанини эълон қилди. Бу суд геноцид, ҳарбий жиноятлар, инсонийликка қарши жиноятлар ва босқинчиликга маъсул бўлган шахсларнинг Рим Мақоми кучга киргандан кейинги, яъни 1989 йидан кейинги жиноятларини кўриши мумкин. Бу суднинг экспертлари шу кунларда эълон қилган ҳисоб...
09:24Жуда қизиқ: Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Покистонга ташрифидан қайтишда Самарқандга кириб ўтмоқчи
Ражаб Эрдўғоннинг расмий сайтида кеча хабар қилинишича, у 16-17 ноябрь кунлари Покистонга, 17-18 ноябрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Ражаб Эрдўғон Покистон Президенти Мемнун ҲХусайин ва Бош вазири Наваз Шариф билан учрашувлар ўтказади, бу мамлакат парламентида нутқ сўзлайди. Исломободдан кейин Лахор шаҳрига ҳам боради. Туркия Президенти Покистондан қайтишда Самарқандга келиб, вақтинча президент Шавкат Мирзиё билан кўришиши айтилган. Хабарда айтилмаган бўлса ҳам, тахмин қил...
- 08:29Барак Обама сўнги расмий ташрифини Юнонистонга қилди, мақсади Абдураҳим Пўлатнинг башоратини ўрганиш эмасмиди?
АҚШ Президенти Барак Обама президент сифатидаги сўнги ташрифини кеча Юнонистонга қилди ва Юнонистон демократиянинг бешиги бўлгани учун шундай қилганини айтди. У ростдан ҳам шундай қилган бўлиши мумкин, дейди “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат. Мен АҚШ Президенти Барак Обамага ўтган йилнинг бошларида Ислом терроризмининг илдизлари Ислом динининг Қуръонни хато тафсир қилишдан келиб чиқувчи тушунчааларида эканлигини айтар экан, Ғарб буни ўз вақтида тушиниб, керакли хулосалар чиқармаса, де...
- 08:29Барак Обама сўнги расмий ташрифини Юнонистонга қилди, мақсади Абдураҳим Пўлатнинг башоратини ўрганиш эмасмиди?
АҚШ Президенти Барак Обама президент сифатидаги сўнги ташрифини кеча Юнонистонга қилди ва Юнонистон демократиянинг бешиги бўлгани учун шундай қилганини айтди. У ростдан ҳам шундай қилган бўлиши мумкин, дейди “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат. Мен АҚШ Президенти Барак Обамага ўтган йилнинг бошларида Ислом терроризмининг илдизлари Ислом динининг Қуръонни хато тафсир қилишдан келиб чиқувчи тушунчааларида эканлигини айтар экан, Ғарб буни ўз вақтида тушиниб, керакли хулосалар чиқа...
18:12Бечора Россияда бугунги бош хабар: Иқтисодий Тараққиёт Вазири Алексей Улюкаев $2 млн пора олаётганда қўлга олинди. Ўзбекларга нима?
Бечора Россияда бугунги бош хабар: Иқтисодий Тараққиёт Вазири Алексей Улюкаев $2 млн пора олаётганда қўлга олинди. Ўзбекларга нима? Ўрисларнинг Иқтисодий Тараққиёт Вазири машҳур Алексей Улюкаев (расмда) бу мамлакатнинг энг катта компанияси “Роснефть” вакилидан кеча, яъни 14 ноябрь куни нақд 2 миллион долларлик пора олаётган пайтда қўлга олингани ва бу иш юзасидан тергов бошлангани бугун ярим кечаси Россия Тергов Комитети тарафидан эълон қилинибди. Хабарларда айтилишича, Алексей Улюкаев яқинда...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Бобожонов Мусажон
Добавить сведенияЧитать дальше...
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведенияЧитать дальше...