Кундалик хабарлар - 01 December 2016
- 22:18Ўзбекистонда 70 минг сайловчи муддатидан аввал овоз бериб бўлди, қолганларни табиат сийлайдиганга ўхшайди
Марказий Сайлов Комиссиясининг матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз берган фуқаролар сони ҳозиргача 68,7 минг нафардан ошди. Муддатидан олдин овоз бериш 24 ноябрь куни бошланиб, 2 декабрга қадар давом этади. Унда 4 декабрда бўладиган сайловда ўз яшаш жойида бўла олмайдиган фуқаролар иштирок этиши мумкин. Бунинг учун фуқаро ўз сайлов участка комиссиясига 9 дан 18 га қадар ариза билан мурожаат қилиши лозим. Муддатидан олдин овоз беришга улгурмаган сайл...
21:37Шубҳали таклиф: Қирғизистон Ўзбекистоннинг янги ҳукуматига Қамбар ота ГЭСини қуришни топширмоқчи
Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаевнинг айтишича, қирғиз ҳукумати Ўзбекистонга Қамбар ота ГЭС-1 қуриш таклифини бермоқчи. Атамбаевга кўра, ушбу лойиҳада Ўзбекистон Қирғизистон билан бир қаторда муассис бўлиши керак. "ГЭС ўзбек халқини сув билан таъминлаш мақсадида лойиҳалаштирилган. Дастлаб Ислом Каримов бу ғояни қўллаб-қувватлади, кейин Ўзбекистоннинг позицияси ўзгарди. Бироқ ўшанда муассис Россия бўлганди", - деди Алмазбек Атамбаев. "Биз бу лойиҳани ҳамкорликда амалга оширишимиз м...
20:11Бечора Ислом Каримнинг Оқсарой қароргоҳи унинг музейига айлантирилиши мумкинмиш
Ўрисларнинг ТАСС ахборот агентлиги Ўзбекистон президентининг Оқсарой қароргоҳи мамлакатнинг биринчи президенти Ислом Каримнинг хотира музейига айлантирилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилди. Ислом Каримнинг Фуҳуша-2 лақабли кенжа қизи Лола Карим-Тилла ижтимоий тармоқларда шундай ёзганди: "Отамнинг хотиралари ва ҳаётда амал қилган тамойилларини абадийлаштириш мақсадида мен онам билан биргаликда Ислом Каримов номи билан аталувчи жамоатчилик хайрия Фондига асос солдик. Фонд ўз олдига Ўзбекистоннинг ...
- 19:50Washington Post: Гулнора Каримнинг пуллари Ўзбекистонга қайтарилиши мумкин. “Ҳаракат”: Бўлмаган гап, пулни АҚШнинг ўзида ўзлаштириб юборадилар
АҚШ Адлия вазирлиги Гулнора Каримнинг музлатиб қўйилган 850 миллион долларлик маблағи Ўзбекистонга бу мамлакатда инсон ҳуқуқларига риоя этиш бўйича вазият юзасидан қатор шартлар бажарилган тақдирдагина қайтарилиши лозим дегани ҳақида Washington Post газетаси хабар қилди. Ўзбекистонлик собиқ маҳбус Санжар Умар эса, сайланган президент Дональд Трамп маъмурияти бу пулларни коррупция қурбонларига қайтариши керак, деб айнан шу газетага интервью берибди. Яъни, бунинг учун Қозоғистондаги “БОТА” жамғ...
- 18:29Қизиқ: Россия билан ҳарбий ҳамкорлик кучайтирилди, рус журналисти Ўзбекистондан ҳайдалди
Кеча россиялик журналист Екатерина Сажнева Ўзбекистондан депортация қилинди. Москвадаги Инсон ҳуқуқлари учун Россия адвокатлар ассоциациясининг билдиришича, Сажнева Ўзбекистонга шахсий сафар билан борган. Аммо касбий касаллиги тутиб, одамлар билан, жумладан, мухолифат вакиллари билан ҳам сўзлашган. Мана шундай суҳбатлардан биридан сўнг у қўлга олиниб, беш соатдан сўнг депортация қилинган. Журналистнинг таъкидича, ундан ҳеч қандай тушунтиришларсиз сим картани, фотосуратларни ва матбуотда эъло...
- 17:14Сайлов куни Тошкентда жамоат транспорти аҳолига бепул хизмат қилади
Ўзбекистон Президенти сайлови бўладиган 4 декабрда Тошкент метрополитенидан ва бошқа турдаги жамоат транспортидан фойдаланиш барча йўловчилар учун бепул бўлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди, аммо бундан “Тошшаҳартрансхизмат” ширкатининг хабари йўқ. Мухбирларимизга ширкат бу маълумотни тасдиқламади. “Тошкент шаҳрида сайловларнинг юқори ташкилий даражада ўтказилиши, сайловчилар ҳамда тадбир ташкилотчиларига янада қулайликлар яратиш мақсадида 4 декабрь куни Тошке...
15:44Қозоғистонда Нурсултон Назарбойнинг сурати туширилган банкноталар амалга киритилди
Бугун, 1 декабрдан бошлаб, Қозоғистон Республикаси Миллий Банки 10 000 тенгелик юбилей банкнотасини муомалага киритди. Мазкур купюра Қозоғистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган бўлиб, унда президент Нурсултон Назарбойнинг сурати акс этган. Банкноталар муомаладаги пул белгилари билан безатилди: унинг олд томони вертикал тасвирни ўз ичига олади, кейинги томонида эса горизонтал тасвир мавжуд. Мазкур банкнота 190 000 ўзбек сўмига тенг. Кейинги пайтларда Ўзбекистонда ҳам Ислом Карим сурати ...
- 10:02Шавкат Мирзиё: Валюта сиёсатида ўзгаришлар қиламиз. “Ҳаракат”: Ўзгаришлар қоғозда эмас, амалда бўлса, уни қўллаб қувватлаймиз
Янгилик тaрқaтувчи вa ҳукумaтнинг сиёсaтигa тaнқид кўзи билaн қaрaшгa жaсoрaти ҳoзирчa eтмaй тургaн бир қaнчa элeктрoн нaшлaрдa куни кeчa бир янгилик дунё юзини кўрди. “Ўзбeкистoн вaлютa сиёсaти кeнг миқёсдa либeрaллaшмoқдa” ёҳуд “Ўзбeкистoн вaлютa сиёсaтидa жиддий ўзгaриш бўлиши кутилмoқдa” каби сaрлaвҳaлар oстидa қўйилгaн ҳaбaрлaрдa ҳукумaтнинг интeрaктив пoртaлидa Ўзбeкистoн Рeспубликaси Прeзидeнтининг (эътибoр бeринг, вaқтинчaлик эмaс, бaлки прeзидeнтининг) “Вaл...
- 23:31Тошкентдан Душанбега сўнгги 24 йилда илк марта самолёт учди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига илк парвозни амалга оширди. “30 ноябрь куни Тошкент – Душанбе – Тошкент йўналиши бўйича “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси чартер рейсни амалга оширди”, - дейилади ТИВ хабарида. Бундан олдинроқ Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида авиақатновларни тиклаш бўйича келишув имзоланганди. Тожикистон авиаширкати раҳбари Юсуф Раҳмон мазкур базавий ҳужжат асосида ҳукума...
21:43Швецияда “Бирлик” фаоли Исмоил Дадажон вафот этди
Бугун узоқ давом этган хасталикдан сўнг “Бирлик” фаоли Исмоил Дадажон 61 ёшида оламдан ўтди. Ўз вақтида “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг тузилишида, сўнгра унинг давомчиси бўлган “Бирлик” Партиясининг фаолиятида улкан хизматлар қилган бу дилбар одам жигар циррози билан узоқ курашди. Сўнгги пайтларда фаолиятдан узилиб қолган дўстимиз анчадан бери дардманд эди. Уни Аллоҳ раҳматига олсин! Унинг “Ҳаракат” сайтидаги “Ким кимдир?” бўлимига қўйилг...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведенияЧитать дальше...
Гафуров Абдулхошим
Добавить сведенияЧитать дальше...