Кундалик хабарлар - 05 April 2020

  • 13:04В Израиле число заразившихся коронавирусом превысило восемь тысяч

    В Израиле за сутки число заразившихся коронавирусом увеличилось на 167, достигнув 8018, пишет минздрав страны. Также сообщается о 46 умерших и 477 выздоровевших пациентах. 31 декабря 2019 года китайские власти заявили о вспышке пневмонии в городе Ухань. Возбудителем заболевания является новый тип коронавируса, которому присвоено официальное название COVID-19. 11 марта Всемирная организация здравоохранения (ВОЗ) объявила вспышку нового коронавируса пандемией. // Gazeta.ru

  • 12:28Ўзбекистонимизда 6 апрелдан мототранспорт ва велосипедда ҳаракатланиш чекланармиш

    Кеча, 4 апрель куни Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида бу йўналишда бир қатор қўшимча чора-тадбирлар белгиланганди. Эртага, яъни 6 апрелдан эътиборан “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилади. Карантин талабларининг ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда махсус рухсатномаси мавжуд бўлмаган...

  • 11:34Бугун Ўзбекистонда навбатдаги масхарабозлик, яъни ДХХ куни

    Ҳамма биладики, 2018 йил 5 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган, 2018 йилнинг 2 октябрида ”Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ 5 апрель Давлат Хавфсизлик Хизмати Куни этиб белгиланган. Шундан кўриниб турибдики, бугун Ўзбекистонда навбатдаги МАСХАРАБОЗЛИК куни. Давлат ва халқ КОРОНАВИРУС гирдобида экан, бу кунни байрам қилиб фақат аҳмоқлар нишонлаши мумкин. Ҳозир айнан шундай ...

04 April 2020
  • 23:00Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг сўнги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 266 га чиқибди

    Бу вазирлик Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 266 га чиққанини эълон қилгани ҳамма оммвавий ахборот воситалари томонидан хабар қилинди. Хабарларда айтилишича, 2-4 апрель кунлари Ўзбекистонда жами 75 киши коронавирус юқтиргани ҳақида ташхис қўйилибди, шундай қилиб бундай касалликни юқтирганлар сони 266 бўлибди. Бу рақамларга қанчалик ишониш ҳақида ўқувчиларимиз ўзлари қарор қилишлари керак, аммо унутмасинларки, бизда бор-йўғи 2 киши бу касаллик туфайли олмадан ўтгани жуда шубҳали. ...

  • 22:38АҚШда коронавирусдан даволаниш неча пулга тушиши маълум қилинди

    Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 278 мингдан ошиб кетган бўлиб, уларнинг сони Нью-Йорк штатининг ўзида 102863 нафарга етди. Коронавирусга чалинган америкаликлар даволаниш учун бир неча ўн минг доллар тўлашларига тўғри келади, деб маълум қилди CNBC. "Коронавирус инфекцияси билан касалхонага тушганлар агарда тиббий суғуртаси йўқ бўлса ёки суғурта компанияси уларга кўрсатилган тиббий хизмат суғуртада кўрсатилмаган деб топса, 42486 доллардан 74310 долларгача тўлашга ...

  • 18:45Бунақа Озодбек Назарбеков исмли Маданият Вазири ва у кабилар билан ишларимиз дабдала бўлади

    Бугун ижтимоий тармоқларда яқинда Маданият Вазири этиб тайинланган Озодбек Назарбековнинг коронавирусга атаб айтган қўшиғи тарқатилмоқда. У бечора вазир “Ягона”дан бизни авф этишни сўраб ашула айтмоқда, тўғрироғи, йиғламоқда. Ҳамма нарса у “Ягона”нинг қўлида бўлса, Озодбек Назарбеков каби масхарабоз хонандалардан нима фойда бор? Бундайлардан тозаланиш йўлини қидиришимиз керакмасми? Айнан шундай. Уни вазир этиб тайинлаган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёдан бундай вази...

  • 17:42Грузияда коронавирус туфайли биринчи бемор оламдан ўтди

    Кечагина хабарларимиздан бирида Грузияда 148 киши коронавирус юқтирган бўлса ҳам, биронта бемор оламдан ўтмаганини кинояли равишда эслатган эдик. Бугун бу мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари, жумладан, Аpsny.ge Интернет агентлиги, Биринчи Университет Клиникаси директори Леван Ратианига асосланиб, эрталаб Марнеулида яшаган ва шу касаллик туфайли касалхонага 31 март куни ётқизилган 79 ёшли аёл оламдан ўтганини билдирди.

  • 12:22Туркия коронавирусга қарши қандай курашмоқда?

    Туркияда коронаврусга чалинишнинг илк ҳолати 11 март куни қайд этилганди. Орадан бир ҳафта ўтар-ўтмас илк ўлим ҳолати рўй берди. 23 март куни эса коронавирус бутун мамлакат бўйлаб ёйилгани маълум қилинди. Хўш, айни пайтда ушбу мамлакатда вазият қандай? Коронавирусга қарши қандай кураш олиб борилмоқда? Kun.uz’нинг Туркиядаги мухбири вазият ҳақида маълумот беради. Калит сўз – «14 қоида» Айни пайтда мамлакатда вирусга чалинганлар сони 20 мингдан ошган, 425 киши вафот этган. Истанбул шаҳр...

  • 06:08Туркияда сенсацион янгилик: Мамлакатнинг 30 шаҳри ва бир вилоятига автомобилларнинг рухсатсиз кириш-чиқиши тақиқланди, ёши 20 дан камлар уйларидан чиқолмайдилар

    Кеча, 3 апрел куни кечқурун телеэкранлар орқали ўз халқига мурожаат қилган Туркия Президенти, исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партиясининг лидери Ражаб Эрдўған мамлакатнинг 30 катта шаҳри ва Зонғулдоқ вилоятига автомобилларнинг рухсатсиз кириб-чиқиши бугун кечасидан бошлаб тақиқлангани, бутун мамлакатда ёши 20 дан кам бўлганлар кўчаларга чиқиш ҳақлари йўқлигини эълон қилди. Бундан ташқари, мамлакатнинг ҳамма бозорларида маскасиз юриш ҳам тақиқланар экан. Бу тақиқлар 2 ҳафта давом этиши ...

  • 01:32Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 3 апрел куни 361 поғонага пасайди

    Аввалги хабарларимиздан маълумки, сўнги кунларда юқорига зиг-загли чиқиш қилаётган Dow Jones индекси охирги 8 кунда шундай ўзгарган эди: 24 март - 2113 поғона юқорига сакраб, 20 минг 705 бўлди, 25 март - 496 поғана юқорига сакраб, 21 минг 201 бўлди, 26 март - 1352 поғона юқорига сакраб, 22 минг 552 бўлди, 27 март - 915 поғона пастга тушиб, 21637 бўлди 30 март - 690 поғона юқорига сакраб, 22327 бўлди, 31 март - 410 поғона пастга тушиб, 21917 бўлди, 1 апрел - 974 поғона пастга тушиб, 20944 бўлди...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону