Кундалик хабарлар - 29 May 2009
- 01:50Журналистлар уюшмаси раҳбари қайта сайланди
Кеча Ўзбекситон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг ҳисобот йиғилиши ўтди. Унда сўз олганларнинг бири қўйиб бири юртбоши бошчилигида мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, фаровонликни мадҳ этди. Анжуман сўнгида уюшма раиси, шўро замонининг маддоҳ шоири Ҳамид Ғуломнинг ўғли Шерзод Ғуломов лавозимига қайта санланди.
- 01:02Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида осойишталик
Бугун Қирғизистонда Чегарачи куни нишонланиши муносабати билан брифинг берган Ўш Чегара отрядининг командири Курсан Бектошев “Ҳозир Ўзбекистон билан чегараларимизда осойишталик ва барқарорлик ҳукумдор. Биз Чегарачилар куни ва Қирғизистонда Чегара хизмати тузилишининг ўн йиллигини тантанали равишда қутламоқдамиз”, деди. Лекин, деб қўшича қилди у, Хонобод ва Андижонда бўлган воқеалар туфайли чегара отрядимиз кучайтирилган реж...
23:34Ислом Карим Бразилияда нима қилаётгани ҳали номаълумКеча кечқурун Ўзбекистон президенти Ислом Карим расмий ташриф билан Бразилия пойтахти Бразилиа шаҳрига етиб келди, деб хабар беради ЎзА. Пойтахт аэропортида, бу каби ташрифлар бошланишида бўладигани каби, фахрий қоровул саф тортган, икки давлатнинг мадҳиялари янграган ва замбараклардан 21 марта ўқ отилган. Ислом Карим бугун Бразилия президенти Луис да Сильва билан музокаралар бошлашини билдирган Ўзбекистоннинг расмий хабар агентлиги ҳалигача жим. Давлат ра...
- 23:10Арманистон президентининг ташаббуси Ислом Каримга ҳам ўрнак бўлиши керак
Арманистон президенти Серж Саргосян ўтган йили Ереванда бўлиб ўтган оммавий тартибсизликлар оқибатида қамоққа олинганларни, улар мухолифат фаоллари эди, амнистия қилишга тайёр эканлигини, амнистия ҳақидаги Фармон шу кунларда парламентга топширилишини билдирди. Бу ҳақда gazeta.ru cайтининг Ереван бюроси хабар қилган. Арманистон мухолифати экас-президент Левон Тер-Петросян бошчилигида 2008 йил 20 февралдан бошлаб Ереван марказида митин...
- 20:16АҚШ да ўзбек жиноий тўдасининг суд қилиниши ва “Ҳаракат”нинг таҳлили
АҚШ Адлия вазирлиги тарқатган маълумотга кўра¸ вазирлик қошидаги Фуқаролик ҳуқуқлари бўлими прокурори ëрдамчиси Лоретта Кинг ва Миссури районининг муваққат прокурори Матт Витворс саккиз Ўзбекистон фуқаросига 45 пунктдан иборат айблов эълон қилган. Бу айблар орасида одам савдоси¸ босқинчилик¸ иммиграция қонунларини қўпол равишда бузиш каби айблар бор. Канзас штатининг Мишшин шаҳрида яшаб келган 30 яшар Аброрхўжа Асқархўжаев¸ 22 яшар Нодир Юнусов¸21 яшар Руста...
- 14:09Дилмурод Саййиднинг суди 1 июнга белгиланди
Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ тумани суди “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййиднинг судини 1 июнь душанба куни соат 15 га тайинлади. Бу ҳақда мухбирларимизга қўнғироқ орқали маълум қилган суд котиби унинг суди кечиктирилаётгани сабаби Тойлоқ суди билан боғлиқ эмаслигини айтди. Афтидан, журналистнинг соғлиғи борасида жиддий муаммо бор. Ҳозирда “Эзгулик”чининг қариндошлари Каттақўрғонга кетишган.
- 14:05Футбол янгиликлари: Тошкент командалари ғолиб келмоқда
Кеча тошкентлик футболчилар икки халқаро матчда ғалаба қозондилар. Ўзбекистон чемпиони “Бунёдкор” командаси Теҳронда “Ферузи” командаси устидан 1:0 ҳисобда ғалаба қозониб, Осиё чемпионлар лигасининг чорак финалига чиқди. Ягона голни бразилиялик Ривальд пенальтидан урган. Айнан кеча “Пахтакаор” командаси Саудия Арабистонининг “Ал-Иттифоқ” командаси устидан 2:1 ҳисоб билан ғалаба қозонган. “Пахтакор”нинг голларини Зайнит...
- 13:37Шоир Минҳожиддин Ҳайдарга суиқасд
Куни кеча таниқли шоир Минҳожиддин Ҳайдарга Юнусободнинг Шаҳристон майдони яқинида номаълум шахслар томонидан суиқасд уюштирилган. Натижада шоирнинг оёғи синган ҳамда бошқа тан жароҳатлари билан шаҳар шифохоналаридан бирига ётқизилди ва мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилди. Бугун шоир билан гаплашган мухбирларимизга кўра, суиқасдчилар шахси ва уларни ёллаган кишила...
12:48Россия инқирозда эканлигининг кўрсатгичи – Газпром инқироздалигидадирЎтган йили Газпром $350 миллирадлик капитали билан дунёнинг учинчи энг буюк ширкати эди. Ҳозир унинг капитали 2/3 га камайди ва $120 миллиарддан иборат. Энди у дунёнинг катталиги бўйича 40-чи ширкати холос. Лекин, Газпром ҳали ҳам Россияда бозор капиталининг 20 фоизи, Ички ялпи маҳсулотнинг 10 фоизини таъминлайди. Бу йилнинг биринчи кварталида Газпром ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 56 фоиз кам табиий газ экспорт қилган, газ ишлаб чиқариш катта ўлчовд...
- 04:00Ҳиллари Клинтон Шимолий Кореяни музокараларга қайтариш умидида
Кеча АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон “Корея Халқ Демократик Республикасининг олти тарафлама музокараларга қайтиш имкони пайдо бўлади ва Корея ярим оролини ядровийсизлаштириш жараёнининг натижалари пайдо бўлади” деб баёнот берган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди. Маълумки, АҚШ, Хитой ва Россия узоқ давом этган музокаралардан кейин, уч йилча аввал Шимолий Кореяни ядровий синовлар олиб бормасликка кўндиришганди. Ҳозир жидди...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону

Комилов Рухиддин
Добавить сведения
Читать дальше...
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения
Читать дальше...
Тошкент вақти - 




