Кундалик хабарлар - 04 June 2009
- 22:33АҚШга ўқишга боришни тақиқлашмоқчи
Андижон вилоятининг Назармаҳрам (Холдевонбек) аҳоли пунктида яшайдиган икки қобилиятли гимназия ўқувчиси АҚШ элчихонаси ёрдамида ташкил этилган TOEFL имтиҳонларини топшириб, Америкага бориб ўқиш имкониятини қўлга киритишди. Аммо, йигитларнинг хурсандлиги узоққа бормади. Уларнинг ота-оналарини маҳаллий СНБ ходими чақириб, болаларни чет элга ўқишга юбормасликка маслаҳат берди. Чунки, деди у, болалар бундай давлатл...
- 20:39Гуржи аскарларининг Афғонистондаги тинчлик ўрнатиш операциясида иштирок этиши аниқлашди
Бир неча ой аввал Гуржистон ўз ҳарбийларини Афғонистонга юбориш қарори олгани билдирилганди. Бугун русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги Гуржистон Мудофаа вазири Давид Сихарулидзега асосланиб билдиришича, “бу йил гуржиларнинг тинчликни сақлаш кучлари Афғонистондаги тинчлик ўрнатиш операциясига қўшиладилар”. Гуржи қўшинлари французларнинг ҳарбий контингенти таркибида урушда қатнашишлари ҳам эълон қилинди.
19:50Барак Обама Ислом дунёси билан алоқаларни мавҳум “янги бошланишдан” давом эттиришга чақирдиБугун Миср университидаги нутқида АҚШ президенти Барак Обама, олдиндан эълон қилинганидек, ўз мамлакатининг Ислом дунёси билан муносабатлари ҳақида гапирди ва бу муносабатлар яхши эмаслигини тан олиб, томонларнинг манфаатларини ҳисобга оладиган ва ўзаро ҳурматга асосланган “янги бошланиш” таклиф қилди. Обаманинг мақсади Афғонистон ва Ироқда бошланган урушдан кейин АҚШнинг мусулмон дунёсида бузилган имижини яхшилаш эканлиг...
19:03“Пахтакор”, “Нефтчи” ва “Бунёдкор” дунё футбол клублари рўйхатидаХалқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 3 июн 2009 йили футбол клубларини дунё рейтингини эълон қилди. Бу рейтингда узоқ вақтдан бери биринчи ўринда бўлиб келган “Манчестер Юнайтед” (Англия) клубига “Барселона” (Испания) клуби етиб олган. Бу иккала клуб ҳозирда 1 ва 2 ўринни бўлишмоқда. Ўзбек футбол ишқибозлари учун бу рўйхатда яхши янгиликлар бор. Бизнинг “Пахтакор” командамиз бу рўйхатдаги 120 ўриндан бу йили 119 ўринга кўтарил...
11:05Одамни тошбўрон қилиб ўлдириш – ғайриинсоний жазоЭронда яна бир неча кишининг тошбўронга маҳкум қилиниши муносабати билан Халқаро Амнистия ташкилоти ҳаммага мурожаат қилиб, Эрон раҳбарлари номига хат ёзишга ва бундай ғайриинсоний жазо усулини йўқ қилишни талаб этишга чақирди. “Эзгулик” жамияти Андижон вилоят ташкилоти Саиджаҳон Зайнобиддин бу акцияга қўшилиб, ҳаммани Халқаро Амнистия ташкилотининг ташаббусини қўллаб қувватлашга чақирди. ...
- 10:29Атлантик океан устида ғойиб бўлган учоқнинг парчалари топилди
Франциянинг Air France ширкатига оид А-330 учоғи тушиб кетган жойнинг координатлари маълум бўлгач, Бразилия Мудофаа вазирлигининг ҳарбий самолетлари ўша ҳудудда текшириш ва қидириш ишларини бошлаб юбордилар. Сув устида ёғли доғларнинг катталиги, учоқда портлаш ва ёнғин бўлмаганини кўсатади, деди Бразилия Мудофаа вазири Нелсон Жобим. Дунё хабар органлари Бразилия Мудофаа вазирининг қуйидаги сўзларини ҳам келтирмоқдалао: “Учо&...
- 10:05Санкт-Петербургда Халқаро Иқтисодий Форум (5-6 июнь 2009 йил)
5-6 июнь кунлари Россиянинг шимолий пойтахти Санкт-Петербургда навбатдаги Халқаро Иқтисодий Форум бўлади. Бу Форум Санкт-Петербургда 1997 йидан бери ўтказилади. Ҳозиргиси – XII форумдир. Бу йилги Форумда Россия президенти Дмитирий Медведев, бир қатор МДҲга кирувчи давлатларнинг раҳбарлари, жумладан, Озорбайжон президенти Илҳом Алиев, Европа Иттифоқи ва Жаҳон Савдо Ташкилотининг вакиллари, етакчи олимлар, сиёсатчи ва иш одамларининг қ...
- 02:27Ислом Карим АҚШ элчисини қабул қилди
Бугун Оқсаройда Президент Ислом Карим АҚШнинг мамлакатимиздаги элчиси Ричард Норландни қабул қилди ва икки томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан кенгашди. Расмий хабарларда таъкдланишича, минтақавий хавфсизлик бўйича ҳамкорлик, савдо-иқтисодий мавзу ҳамда гуманитар соҳадаги лойиҳаларни амалга ошириш масаласи муҳокама нишонида бўлган.
- 02:13Қўшнилар асир алмашишган
Кеча Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарачилари ўзаро асирлар алмашишган. Ўзаро тинчлик ҳукм сурган пайтда ғалати эшитиладиган бу иборани қўллаган “Азаттык” радиоси (қирғиз хизмати) Ўзбекистон тарафи Сўх анклавидаги Водил постида уч нафар қирғиз ҳарбийсини қўлга олгани ва тутқунларни мамлактига қайтарганини таъкидлади. Ўз навбатида қирғизлар ҳам аввалроқ қирғиз томонига адашиб ўтиб ...
02:06Кеч қолган Информацион билдиришБугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг аввалгидан ҳам тўмтоқ расмий хабарида айтилишича, Президент Фармойишига кўра Андижон ва Хонобод ҳодисаларни ўрганиш, унинг очиқ суд муҳокамасини тайёрлаш бўйича ҳукумат комиссияси тузилган. Унга Бош прокурор Рашитжон Қодиров раҳбарлик қилади. Комиссия жиноят-процессуал қонунчилик талаблари асосида тўпланган жиноий иш материалларини суд муҳокамасига киритади ва суд жараёнида омма...
Тошкент вақти - 








