Кундалик хабарлар - 16 June 2009

  • 00:46“Эзгулик” фаоли 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

    Шу йилнинг мартида Жиззах вилояти Пахтакор тумани ИИБ ва прокуратураси ходимлари томонидан гўёки маҳаллий фуқародан товламачилик йўли билан 600 АҚШ доллари миқдорида пул олаётганида ҳибсга олинган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Пахтакор тумани бўлими раиси Саидрасул Хушбеков 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда хабар қилган “Эзгулик”нинг Жиззах вилояти бўлими ваки...

15 June 2009
  • 23:45Мухолифатчи Саломэ Зурабишвили Гуржистон ички ишлар вазири ўринбосари бўлди

    Грузия Online сайтида тарқатилган хабарга кўра, радикал мухолифатчи, “Гуржистон йўли” партиясининг лидери Саломэ Зурабишвили ички ишлар вазирининг ўринбосари бўлишга розилик билдирган. У эртага ўз вазифасини бажаришга киришишини билдирди. У мухолифатчиларнинг 2 ойдан бери давом этаётган норозилик акциялари давомида полиция билан чиққан тўқнашувларни ўрганишдан иш бошламоқчи. Эслатиб ўтамиз, Саакшвили ҳокимиятга келган вақтда Саломэ Зурабишвили Франция...

  • 23:23Толиблар тўйда ўйин-кулги қилган музикачиларнинг бошини қириб жазолашди

    Афғонистонда Ислом фанатикларини бирлаштирувчи Толибон ҳаракатининг жангарилари бир қишлоқда тўй бўлаётган жойни босишган ва музикачиларнинг бошини қириб, сўнгра уларни дарахтларга осиб кетишган. Уларни эртаси куни қишлоқликлар кўриб қолиб, қутқаришган. Уларни осиб кетишдан олдин, тўйларда музикачилик қилмаслик ҳақида қасамёд қилдиришган. Маълумки, Толибон ҳокимиятда бўлган вақтда музика чалиш ...

  • 22:51Тошкентда халқаро конференция: Демократик сайловларни ўтказишнинг халқаро стандартлари ва Ўзбекистон сайлов қонунчилиги

    10-11 июнь кунлари "Демократик сайловларни ўтказишнинг халқаро стандартлари ва Ўзбекистон сайлов қонунчилиги" мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди, деб хабар беради УзРепорт. Анжуман Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Тошкент давлат юридик институти, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти томонидан Нагоя университети (Япония) ҳамда ЕХҲТ лойиҳаларини мувофиқлаштирувчининг Ўзбекистондаги офиси билан ҳам...

  • 21:50Исроил фуқароси Тошкентда элитали коттеж шаҳарчаси қурмоқчи

    Самрақандда туғилиб, 1973 йили Исроилга кетиб қолган, ҳозир Марказий Осиё миқёсида бизнес қилаётган 56 ёшли Ханан Биньяминов Ташкентда элитар коттеж шаҳарчаси қурмоқчи, деб хабар беради IzRus сайти. У ҳаётининг ярмини Тель-Авив яқинидаги ўзи мэр ўринбосари бўлган бир шаҳарчада, қолган ярмини Ўзбекистонда ўтказар экан. Биньяминов америкаликларнинг SteelFrameHousing ширкати билан биргаликда Тошкентда иккита кўп u...

  • 21:17Мавжуд режим хабарчилигининг асосий принципи – хабар бермаслик

    Кеча Москвада Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг (КХШТ) саммити бўлгани, унда Коллектив Оператив Ҳаракат Кучлари (КОҲК) тузиш ҳақида қарор қабул қилингани, бу қарорни Белорусия ва Ўзбекистон имзоламагани жанжалсифат воқеа бўлгани, энг камида, собиқ Совет Иттифоқи ҳудудларида асосий хабар бўлди. Фақат Ўзбекистонда бу ҳақда ҳеч қандай расмий хабар тарқатилмади. Чунки, кеча Ўзбекис...

  • 20:20Миллий Банк АҚШ долларида янги хил депозит хизмати киритди

    Ташқи Иқтисодий Алоқалар Миллий Банки АҚШ долларида янги хил депозит (банкка пул қўйиш) системасини киритди. ”Шабнам” деб от берилган бу янги хизмат турига биноан банкда 6 ойгача тегилмайдиган пул қўйган клиентга (муштарийга) 9 фоиз йиллик фойда берилади, аммо кўйилган пулнинг миқдори камида $1000 бўлиши керак, дейилади UzReport сайтининг хабарида. Фоизли фойда пулнинг банкда сақлаш муддати битгандан кейин Марказий Банкнинг курслари бўйича бери...

  • 12:58Покистон Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига киришга интилади

    Покистн президенти Асиф Али Зардари бугун Коммерсантъ газетасига берган интервьюсида ўз мамлакатини Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг (ШСТ) тўлақонли аъзоси сифатида кўриш истагини билдирган. У аввал ШСТнинг мтнақавий муаммоларни ечиш саҳнаси, деб мақтаган, аммо, табиий, бу бу ташкилот бу йўналишад қилган биронта ишини айтмаган. Чунки, бундай ишнинг ўзи йўқ. Россия президенти Дмитирий Медведев билан учрашувни ҳам орзиқиб кутаётганини билдирган П...

  • 11:31Абдураҳим Пўлат: Ҳеч нарса ўзидан ўзи бўлмайди, ҳамма нарсани ўзимиз қилишимиз керак. “Юзга юз минг!” кампаниясига қўшилинг!

    Ўзбекларнинг ҳаммаси бўлмаса ҳам кўпчилиги Ғарбда каби эркин, фаровон яшашни исташади. Лекин, буни бизга кимдир қилиб беришига, бугун бўлмаса ахир бир кун Ўзбекистонни эркин ва фаровон ўлкага айлантириш мақсадида иш олиб борадиган раҳбарлар келишига ишонишади. Бу масалада демократик мухолифатга ишонадиганларнинг сони ҳам етарлича. Аммо, улар ҳам мухолифат кучга киришини, мухолифатга кучли лидерлар келишини кутишади. Булар ҳаммаси тў&#...

  • 10:49Озорбайжоннинг Миллий Қутилиш Куни нима ўзи?

    Бугун Озарбайжонда Миллий Қутулиш Куни нишонланади. Нимамиш, Ҳайдар Алиев 1993 йили шу куни президент бўлиб сайланибди ва мамлакатни ҳалокатдан қутқарибди. Ундан олдинги карьеристлар (Озорбайжон халқ жабҳасининг фаолларини шундай ном билан аташмоқда, шекилли) давлатни йўқ қилиш арафасига олиб келишган, унинг бойликларини талон-тарож қилиб бўлишган, мамлакатда сиёсий хаос, жойларда қуролланган қароқчи гуруҳл...