Кундалик хабарлар - 19 June 2009
- 22:15Дилмурод Саййиднинг суди яна кечиктирилди
Бугун жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани судида “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййиднинг суди кейинги ҳафтанинг чоршанбасигача кечиктирилди. Бугунга белгиланган суд мажлиси бошқа судланувчиларнинг адвокатлари келмагани учун қолдирилди, дейди мухбиримиз. Суд учун Тошкентдан борган журналистнинг рафиқаси Б. Жуманованинг айтишича, судья Н. Мирмуҳамедов унга эри билан учрашувга рухсат бермаётибди. Ваҳоланки, телефон орқали...
21:34Эроннинг оятуллоҳи жума номозида Маҳмуд Аҳмединажод тарафини олдиЎтган жума куни бу мамлакатда ўтказилган президент сайловининг натижаларидан норози бўлганлар ҳали-бери тинчийдиганга ўхшамайди. Сайловда ютқазгани расмийлар тарафидан эълон қилинган Али Мусавининг тарафдорлари кеча ҳам норозилик акцияларини давом эттиришди. Бгун кўзлар жума намози олдидан ваъз қилинши аввалдан эълон қилинган Эроннинг Олий раҳбари Оятуллоҳ Ҳоменеийда (расмда) эди. Эрон Университетининг масжидидаги намозга президент Аҳ...
- 20:22Францияда ҳижоб хавф остида, навбатда Швеция
Швециядаги ТТ агентлигининг хабар беришича, Франция парламентининг 58 аъзоси ҳижоб ва ниқоб тақишни бу мамлакатда бутунлаш тақиқлаш ҳақида ташаббус билан чиқишди. Париждаги масжиднинг энг юқори масъул ходими Далил Боубакиур (Dalil Boubakeur) ҳам ҳижоб ва ниқоб атрофидаги муаммоларни муҳокама қилинишини қўллаб қувватлади. Унинг айтишича бундай муаммони “исломга толибонларча қарашдагилар” яратмо&...
- 19:14Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармаси раҳбари Акмал Акромов жиноий жавобгарликка тортилган
Кеча Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, “Тошкент оқшоми - Вечерний Ташкент” газеталари Бош муҳаррири Акмал Акромов Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ҳибсга олинган ва унга нисбатан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва таъмагирлик эпизоди юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гўё, у кўнгиочар газета очиш талаби билан келган шахсдан пора олаётганда ҳибс этилган. Лекин бугун у тилхат орu...
- 17:03Машҳурларга қанча ҳақ тўланади?
Ўзбекистоннинг энг қиммат ҳақ тўланадиган юлдузлари ҳақида биласизми? Бу мусиқа олами ихлосмандлари учун қизиқарли маълумотлар бўлса керак. Сайтимиз ижодкорлари бир неча ойлик тадқиқотига кўра тўплаган фактлари қуйидагича: Бугунги кунда энг кўп гонорар 10 000 доллар ҳисобида Юлдуз Усмоновага тўланади. Агар тўйга примадоннани “бирров”га таклиф этмоқчи бўлсангиз, шу нархнинг бешдан бир қисмини тўлайс...
- 02:31Эронликлар эътибори сайловда, режимбошимизнинг гумашталари эса Теҳронда унинг китобини намойиш қилмоқда
Жаҳон ахборот агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, Эрон пойтахти Теҳронда президент Ислом Каримнинг “Жаҳон молиявий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” китоби тақдимоти ўтган. Шу муносабат билан ўтказилган давра суҳбатида ижтимоий-сиёсий, таҳлилий ва илмий доираларнинг таниқли намоёндалари иштирок этишди, дейилади хабарда. Эронлик экспертларнинг билдиришича, Ислом Каримнинг оқилона сиёсати туфай...
- 02:06Қўшкўпир тумани прокурори Рустам Каримов ҳибсга олинди
Бугун мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва хизмат сохтакорлигида айбланган Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани прокурори Рустам Каримов ҳибсга олинган. Бу ҳақдаги хабарни мухбирларимиз “Бирлик” Партияси Хоразм вилояти кенгаши раиси Комилжон Жуманиёзовга таяниб йўллади. Рустам Каримов бундан аввал Фарғона вилояти прокурори ўринбосари бўлиб ишлаган, прокуратура идораларида узоқ йиллик тажрибага эга экан.
- 23:01Қоронғида қора мушук ахтариш сиёсати давом этмоқда.
Яқиндагина бўлиб ўтган Андижон воқеаларидан сўнг бу вилоятдаги оддий ёш ишбилармон - намозхон йигитларни Тоҳир Йўлдош билан ҳамкорлик қилишда айблаб қамаш бошланди. 9 июнь саҳар 6.00да Шахрихон шаҳрининг ўзидан ўнлаб йигитлар қамоқа олинган. Тинтув ўтказиш жараёнида айбланувчиларнинг уйларидан Тоҳир Йўлдошга қарашли СД, бир неча мингдан АҚШ доллари ва хокимят биносини харитаси «топилган». Мана уларни баъзи би...
- 22:08Операция "грузинский Глухов" не удалась
Сегодня "Эхо Москвы" анонсировало интервью некоего "грузинского офицера", который будто бы сбежал и просит Россию предоставить ему политическое убежище. Как рассказал в эфире радиостанции "Эхо Москвы" в четверг Бжания, который представился лейтенантом грузинской армии, 23 мая он покинул службу, переоделся в гражданскую форму, доехал в Поти до постов, обошел абхазский пост и подошел к российскому, к солдатам. После этого Бжания попросил позвать офицера, а когда тот подошел, он попросил политич...
- 21:50Украина Россия билан тузилган газ шартномаларини қайта кўриб чиқмоқчи
Украина президентининг котибиятида газ бўйича рус-украин шартномалари қайта кўриб чиқилиши, жумладан, табиий газнинг Украина орқали ташиш нархи ўзгартирилиши кераклигини гапиришмоқда экан. Бу ҳақда президент котибияти раҳбарининг биринчи ўрибосари Александр Шлапак матбуот конференциясида айтди, дейилади русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги тарқатган хабарда. Маълумки, газ бўйича охирги Украина-Россия шартномаси бу икки мамлакатнинг бош вазирлари Юлия ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону

Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения
Читать дальше...
Холдаров Исроилжон
Добавить сведения
Читать дальше...
Тошкент вақти - 




