Кундалик хабарлар - 23 June 2009

  • 04:53Муножотни ҳамма эшитади, ўзбеклардан бошқа

    Дунё концерт залларида санъат ихлосмандларини ҳайратга солган Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиеванинг 20 июнь кунги концерти чипталар сотилмагани, мухлислар келмагани учун бекор қилинган. Бу ҳақда хабар қилган shov-shuv.uz сайти ёмғирдан кейинги қўзиқориндек кўпайиб бораётган отарчиларнинг концерт дастурларига чипта топилмаслигидан ҳайратини яширмайди. Масалан, “Божалар”, “Болалар” сингари тутуриқсиз г...

  • 04:44ООН присвоила омбудсмену Украины высший статус

    Бюро Международного координационного комитета национальных правозащитных институтов Совета ООН по правам человека присвоило омбудсмену Украины аккредитационный статус «А» - высший стандарт правозащитной деятельности, сообщил офис омбудсмена в понедельник. До сих пор уполномоченный по правам человека на Украине имел статус «В» - наблюдателя.  С получением наивысшего международного статуса у омбудсмена Нины Карпачевой появилось новое дополнительное право - право на выс...

  • 04:21Тошкентда кооперацион биржа ташкил этилди

    Бугун Тошкентда ўзбек ва корейс ишбилармонлари ўртасида кооперацион биржа ташкил этилган. Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ва Европа-ЕвроОсиё саноат технологик маркази томонидан уюштирилган биржада автомабил, тўқимачилик саноати ва пардоз маҳсулотлари ҳамда тиббий технологиялар борасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама нишонига чиққан. Бу ҳақда хабар қилган Uzreport.com интернет нашри тадбир қатнашчиларга икки томон...

  • 03:1400:44 - Шўро анъанаси: ёшлар бунёдкорликка сафарбар қилинмоқда!

    Шўро анъанаси: ёшлар бунёдкорликка сафарбар қилинмоқда! Шу кунларда Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан тузилган “Бунёдкор” меҳнат отряди орқали олий ўқув юртлари талабалари, турли муассасалардаги ёшлар жойларга сафарбар қилинмоқда. Меҳнат отрядига шахсан Ислом Карим фотиҳа бергани учун ҳам сафарбар қилинаётган ёшларнинг меҳнат ҳақлари нисбатан юқори, м...

  • 02:54Покистон армияси: Сват водийсида ишлар охирига келмоқда, навбатда – Вазирстон

    “Хавфсизлик кучлари Сват водийсидаги террористларнинг яширинган жойлари ва лагерларини битириш арафасида”, деди Покистон армиясининг матбуот вакили генерел-майор Атхар Аббос. Бу ҳақда Reuters агенлиги хабар беради. Шу вақт ичида ҳукуматнинг 100 ҳарбийси ўлган, 1592 террорист ўлдирилган. Покистон армиясининг май ойида бу водийдаги Толибон ва Ал Қоида террорист-жангариларига қарши бошлган ҳужумларидан кейин, бу ерладрдан 2 миллионга яқин од...

  • 02:39Ўзбек мардикори тугул тошбақаси ҳам тутқунликда

    Украина чегара хизмати нозирлари ўзбекистонлик тошбақафурушнинг 250 дона тошбақаси билан ушлаб олиб, тошбақаларини Харьков шаҳридаги ҳайвонот боғига топширган. Украинларнинг бу борадаги қонунчилиги шуни тақозо қилади. Тошбақа тугул одамлар ҳам сотилиб кетаётган мамлакатимизда “Қизил китоб”га киритилган чўл тошбақаси ўрис ресторанлари дастурхонини, қолаверса, бир уддабурон юртдошимизнинг чўнтагини тўлдириши ке...

  • 02:26Самарқандда истиқболсиз матбуотнинг истиқболи борасида форум ўтди

    Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Самарқанд шаҳрида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан форум ташкил қилинган. Ўзбекистон журналистлари уюшмаси, Мустақил ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш фонди, Электрон ОАВ миллий ассосиацияси томонидан ўтказилган тадбирда матбуот равнақи, соҳадаги ютуқлар (!) борасида ўзаро фикрлашилган. Парламент депутатлари, жамоатчилик вакиллари ва журналистлар иштирок этг...

  • 02:17Россиядаги элчихонамиз ўрисларнинг ТВсида шарманда қилинди

    Бугун Россия жамоатчилик телевидениеси орқали эфирга узатилган “Жди меня” кўрсатуви қаҳрамони, ўзбекистонлик 82 ёшли пенсионер Александр Алексеев тақдири орқали мамлакатимизнинг Россия Федерациясидаги элчихонаси ходимларининг асл башараси фош қилинди. Маълум бўлишича, иккинчи жаҳон уруши даврида Москва остонасида қон кечган кекса юртдошимиз 2006 йили синглисини топиш учун Тошкентдан Россия Федерациясига боради ва кексалик панд бериб, шахсини тасди&...

  • 01:29Форишлик оқсоқолнинг қўли қинғир экан

    Фориш тумани прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валюта ва ноқонуний даромадларни легаллаштиришга қарши кураш бўлими томонидан тумандаги “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Т. Қосимов ва котиби Б. Равшановларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167- ҳамда 205-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Оқсоқол ва унинг ёрдамчиси ўтган йили аҳолига тарқатилиши керак бўлган 2 879 000 сўмлик нафақ...

  • 01:13Ғаллаоролда жиноий гуруҳ фош қилинди

    Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Кўкбулоқ” ширкат хўжалиги раиси С. Ойнақулов, хўжалик бош ҳисобчиси А. Ражабов ҳамда бош иқтисодчи Ш. Санаевлар туман прокуратураси томонидан жиноий жавобгарликка тортилди. Мазкур жиноий гуруҳ қарийб бир миллиард, аниқроғи 968 миллион сўм миқдорида талон-тарож ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланмоқда. Раис бошчилигидаги амалдорлар гуруҳи хўжалик балансидаги 100 гект...