Кундалик хабарлар - 08 July 2009
01:18Ислом Карим Нурсултон Назарбойнинг қувончига шерик бўлмади
Кеча Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбойнинг телефони тинмади. Уни таваллуд куни билан қутлаш учун сим қоққан турк пошшоси Абдулла Гул, Россия режимининг қўғирчоқ раҳбари Дмитрий Медведов, Украина Президенти Виктор Юшенко ҳамда қирғизбоши Қурманбек Боқиевлар Қозоғистоннинг мангу раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, ишларига муваффаққият тилади. Остона шаҳ...
- 00:59New Economics: “Ўзбеклар ҳам ер юзидаги бахтли кишилардир”
Британиядаги New Economics жамғармаси томонидан тузилган “Бахтли планета” (Happy Planet Index) рейтингида Ўзбекистон аҳолиси 143 мамлакат одамлари орасида 43-поғонани эгаллаган. Бирмунча нисбий бўлган бахтлилик даражаси қандай мезонларга кўра аниқланган билмадиг-у, мазкур рўйхатни Коста-Рика, Доминикан ва Ямайка бошқариб бормоқда. Европанинг энг бахтли халқи эса голландлар экан. Бошқа мезонлар бўйича доимо ғолибликни қўлдан бе...
- 00:43Испания қироли Ўзбекистонга ташриф буюради
Ўзбекистон Ташқи ишлари вазири Владимир Норовга кўра, Испания қироли Хуан Карлос бир неча ойдан сўнг Тошкентга келади. Бу ҳақда Испания Ташқи ишлари вазири Анхель Моратиноснинг юртимизга амалга оширилган ишчи ташрифи пайтида маълум бўлган. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида тарқатилган хабарларга қараганда Испания Ташқи ишлари вазири жума куни ўтган пресс-конференцияда Европа Иттифоқида ўз мамлакатининг таъсири ҳамда Ўзбеки...
22:43Уйғурлар юртидан даҳшатли фоторасмлар
Уйғуристон пойтахтида исён давом этмоқда. Хитой уйғурларнинг норозилигини қон билан бостириш ниятида. Бугун Урумчида комендант соати киритилди. Темир таёқлар ва тошлар билан қуролланган хитойлар уйғурларнинг уйларнини, уларга қарашли иш ерларини вайрон қилмоқдалар, уйғурларни ўлдирмоқдалар. Расмий хабарларда 180 га яқин одамнинг ўлгани айтилди, аммо юрт ташқарисидаги уйғур ташкилотларининг вакиллари минг...
- 21:48Қирғизистон Манас ҳавобазасини АҚШга қайтарди, навбатда Хонобод
Бугун Қирғизистон президенти Қурмонбек Бақиев Манас ҳавобазасида АҚШ юкларини Афғонистонга ташишга мўлжалланган Транзит Ташиш Маркази тузиш ҳақидаги АҚШ-Қирғизистон шартномасини ратификация қилувчи қонунни имзолгани эълон қилинди. Қирғиз оммавий ахборот воситаларининг билдиришича, 25 июнда парламент томонидан тасдиқланган қонун 2 июлдаёқ президент томонидан имзоланган экан, лек...
19:35Марказий Осиёнинг додига ким қулоқ солади?
Русларнинг расмий РИА Новости агентлиги сайтида бугун “Центральная Азия: кто отзовется на SOS” (Марказий Осиёнинг додига ким қулоқ солади?) номли хабар-мақола эълон қилинди. Ундан маълум бўлишича, кеча БМТнинг Россия ваколотхонасида бизнинг минтақа муаммоларига бағишланган қандайдир анжуман бўлган. Унга Марказий Осиё давлатларининг вакиллари қатнашиб-қатнашмагани ҳам мақоладан маълум эмас. Марказий Осиё аҳолиси...
12:15Фотосуратлар кўргазмаси Тошкентнинг 2200 йиллигига бағишланади
ЎзАнинг хабарига кўра, Ўзбекистон Бадиий Академияси Тошкент фотосуратлар уйида пойтахтнинг 2200 йиллигига бағишланган энг яхши фотосуратларнинг кўргазмасини ташкил қилди. Суратларда Тошкент шаҳрининг тобора кўркамлашиб бораётган қиёфаси, муҳташам бинолари, муаззам майдонлари, сўли хиёбонлари, тўкин-сочин ва гавжум бозорлари, самимий ва мехмондўст одамлари фото санъатининг турли жанр ва йўналишларида ўзига хос тарзда маҳорат билан тасвирланган, дейилади хаба...
11:33Урумчида уйғурлар исёнининг охири кўринмайдигандек
Бугун ҳам Уйғуристоннинг пойтахти Урумчи кўчаларига яна юзлаб уйғурлар чиқишди. Улар сўнгги икки кунда 180 га яқин уйғурнинг ўлдирилиши ва 1400 дан ортиқроғининг полиция томонидан ҳибсга олинишига норозилик билдирганлар. Бу ҳақдаги Reuters агенттлигининг хабарида қариндош ва яқинлари ўлдирилган ёки ҳибсга олинган маҳаллий уйғурларниннг ўша кунги воқеаларга оид маълумотлари ҳамда халқ...
- 10:40Европа Иттифоқи Гуржистондаги уруш бўйича ҳисоботини кечиктирди
2008 йилда Гуржистонда бўлган уруш сабабларини ўрганиш бўйича Европа Иттифоқи томонидан олиб борилган тадқиқотларнинг натижалари тўпланадиган ҳисоботни эълон қилиш яна икки ойга қолдирилди. Айни замонда, бу минтақада янги уруш бўлиш хавфи давом этмоқда. 3 июнь куни Европа дипломатлари ҳисоботни эълон қилиш санасини 31 июлдан сентябрга қолдиришга келишишди. Швейцария раҳбарлигида иш олиб бораётган махсус комиссиянинг илтим...
- 04:54Америкаликлар билан шерикликда цемент заводи қурилмоқда
Юртбошимиз раҳнамолигида “Раҳнамо-нур” деб номланган ўзбек-америка қўшма корхонасига асос солинди, деб ёзди бугунги маҳаллий газеталар. Маълум бўлишича, 75 фоизлик Қўшма Штатлар ҳиссаси билан қуриладиган цемент заводи Қорақалпоғистонда қад ростлайди. АҚШнинг Platineum Partners ширкати билан шерикликдаги завод 1 миллион тонна цемент ишлаб чиқаришга мзўлжалланган 103,2 АҚШ долларига тенг лойиҳадир. Мамалакатд...