Кундалик хабарлар - 22 July 2009

  • 01:09SOS: Дилмурод Саййидга қарийб 15 йиллик қамоқ жазоси таҳдид солмоқда! (“Эзгулик” жамияти Баёноти)

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли, журналист Дилмурод Саййид ва уч маҳаллий фуқаро устидан жиноят ишлари бўйича Тойлоқ тумани судида товламачилик ва ҳужжатларни қалбакилаштириш эпизоди юзасидан давом этаётган маҳкамада тарафлар музокарани якунлади. Жиноят ишида давлат айбловчиси сифатида иштирок этаётган Тойлоқ тумани прокурори катта ёрдамчиси Ўткир Раҳматов Дилмурод Саййидни 14,5 йил, Анорқул Пўлатовни 13,5...

  • 00:58Ҳоким ...қочди!

    ХХI асрни Сурхандарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳокимлигидан бошлаган Норбой Шомуродовнинг армони қолмади - эринмасдан жарқўрғонликларга саккиз йил раҳбарлик қилди. Жарқўрғонликлар дунёга келгандан бери бундай ҳоким кўрмаган эди! Аммо негадир, бирданига уларнинг «оҳи!» Аллоҳга етиб, қадами билан ерни ёриб юбораман деб юрган ҳокимга кандайдир идораларнинг ажойиб одамлари осонгина аризасини ёздириб олди. Норбо...

  • 00:08Россиянинг собиқ бош вазири Ходорковский “тарафга” ўтди

    Маълумки, Россиянинг собиқ миллардери Михаил Ходорковский, ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, сиёсийлаштирилган айбномлар билан 9 йилга қамалганда, Михаил Каьянов Россиянинг амалдаги бош вазири бўлган ва бу жиноий ишга ҳеч қандай муносабат кўрсатмаган эди. Ходорковскийнинг адвокатлари бу ишни Европа Инсон ҳақлари маҳкамасига олиб чиқиш учун йиллардан бери ҳаракат қилмоқдалар. Яқинда бу маҳкама Ходорко...

21 July 2009
  • 22:48Нодавлат ҳудудий телестанциялар журналистларига “ақл ўргатилди”, мухолифатдаги журналистлар ҳам ақл ўргатишга муҳтож

    Тошкентда нодавлат ҳудудий телестансияларда фаолият кўрсатаётган журналистларнинг малакаси ва касб маҳоратини ошириш, тайёрланаётган кўрсатувларни сифат жиҳатдан янада яхшилаш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди, деб хабар қилади ЎзА агентлиги. Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирнинг хабарда айтилган мақсади жуда чиройли ва олижаноб бўлса ҳам, мавжуд режимнинг моҳиятид...

  • 17:06Киргизия планирует присоединиться к Таможенному союзу

    Киргизия рассчитывает присоединиться к Таможенному союзу России, Казахстана и Белоруссии, сообщил посол Киргизии в Казахстане Джаныш Рустембеков. «Мы сейчас проработку делаем, мы должны обязательной войти в Таможенный союз, мы сейчас готовимся», - сказал Рустембеков. При этом дипломат признал, что «для нас это будет непростым процессом». «Нужно будет согласовывать таможенные тарифы, а поскольку Казахстан, Россия и Белоруссия только вступают в ВТО, а мы уже вступили - это будет непросто», -...

  • 16:41Саакашвили чет элда туғилган гуржиларга ватандошлик ҳаққи бериш тарафдори

    Кеча ўз мамлакатининг парламентида нутқ сўзлаган Гуржистон президенти Михаил Саакашвили чет элларда туғилган гуржиларга Гуржистонда ватандошлик бериш кераклигини гапирди ва бунинг учун улар Гуржистонда маълум муддат яшаши лозимлигини урғулади. Сааккашвилининг бу ташаббуси «Бирлик» Партиясининг илк дастурида кўтарилган масалага ўхшаб кетади. Маълумки, «Бирлик» Партиясининг 2003 йилдаги Таъсис қурултойида қабул қилинган дастурида чет элда яшайдиган ўзбекларга...

  • 14:39Тошкентда кутилаётган ЕХҲТ вакили Бишкекка келди

    Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари Бюроси директори Янез Ленарчич кеча Ўзбекистонга келиши эълон қилинган ва ҳатто унинг ўзбек демократлари билан учрашув вақти ҳам белгиланган эди. Кечаги хабаримиздан маълумки, бундай учрашув бўлмаган ва ЕХҲТ расмийларининг Янез Ленарчич Тошкентга техник сабаблар билан келолмагани ҳақидаги хабарга шубҳа билан қаралганди. Қи...

  • 04:44АҚШ вице-президенти Жо Байден эртага Украинага, кейин Гуржистонга келмоқда

    АҚШнинг ташқи сиёсатини белгилашда асосий шахс деб ҳисобланаётган Жо Байденнинг Россия орбитасидан чиқишга ҳаракат қилаётган Украина ва Гуржистонни зиёрат қилиши жуда муҳим аҳамиятга эга. Тўғри, ҳозир АҚШ тезлик билан Украина ва Гуржистоннинг Россия билан муаммоаларини ҳал этиб беролмайди. Ҳеч ким буни кутаётгани ҳам йўқ. Аммо, АҚШ вице-президентининг бу мамлаатларга келишининг ўзи русларга ...

  • 03:18“Эзгулик” яна провокациялар гирдобида

    Бу ҳуқуқ ҳимоячиси жамиятининг матбуот хизмати тарқатган бугунги хабарномада таъкидланишича, жамият фаолияти даврида ички низолар, тушунмовчиликлар, фаоллар томонидан провокацияларга йўл қўйилмоқда. Хусусан, шу йилнинг 15 июлида ўзларини жамиятнинг Тошкент шаҳар бўлими фаоллари деб таништирган бир гуруҳ аёллар жамият Марказий Бошқаруви идораисга келиб, тўполон кўтаришган. Ўзларига Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақ...

  • 02:12Мамлакатда пляж йўқ, лекин пляж футболи бор

    Бугун маҳаллий газеталар босиб чиқарган хабарларга айтилишича, Қарши шаҳрида пляж футболи чемпионати ҳамда кубоги мусобақаларига старт берилди. “Шўртангазкимё” мажмуи томонидан уч йил аввал қуриб берилган майдонда ўйналган мусобақлар финалида Тошкентнинг “Ёшлик” ва Бухоронинг “Когон” жамоалари куч синашди ва тошкентликлар мамлакат чемпиони бўлди. Мазкур спорт тури ҳозирда мамлакатда оқсуякларнинг эрмакларидан бирига айланиб улгурган...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону