Кундалик хабарлар - 27 July 2009

  • 21:37Қозоққа чўчқа гриппи келди, бундан ўзбеклар ҳам хавотирда

    Бугун Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири саволларига жавоб қайтарган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси санитария-тиббиёт хизмати бошлиғи Шониғмат Шораҳмедов мамлакатга AH1N1 вирусининг кирмаслиги учун чора-тадбирлар кучайтирилганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, самолёт траппларидан тортиб, сўнгги назорат ойнакчаларига қадар мазкур хавфли вирусни аниқлаш учун давомли текшириш ускуналари ўрнатилган. Тошкент халқаро аэропорт...

  • 20:46Марказий Сайлов Комиссияси Қурмонбек Бақиевни сайлов ғолиби деб эълон қилди

    Қирғизистгонда ўтган пайшанба куни ўтказилган президент сайловнинг ниҳоий натижалари Марказий Сайлов Комиссияси томонидан бугун тушлик соатларида эълон қилинди. Қурмонбек Бақиевни сайлов ғолиби деб тан олувчи протокол имзоланди, дейилади қирғиз оммавий ахборот воситаларида тарқатилган хабарда. МСК раиси Токтогул Султакеевнинг билдиришича, сайловда 2 328 069 киши қатнашган, бу умумий сайловчиларнинг 79,13 фоизидир. Номзодларг...

  • 20:28Ўзбекистон Россияга мардикор етказиб беришда етакчиликни қўлга олди, “Бирлик”нинг таклифи актуаллашмоқда

    “Регнум” ахборот ширкати тарқатган маълумотга ўра, Ўзбекистон Россияга мардикорлар етказиб бериш бўйича етакчиликни қўлга олди. Россия миграция хизматлари томонидан рўйхатга олинган ўзбек мардикорлари, масалан Олтой ўлкасида 45 фоизни ташкил қилмоқда. Келажакда бу миқдорнинг янада ошиши кутилаётгани ҳисобга олсак, “Бирлик” Партиясининг ҳукуматни меҳнат муҳожирлари билан махсус ишлашга чақириғи қанчалик тўғри бўлганини ...

  • 19:55Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича маъсули Пьер Морель Тошкентга келмоқда

    Эртага Европа Иттифоқининг Марказий Осиё ва Кавказ масалалари бўйича махсус вакили Пьер Морель бошчилигидаги Иттифоқ делегацияси мамлакатимизга келади. У ўз ишини эртага Польша элчилигида Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашишдан бошлайди. Европалик меҳмонларнинг ҳукумат ва парламент доирасида бир қатор анъанавий учрашувлар ўтказиши режалаштирилган, аммо Пьер Морель президент Ислом Карим қабулида бўлиш-бўлмаслиги ҳали номаълум. ...

  • 19:18“Эзгулик”: Одамлар нега давлат ҳокимиятидан норози?

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти бугун тарқатган 28-сонли релизини ана шундай номлаган. Унда ижтимоий адолат топа олмаётган айрим кичик давлат хизматчиларининг тақдири тилга олинади. Хусусан, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси битирувчиси, Пастарғом тумани Солиқ инспекцияси катта нозири Акбар Исломовнинг коррупцияга қарши курашда сингани, ҳукумат органларига ишончи қолмагани таъ...

  • 15:17Сенсация: Аҳмад Закаев чеченлар расмий ҳукуматга қарши ҳарбий қаршиликни тўхтатганини эълон қилди

    “Коммерсантъ” газетасининг бугунги сонида ёзилишича, Ичкерия ҳукуматининг қувғиндаги бош вазири ҳисобланадиган Аҳмад Закаев Чеченистон парламентининг раиси Дукваха Абдураҳманов билан Ослода музокаралар олиб борган ва чечен ҳарбий мухолифати расмий чечен ҳукуматининг милициясига қарши ҳарбий курашни 1 августдан бошлаб тўхтатишга келишганини маълум қилган. У Дукваха Абдураҳманов билан олиб борган музокаралари ҳаu...

  • 14:49Сара Пейлин Аляска штатининг губернаторлигини муддатидан олдин топширди

    Ўтган йилги АҚШ президент сайловида Жон МакКейн билан бирга вице-президентликка номзод сифатида қатнашган Аляска губернатори Сара Пейлин кеча расман бу лавозимдан истъфо этганини билдирди, дейилади Associated Press агентлигининг хабарида. 45 ёшли губернатор истеъфога кетишини июль ойи бошларида эълон қилган эди. У кеча 5 минг кишилик митингда расман лавозимидан айрилганини билдирди. Сайлов кампанияси давомида ва ундан кейин кетма-кет оиласи ичидаги, хусусан қизлари би...

  • 14:33Медведев ратифицировал договор об Антикризисном фонде ЕврАзЭС

    Президент России Дмитрий Медведев подписал Федеральный закон «О ратификации Договора об учреждении Антикризисного фонда Евразийского экономического сообщества и Соглашения об управлении средствами Антикризисного фонда Евразийского экономического сообщества», принятый Госдумой 15 июля 2009 года и одобренный Советом федерации 18 июля, сообщила пресс-служба Кремля. Фонд учрежден для преодоления негативных последствий мирового финансового и экономического кризиса государствами- членами ЕврАзЭС, ...

  • 14:30Москвада болаларни ўғирлашда гумон қилинаётган икки ўзбек ушланди

    Аввалги хабарларимизда рус оммавий ахборот воситаларига асосланиб, Москвадаги Голованов кўчасида 14 ёшли қиз ва унинг 8 ёшли укаси ўғирлаб кетилгани ва уларни ўзбекистонлилар ўғрилагани тахмин қилинаётганини билдиргандик. ИТАР-ТАСС агентлиги бугун хабар қилишича, бу ўғирликда гумон қилинаётган икки ўзбекистонли милиция тарафидан ушланган. Уларнинг миллати айтилмайди, аммо ўғирликнинг мақсади - болаларнинг ота-онасидан тавон пули олиш эканл...

  • 12:11Адвокат Руҳиддин Комиловнинг “Эзгулик” фаоли Дилмурод Саййиднинг судидаги ҳимоя нутқи

    Биз таниқли журналист, “Эзгулик” жамияти фаоли Дилмурод Саййид ва яна бир неча киши устидан Самарқанд вилояти Тойлоқ туман судида олиб борилаётгани иш хусусида мунтазам хабарлар бериб келмоқдамиз. Маълумки, суддаги тергов ишлари тамомланди, томонлар охирги сўзларини айтдилар. Прокурор айбланувчиларни катта муддатга озодликдан маҳрум қилишни талаб қилса, Дилмурод Саййиднинг адвокати Руҳиддин Комилов уни оқлашни сўради. Айни замонда “Бирлик”...