Кундалик хабарлар - 20 August 2009
- 01:08Сиёсий маҳбус Мурод Жўраевнинг силга чалингани борасида тасдиқланмаган хабар тарқатилди
Куни кеча бир неча интернет сайтларида Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати Мурод Жўраевнинг сил касалига чалингани ҳақида шубҳали хабарлар тарқатилди. Мазкур маълумотнинг шубҳали экани шундаки, ҳатто хабар муаллифлари ҳам маълумотни унинг оила аъзоларидан олгани, маҳбуснинг рафиқаси Холбека Жўраева эса бу хабарнинг тўғри-нотўғрилигини билмаслигини таъкидлайди. Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон инсон ҳуқ...
- 00:42Боғдоддаги портлашларда ҳалок бўлганларнинг сони 95 га чиқди
Бир неча соат аввалги хабарларда Боғдодда кетма-кет уюштирилган портлашлар натижасида 75 киши ўлиб, 300 дан ортиқ ярадор борлиги айтилганди. Ҳозир бу рақамлар ўзгарди. Ўлганлар сони 95, ярадорлар сони 563 га чиқди. Бу маълумотларни Ироқнинг Ички ишлар вазирлиги тарқатган. АҚШ қўшинлари июнь ойида Ироқ шаҳарларидан ташқарига чиқарилгани очиқча эълон қилинган. Исломчи-террористлар ҳам буни билиша...
- 22:41Ислом Карим шошиб қолдими ёки...
Қирғизистон 1991 йил 31 август куни мустақиллигини эълон қилган. Ҳудди Ўзбекистон каби. Аммо, бизда мустақиллик куни деб нимагадир 1 сентябрь эълон қилинди. Қирғизларда Мустақиллик куни сифатида мантиқан тўғри бўлган кун - 31 август байрам қилинади. Қирғизларнинг АКИpress агентлиги Ўзбекистоннинг Бишкекдаги элчихонасига асосланиб хабар қилишича, Ислом Каримов Қурмонбек Бақиевга муста...
21:30Афғонистонда эртага президент сайлови, бугун – террорист ови
Толибонга оид www.alemara.org сайти эртага бўладиган президент сайловига тўсқинлик қилиш учун Қобулга 20 тирик бомба (ўлимчи террорист) юборилганини билдирди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Бугун Қобулда ва Толибоннинг туғилган жойи ҳисобланадиган Қандоҳорда номаълум қуролли гуруҳларнинг бир қатор ҳужуми бўлган. Сайловга тайёрланиш билан шуғулланаётган 2 киши ўлдирилган. Терроритстлардан 3-5 киши ўлдирилг...
21:08Боғдодда кетма-кет уюштирилган портлашларда 75 киши ўлди, 300 дан ортиқ ярадор бор
Reuters агентлигининг хабарларига кўра, бугун Ироқнинг пойтахтида кетма кет камида 6 та бомба ва миномётлар отилган миналарнинг портлаши натижасида 75 киш ўлган, 300 ортиқ одам яраланган. Ўлганларнинг сони ҳали ортишини тахмин қилиш мумкин. Маълумки, июнь ойида АҚШ ўз қўшинларини Ироқнинг шаҳарларидан олиб чиқиб кетган ва хавфсизлик ишлари Ироқнинг ҳарбий структураларига топширилган эди. Бугун Боғдоднинг марказида, Яши...
- 19:13Городской суд Санкт-Петербура отказался выдавать Узбекистану беженца Уринбоя Эргашева на пытки
14 августа 2009 г. коллегия по уголовным делам Санкт-Петербургского городского суда под председательством судьи Г.Д.Пономаревой удовлетворила жалобы гражданина Узбекистана Уринбоя Эргашева и его адвоката – юриста сети «Миграция и право» ПЦ «Мемориал» Ольги Цейтлиной, – на решение Генпрокуратуры РФ от 22 июня 2009 г. об экстрадиции Эргашева. Постановление о выдаче отменено, а заявитель освобожден из-под стражи в зале суда. Слушания по делу начались двумя неделями ранее – 31 июля, – однако б...
- 13:16Узбекский боксёр стал обладателем двух чемпионских титулов Паназиатской боксёрской Ассоциации
30-летний тяжеловес из Андижана Гайрат Ахмедов стал обладателем сразу двух чемпионских титулов Паназиатской боксёрской Ассоциации (PABA) по линии WBА и чемпиона Азии и Океании по версии WBC. Как сообщили в Федерации бокса Узбекистана, на прошедшем в выходные дни в городе Астане (Казахстан) вечере профессионального бокса андижанец Г.Ахмедов выступил против бывшего титулованного боксера Восточной и Центральной Африки Дугласа (Дагги) Отиено. На бой было отведено 12 раундов, но узбекистанцу у...
- 13:00Жиззахда катта ёнғин, аммо матбуотнинг оғзига қулф урилган
Бундан икки кун муқаддам Жиззах вилоятининг Дўстлик ва Арнасой туманлари ҳудудидан ўтувчи Тошкент- Бухоро газ қувурида йирик ёнғин келиб чиқди. Қарийб 5-6 соат давом этган ёнғин доми бутун вилоят бўйлаб кўриниб турди. Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячилари 50 километр узоқликдаги вилоят марказидан туриб кузатган мазкур ёнғинни Ғаллаоролдаги газ тармоғи бекитилганидан сўнггина ўчиришга муваффақ бўлишди. Мазкур йи...
- 12:48Хориждан Хоразмга 40 минг бош наслдор жўжа келтирилибди
Хоразм вилоятида чорвачиликнинг муҳим тармоқларидан бири – паррандачиликни ривожлантириш орқали аҳолини парҳез гўшт ва тухум маҳсулотлари билан таъминлашни кўпайтириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда, дейилади ЎзАнинг хабарида. «Хонқапаррандачилик» масъулияти чекланган жамияти вилоятда мазкур соҳага ихтисослашган йирик ишлаб чиқариш субъектларидан биридир. Бу ерда «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг вилоят филиалидан олинган...
- 12:20Немисларнинг газетаси Кавказ террористларига янги нишон кўрсатди – Сочи олимпиадаси
Германиянинг таниқли газеталаридан Frankfurter Rundschau ўзи билиб-билмас Кавказ террористларига 2014 йилда қишки Олимпиада ўтадиган Сочини терорист ҳужумлар учун нишон қилиб кўрсатди. Табиий, газетанинг асл мақсади бу эмасди. Том тескариси - Олимпиаданининг хавфсизлиги ҳақида қайғуриш. Россия таркибидаги Ингушистон ва бошқа Шимолий Кавказ жумҳуриятларида куч ишлатишга асосланган воқеалар жуда кўпаймоқда. Ишлар шунд...