Кундалик хабарлар - 26 August 2009

  • 01:23Ўзбек-Чех ҳукуматлараро комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди

    Бугунги расмий хабарларда айтилишича, пойтахтдаги бизнес марказда Ўзбекистон ва Чехия Республикаси ҳукуматлараро комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтган. Ҳозирги ярим йилликда Европа Иттифоқига раҳбарлик қилаётган бу мамлакатнинг саноат ва савдо вазири ўринбосари Милан Горовка бошчилигидаги делегацияси ўзаро савдо-сотиқ, ташқи иқтисодий алоқлар, саноат ва энергетика масалалари бўйича маҳаллий ҳамкасблари билан музокаралар ўтказган.

  • 00:51Ичкерия Бош вазири Аҳмад Закаев ўлимга маҳкум қилинди

    Ичкерия Бош вазири Аҳмад Закаев ўлимга маҳкум қилинди Охирги ойларда Аҳмад Закаев икки марта Чеченистон парламентининг раиси Дукваха Абдураҳманов билан Ғарб мамлакатларида музокаралар олиб борган ва чечен ҳарбий мухолифати расмий чечен ҳукуматининг милициясига қарши ҳарбий курашни 1 августдан бошлаб тўхтатишга қарор қилгани ва Жаҳон чеченлар конгресси ўтказишга келишилганини маълум қилганди. Эътибор бериш кера...

  • 00:37Ислом Карим Тошкент ва Самарқанддаги югурдакларини ноқулай аҳволда қолдириб, Сурхандарёга от солибди

    Аввалдан белгиланган кун тартиби бўйича, Президент Ислом Карим бугун пойтахт марказидаги Форумлар саройининг, сўнгра Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимида қатнашиши керак эди. Лекин режимбоши эрта тонгдан фавқулодда қарорини ўзгартириб, Сурхондарёга от солган экан. Расмий хабарда айтилишича, у вилоятда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан қизиққан. Бир қа...

  • 00:11Ўзини Президент кортежи остига ташламоқчи бўлган аёлни миршаблар тутиб кетди

    Кеча Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳридан келиб, норозилигини Президент кортежи остига ташлаш билан ифодаламоқчи бўлган Рухсатой Маматовани миршаблар тутиб кетди. Президент Ислом Каримнинг кортежи ўтадиган йўл бўйига чиққан муштипар аёлнинг яна омади келмади: кортежда Президент йўқ экан. Воқедан хабар топган ИИВ ва МХХ ходимлари аёлни тутиб кетиб, унинг арзини тинглашди ва судлар томонидан ноқонуний равишда чиқариб юборилган уйига қайта кири...

25 August 2009
  • 23:46Фарғонада танилган тариқат пешвоси Иброҳим Эшон вафот этди

    Кеча, 24 августда Нақшбандия тариқатининг йирик намоёндаларидан бири, Фарғона водийсида кўплаб мурид ва тарафдорларга эга уламо Иброҳим Эшон вафот этди, деб хабар қилди Озодлик радиоси. Бувайданинг Оққўрғон қишлоғида тупроққа берилган шайхнинг жанозасида мингдан ортиқ одам ҳозир бўлган. Муборак Рамазон ойида абадиятга дохил бўлган улуғимизни Аллоҳ раҳматига олсин.

  • 21:33Самарқандлик “Бирлик”чи Холиқназар Ғани яна ҳукумат эътиборида

    “Бирлик”нинг Самарқанддаги етакчиси Холиқназар Ғани одатдагидек ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари таъқибида. Байрамолди осойишталикни дастак қилаётган маҳаллий миршаб ва маъмурлар кекса мухолифатчини сўроқсиз маҳалла ҳудудидан чиқмасликка чақирган. Хусусан, “Бирлик”чи яшайдиган маҳалла милиция участкаси нозири Жамшид Комилов (таниқли провокатор, собиқ ҳуқуқ ҳи...

  • 21:14АҚШнинг Афғонистондаги талафотлари ортмоқда, сайлов натижалари ҳали ҳам йўқ

    НАТО кучларининг Афғонистондаги қўмондонлиги тарқатган хабарда айтилишича, бугун 4 нафар америкалик йўл четига ўрнатилган бомбанинг портлатилиши натижасида ҳалок бўлди. Шу билан бу йил НАТО қўшинларининг талафоти 295 кишига етди, дейилади бу ҳақдаги Reuters агентлигининг хабарида. Ўтган йил ҳалок бўлганларнинг сони 294 бўлган экан. 2001 йилда террорга қарши уруш бошлангандан бери бу йил НАТО учун энг талафотли бўлибди. Маълумки, ҳ...

  • 20:56Дилмурод Саййиднинг апелляция суди 8 сентябрга тайинланди

    Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ тумани суди раиси Наврўз Мирмуҳамедовнинг Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлимига хат ёзиб маълум қилишича, мазкур туман судида кўрилган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Саййиднинг иши бўйича апелляция суди шу йилнинг 8 сентябрига белгиланибди. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судига апелляция аризасини Дилмурод Саййиднинг адвокати Руҳиддин Комилов, жамо...

  • 19:29Россия, Белоруссия и Казахстан согласуют таможенный кодекс до 25 сентября

    Россия, Белоруссия и Казахстан планируют согласовать Единый таможенный кодекс до 25 сентября. Об этом сообщил член правления Евразийского банка развития Владимир Ясинский. «25 сентября в Алма-Ате пройдет заседание Интеграционного комитета ЕврАзЭС, на котором будет активно обсуждаться проблематика Таможенного союза. Сейчас уже почти готов Единый таможенный кодекс. Я думаю, до этого заседания он будет окончательно согласован», – заявил Ясинский. Кроме того, Ясинский сказал, что в сентябре госуд...

  • 13:23Поп-мусиқанинг қироли Майкл Жексоннинг ўлим сабаби эълон қилинди

    Дунё хабар агентликларининг Жексоннинг жасадини текшириш билан шуғулланган судмедэкспертга асосланиб тарқатган хабарларига кўра, машҳур поп-юлдуз оперциялар пайтида оғриқни камайтириш учун қўлланиладиган пропофол препаратининг дозаси ошириб юборилганидан ўлган. Маълумки, қора танли Майкл Жексон ўзини оққа айлантириш учун бир қатор шубҳали оперециялар қилдирган ва уларнинг натижасида пайдо бўлган оғриқларни бо...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону