Кундалик хабарлар - 26 September 2009
- 02:08Террорист №1 европаликларга Афғонистондан чиқиб кетишни таклиф қилди
Тўғрироғи, талаб қилди. Вақти-вақти билан ўз борлигини аудио- ёки виде-ёзувлар орқали кўрсатиб турадиган Бин Ладеннинг навбатдаги мурожаати Европа халқларига қаратилган. Reuters агентлигига кўра, бугун Интернет орқали тарқатилган мурожаатда қуйидаги сўзлар бор: “Биз адолатсиз талаб қўймаябмиз. Адолатсизликни сиз тўхтатинг ва Афғонистондан ўз қўшинларингизни олиб кетинг... Энг катта адолатсизликлардан бири одам...
- 01:45“Эрк” партияси раиси Самад Мурод қиз чиқарди
Бугун Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси раиси Самад Мурод қиз чиқарди. Қашқадарё вилоятининг Нуристон шаҳарчасидаги тўй тантаналарида вилоятдаги мухолифат вакиллари ҳам иштирок этишди ва ҳамма билан биргаликда ўз сафдошларини қутлаб, ёшларга бахт-саодат тилашди.
- 01:17Қирғиз чегаралари Васила Иноятдан бошқа ўзбеклар учун... очиқ!
Бугун Қирғизистондаги ҳамкасблари билан Ўшда учрашиш учун йўлга тушган «Бирлик» Партияси Бош котиби, инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят ўзбек-қирғиз чегарасидаги Маданият пунктида қарийб 1,5 соат ушлаб турилганидан сўнг ўз чегерачиларимиз томонидан ортига қайтарилди. Чегарачиларнинг ҳуқуқ ҳимоячисига тушунтиришича, унинг қирғиз томонига ўтиши учун мазкур мамлакатнинг тегишли визаси б...
- 00:47Сурхондарёда миршаблар-у ҳарбийлар ҳам пахта теримига ҳайдалди
Бугун Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати Чегара қўшинларининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси аскарлари, ҳарбий қисмларинг пиёда отрятлари ҳамда вилоят ИИБнинг шахсий таркибидан иборат каттагина теримчилар гуруҳи пахта пайкалларига тушди. Мамлакат сарҳадларини ҳимоя қилиши, осойишталикка жавобгар бўлиши лозим посбонлар назорат остида оқ олтинни йиғиштириб олишмоқда. Вилоят ҳокимлигида ўтказилган мажли...
- 23:37Эмомали Раҳмон Нью-Йоркда: Марказий Осиёни миналардан тозалаш керак
БМТ Бош Ассамблеясининг очилиш куни 23 сентябрда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳам умумсиёсий баҳсларда иштирок этган ва Мараказий Осиёни миналардан тозалаш ишида дунё жамоатчилигидан ёрдам сўраган. Минтақани миналаштиришда Ўзбекистоннинг ролини тилга олмаган. У Марказий Осиёни ядровий қуролдан озод минтақа сифатида сақлаб қолиш ниятида имзоланган Шартноманинг моддаларини амалга оширишда Тожикистон ҳамма нарсани қилишга тайёр ...
- 23:19Дунё лидерлари АҚШда тўпланди, Нурсултон Назарбой Ўзбекистон чегарасида
Дунёнинг 120 давлати лидерлари Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг очилишига тўпланганда, дунё миқёсидаги лидерлар ичига кириш амбициясини ортиқча бекитмаётган Қазоғистон президенти Нурсултон Назарбойни ҳам ўша ерда кўриш ғоят табиий бўларди. Қозоғистон келаси йил ЕХҲТда раислик қилиши нуқтаи назаридан ҳам қўшниларимизнинг раҳбари Нью-Йоркка бориши керак эди. Аммо ундай бўлмади. Бугун Нурсултон Назарбой Ўзбек...
- 22:26G20 cаммити Питтсбургда иш бошлади
Шу соатларда АҚШнинг Филадельфия штатидаги Питтсбург шаҳрида дунёнинг иқтисоди энг кучли 20 мамлакати раҳбарларининг йиғилиши иш бошлади. Уларнинг ҳаммаси БМТ Бош Ассамблеясининг очилиш мажлисида қатнашиш учун Нью-Йоркга келишган эди, энди Питтсбургга кечишди. Кечагина Оқ Ўйдан тарқатилган пресс-релизда G20 асосан иқтисодий масалалар билан шуғулланажаги, дунё хавфсизлик масалалари G8 зиммасида қолиши айтилганди. Аммо, Пит...
21:50Всемирный банк утвердил выделение займа Узбекистану в размере 65,5 млн долл
Совет директоров Всемирного банка принял в четверг решение предоставить Узбекистану заем в размере 65,5 млн долл, сообщает ИТАР-ТАСС. Цель - оказать содействие в увеличении объема производства сельскохозяйственной продукции в Ферганской долине, где проживает пятая часть населения страны. Проектом предусматривается, в частности, улучшение ирригационной системы. Согласно распространенному Всемирным банком сообщению для печати, средства выделяются на 35 лет с 10-летней отсрочкой платежей, по кан...
- 20:41Шаҳрисабзда янги меҳмонхона хизматга кирди
Қисқа расмий хабарда билдирилишича, “Шаҳрисабз юлдузи” номли янги меҳмонхонада сайёҳлар учун барча қулайликлар яратилган. Меҳмонхона директори Баҳодир Турсуновнинг айтишича, бу ерда халқаро анжуманлар ўтказиш учун конференция зали, шунингдек, бир қатор маиший хизмат турлари ташкил этилган. Меҳмонхона қачон хизматга киргани, у неча кишига мўлжаллангани, конференция зали неча кишилик экани ҳақидаги энг керакли ...
- 12:28Кутилмаганда Германия ва Япония Кёнигсберг ва Курилларни эслаб қолишди, Абдураҳим Пўлатга кўра, булар тасодифан бўлмади
Кутилмаганда Германия ва Япония Кёнигсберг ва Курилларни эслаб қолишди, Абдураҳим Пўлатга кўра, булар тасодифан бўлмади Иккинчи жаҳон урушининг натижалари бўйича, Германия Кёнигсберг вилоятидан, Япония эса Курилл оролларига кирувчи тўрт оролдан маҳрум бўлди. Улар СССРнинг қўлига ўтди, ҳозир Россиянинг ҳудудларидир. Кёнигсбергнинг номи ҳам ўзгартирилган – энди у Калининград Япония 60-чи йиллардан бери СССР билан музокараларида у оролларни ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведенияЧитать дальше...