Кундалик хабарлар - 03 October 2009
- 03:24Самарқанднинг собиқ ҳокими Пўлат Абдураҳмонов қочиб улгурмаган, у қамоқда
Айрим интернет сайтлари Самарқанд вилояти ва шаҳрининг собиқ ҳокими Пўлат Абдураҳмоновнинг хорижга қочиб улгургани ҳақида ёзишмоқда. Бу ҳақдаги хабарлардан сўнг самарқандлик мухбирларимиз вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таяниб, унинг ҳозирги пайтда ҳибсда экани ҳақида хабар беришди. Маълум бўлишича, унга нисбатан Самарқанд шаҳар прокуратураси томо...
- 03:18Власти США хотят заставить СМИ раскрывать источники информации
Администрация Барака Обамы в США разработала и представила для ознакомления в Конгресс и ключевые журналистские организации проект закона, который может вынудить репортеров раскрывать свои источники информации. Изначальная цель законодательной инициативы заключалась в том, чтобы оградить прессу от подобных притязаний. Предполагавшийся в итоге документ даже именуется неофициально законом о «защите журналистов». На основании предлагаемых новых правил «репортера можно заставить раскрыть его или ...
- 02:41Жаҳон молия системасининг лидерлари Истанбулда, уларга пойафзал отиш ҳам бор
Туркиянинг молиявий-иқтисодий маркази Истанбулда Дунё Банкасининг йиллик йиғилиши бўлмоқда. Банк президенти Роберт Зеллик бошчилигидаги банкнинг бошқа раҳбарларидан ташқари Халқаро Валюта Фондининг директори Доменик Страус Кахн, дунё мамлакатларининг молия ишлари бўйича вазирлари, маслан, Россия Молия вазир Алексей Кудрин, кўп мамлакатларнинг марказий банклари раҳбарлари шу ерда тўпланишган. Дунё Банкасининг раҳабри Роберт Зелик Туркиянинг...
- 02:05Ҳуқуқ ҳимоячиси экани айтилаётган Фарҳод Мухторов 5 йилга озодликдан маҳрум этилди
Бугун тушдан сўнг жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди судьяси Бақиева ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси фаоли экани эътироф этилаётган Фарҳод Мухторов исмли шахсни 5 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм ўқиди. Давлат айбловчиси 9 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси сўраган бу шахс Жиноят Кодексининг фирибгарлик моддаси билан айбланаётган эди. Жабрланувчиларнинг таъкидлашича, уларга суд мажлиси пайтида алдов йўли билан олинга...
- 01:35Султон суягини хорламас: порахўр судьялар жазодан озод қилинди
Шу йилнинг 20 майидаги хабаримизда фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари Ш. Баева Учтепа судида мажлис ўтказиб, Президент Фармони билан бирданига мазкур суднинг беш нафар судьяси лавозимидан бўшатилганини эълон қилгани, сўнгра уларга нисбатан порахўрлик ва мансаб суиистеъмоллиги айби билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар қилгандик. Ҳозир маълум бўлишича, бу 5 киши - Учтепа фуқаролик суди раиси А. Усмонов, ...
- 01:20Олимпиада Комитети Обаманинг юзига оёқ босди ва Остап Бендернинг севган шаҳрига афзаллик берди
АҚШ президенти Барака Обама 2016 йил ёзги Олимпиада ўйинлари ўтказиш ҳуқуқини Чикагога олиб беришга мақсадида Халқаро Олимпиада Комитетининг Копенгагенда ўтаётган мажлисига махсус келишига қарамасдан, кейинги Олимпиада ўйинлари ўтказиш Рио-де-Жанейрога насиб бўлди. Дунё хабар агентликлари ҳозиргина ХОК шундай қарор қабул қилганини билдиришди. Шундай қилиб, бир неча кун аввал Копенгагенга келган ва катта тамошасифат тадби...
- 00:51Пойтахтнинг эски шаҳар қисмида йирик автоҳалокат
Бугун тушда пойтахтнинг Чорсу бозори олдидаги катта чорраҳада “Тошшаҳарйўловчитранс” уюшмасига қарашли тўрт автобус ва бир хусусий микроавтобуснинг ўзаро тўқнашуви натижасида йирик автоҳалокат содир бўлди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ва воқеа шоҳидларининг таъкидлашича, қурбонлар бўлмаган. Мазкур автоҳалокат ҳаракат оқимини бир муддат тўхтатиб қўйди, бир неча дақиқада мингларча кишидан иборат оломон...
- 00:11Журналист Алижон Абдураҳмоновнинг устидан маҳкама бошланди
Бугун жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида журналист, Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси матбуот хизматининг собиқ раҳбари Алижон Абдураҳмоновнинг устидан суд жараёни бошланди. Илк суд мажлисида маҳкамага раислик этувчи айбланувчининг шахсини аниқлаб, айблов хулосасини ўқиб эшиттирди. Алижон Абдураҳмонов айбловни тан олмаслигини таъкидлади ва шу билан суд сешанба, 6 октябрга қадар танаффус эълон қилди. Эслатиб ўтамиз, Бо...
- 23:39Парламентское большинство Армении одобрило переговоры с Турцией
Парламентское большинство национального собрания Армении поддержало политику властей по нормализации армяно- турецких отношений. В совместном заявлении парламентских фракций правящей коалиции Армении - Республиканской партии Армении, партии «Оринац Еркир» (Страна законности) и партия «Процветающая Армении», подчеркивается, что парафированные армяно-турецкие протоколы по налаживанию отсутствующих дипломатических отношений отражают позицию Армении по урегулированию отношений без предусловий. ...
- 22:13“Эзгулик”чи Дилмурод Саййидни Қизилтепадаги колонияга ўтказишди
Бугун Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармаси Тоштурмада вақтинча сақланаётган “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййидни 12,5 йиллиқ қамоқни ўташ учун бошқарма тизимидаги 64/47-муассасага ўтказди. Журналист ўткир сурункали сил касаллигига чалингани, аҳволи бирмунча оғирлиги боис унинг қариндошлари ва ҳимоячилари бугуннинг ўзида Жазони ижро этиш Бош бошқармасига мурожаат қилиб, уни Товоқсойдаги колонияга ўтка...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Самат Мурод
Добавить сведенияЧитать дальше...
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведенияЧитать дальше...