Кундалик хабарлар - 17 February 2010
- 04:13ЎзМУ журналистика факультети декани Қудрат Эрназаров ишдан олинди
Бир неча муҳаррирларни алмаштириш орқали сўз эркинлигини бўғишга киришган ҳукумат ўз ҳаракатларини давом эттирмоқда. Бугун Ўзбекистон Миллий универститети журналистика факультети декани Қудрат Эрназаров лавозимидан четлаштирилди. У бўлғуси журналист талабалар ҳуқуқларини ҳимоя қилган, журналистика ва сўз эркинлиги учун курашиб келаётган кам сонли мутахассисларнинг бири эди. Шу боисдан ҳам факультет талабалари бу ...
- 03:39“Эзгулик” ва миршаблар ўртасидаги суд апеллация босқичига чиқди
Бугун фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди ҳайъати Шайхонтохур туман судининг “Эзгулик” жамиятини 2,15 миллион сўм жаримага тортиш юзасидан чиқарган қарорини апеллация босқичида кўришга бошлади. Апеллация судида жамият вакиллари, ишдаги асосий даъвогар, Исроил фуқароси Ярослав Илларионов ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари иштирок этишмоқда. Суд маҳкама очилишиданоқ Ўзбекистон Миллий хавфсизлик кенгаши маъмурларинин...
- 03:20Ҳамюртимиз Худойқул Чориевни ўлдирган тақирбошлар маҳкамага тортилди
Ўрисларнинг Gzt.ru ахборот тармоғи тарқатган хабарда айтилишича, Москва шаҳар судида ҳамюртимиз Худойқул Чориевни пойтахт паркларидан бирида ваҳшиёна ўлдирган “Оқ бўрилар” тўдаси устидан маҳкама очилди. Миллий ва ирқий камситишлар қурбони бўлган юртдошимизнинг қотиллари 17 дан 22 ёшгача бўлган тақирбошлар гуруҳи бўлиб, мазкур суд жараёни Россия жамоатчилиги орасида ҳам ўзига хос шов-шув уйғотмоқда. ...
- 02:43Пикетлар мавсуми бошланди(ми?)
Бундан 5-6 йил муқаддам Ўзбекистон ҳукумати норозилик намойишларига бирмунча эркинликлар берган, давлат ҳокимияти органлари олдида гуруҳ-гуруҳ бўлиб, пикет ўтказаётган кишилар кўзга ташланарди. Шу кунларда худди шундай мўътадил (пикетларга нисбатан) вазият кўзга ташланмоқда. Масалан, бугун фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди биноси олдида Чилонзор тумани 3-мавзе 59-уй 45-хонадонда яшовчи фуқаро Муборак Ғафурова қариндош...
- 02:16Юлия Тимошенко сайлов натижаларини бўйича ҳужжатларни шахсан ўзи судга топширди
Бугун Украина Олий Маъмурий Судига 40 саҳифалик ариза ва далиллардан иборат 9 томлик ҳужжатларни топширди. Украина қонунларига кўра, Марказий Сайлов Комиссиясининг (МСК) қарорларини айнан шу суд бекор қила олади. Юлия Тимошенко ўз аризасида МСКнинг президент сайлови иккинчи тур натижаларини тасдиқлаб, Виктор Янукевични президент деб эълон қилувчи қарорини бекор қилишни сўраган. Сайловда жуда кўп қонунбузарликлар бўлганини кўрсатувчи ...
00:45"Эзгулик" хабар қилади: Андишанинг оти қўрқоқликми?...
Шу йилнинг 9 февралида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг расмий сайтида муаллифи Озода Ёқубова (Толиб Ёқубовнинг қизи) деб кўрсатилган "Нега “Эзгулик” Аъзам Фармонов ва Алишер Караматов иши…” номли мақола чоп этилди. Мақолада “Эзгулик” жамияти бир қатор ҳуқуқ ҳимоячилари, хусусан, Алишер Кароматов ҳамда Аъзам Фармоновнинг ишини БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига топширгани тилга олинад...
- 23:16Областной центр Андижанской области Узбекистана остался без скамеек
Узбекские СМИ подвергли резкой критике администрацию областного центра Андижанской области за исчезновение в городе Андижане скамеек, передает корреспондент ИА REGNUM Новости. Как объяснил главный архитектор области Кадыржан Таджибаев, "действительно, строители Андижана ХХI века скамейки нигде не устанавливают, они даже не предусмотрены в проектах". Архитектор согласился, что они должны быть, однако почему их нет на самом деле, он не смог ответить. Помимо этого, специалист не прояснил, как во...
- 21:342005 йил 21 февралдаги хабаримизни эслатамиз: Хукук химоячилари мухолифат сафида бўлишлари керак (Абдураҳим Пўлатнинг бугунги шарҳи билан)
2005 йил 21 февраль Шу кунларда, деб хабар беради «Харакат»нинг Россиядагм вакили Бахром Хамроев, «Мемориал»нинг кароргоҳида «Ҳокимият ва биз» мавзусига багишланган йигилиш бўлиб ўтди. Бундай йигилишлар қайта қуриш йиллари анъанавий бўлиб, кейинчалик тўхтаб қолганди. Россиядаги вазият бу анъанани тиклашни талаб қилмоқда. Энди бу йигилишлар ойда бир марта ўтказилиб борилади. Йиғилиш катнашчилари Россияда демократияни оёқ ости қилиш ва...
- 04:27Энг обрўли ва... энг абгор касб эгалари
Newsuz.com нинг ёзишича, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази мамлакатимиз аҳолиси ўртасида сўров ўтказиб, энг обрўли касб эгаларини аниқлабди. Бу рейтингда 67 фоиз иштирокчилар шифокорларни, 49,6 фоизи ўқитувчилар ҳамда 35,2 фоизи эса иқтисодчиларни ёқлаб овоз берган. Марказининг иддаосича, сўров қатнашчиларининг 70 фоизи мояналар, 38 фоизи жамиятдаги талаб ва 19,2 фоизи ҳурмат мезонлари асосида касб эгаларининг “обрў”ларини белгила...
- 03:31Мактабларда товуқ катаклари қурилади
Айни кунда паррандачилик саноатини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрта мактаблар қошида мини товуқ фермелар ташкил этилиши борасида кўрсатма берилган. Вилоят ва туман халқ таълимлари бўлимларида ўтказилаётган мажлисларда аввал мактабнинг жонли бурчаги сифатида ташкил этилиши, сўнгра таълим муассасасининг ёрдамчи хўжалиги шаклида бунёд қилиниши кўзда тутилаётган мини товуқ фермаларни кўпайтиришдан мақсад аҳолин...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведенияЧитать дальше...
Юсупов Илхомжон
Добавить сведенияЧитать дальше...